RU

Последние новости

15:19ЎзЭл Классикосига превью  5 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  3 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  20

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:2 Новости

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:2

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси япониялик тенгқурларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

5 сентябрь кунги ўйинда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган Алексей Евстафеев шогирдлари бугун дуранг қайд этишди. 

Учрашувнинг 6-дақиқасида Андрей Сидоров японияликлар дарвозасини ишғол қилиб ўйиндаги ҳисобни очди - 1:0. Аммо биринчи бўлим якунида "Кунчиқар юрт" вакиллари ҳисобни тенглаштиришди, Хавинаар гол муаллифи - 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳам иккала жамоа биттадан гол урди. 83-дақиқада Мақсудов яна Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди - 2:1. Орадан 4 дақиқа ўтгач японларнинг ҳужумини ҳимоячимиз Григорьев автогол билан якунлади - 2:2. Шу тариқа ўйинда дуранг қайд этилди. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика