RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  5 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Ўртоқлик учрашуви: "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:3 Новости

Ўртоқлик учрашуви: "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:3

Бугун "Навбаҳор" давралар оралиғидаги ўзининг учинчи назорат ўйинини Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказди.
Ҳужумларга бой бўлган беллашувда жами еттита гол урилди.

Биринчи бўлимда “лочинлар” биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Раҳматулло Бердимуродов ўз номига гол ёздириб қўйди. Бироқ, “Сўғдиёна” ўйинчилари ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Кўрикдан ўтиш учун таркибга янги қўшилган украиналик легионер Руслан Качур эса биринчи таймда гол уриб, танаффусга жамоамизни 2:1 ҳисобида йўл олишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда рақиб ҳисобни тенглаштириш тугул, бир тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишни ҳам уддасидан чиқди. Аммо, “Сўғдиёна”нинг қувончи узоққа чўзилмади. Дилшод Жабборов гол уриб, “лочинлар”ни мағлубиятдан қутқарибгина қолмай, жамоамизнинг ғалаба тўпини ҳам урди. Якуний ҳисоб 4:3.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” иккинчи даврага тайёргарлик мобайнида 12 июль куни “Машъал” (1:1) билан дурангга эришган бўлса. 14 июль санасида “Қизилқум” (1:0) мағлуб этилганди.

“Навбаҳор”: Дониёр Усмонов, Раҳматулло Бердимуродов (Ботир Тўрабоев, 46), Юрий Рижко (Омон-Биик Халилов, 46), Бобур Акбаров (Тохир Шамшитдинов, 46), Алишер Саматов, Элёр Жаҳонов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов (Акбар Саттаев, 46), Роббим Ҳасанов, Руслан Качур (Собир Ҳамидов, 46).
Голлар: Р. Бердимуродов. Р. Качур, Д. Жабборов (2 та).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика