RU

Последние новости

16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  5 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  8 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9

Ўртоқлик учрашуви: «Динамо» «Сурхон»ни мағлуб этди Новости

Ўртоқлик учрашуви: «Динамо» «Сурхон»ни мағлуб этди

Суперлига 2-даврасига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси “Сурхон” клуби таклифига кўра навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Назорат учрашувига қарамай, ўйин қизиқарли ва асабий курашларга бой бўлди.

Учрашувда ҳисоб 16-дақиқада “Динамо” ҳужумчиси Қадамбой Нурметов томонидан очилган бўлса, 26-дақиқада “Сурхон”нинг бразилиялик легионери Педро Мартинс мувозанатни тиклади – 1:1.

Голдан кейин ҳужумкорликни туширмаган “Динамочи”лар 32-дақиқада яна Қадамбой Нурметовнинг голи эвазига танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишди - 1:2.

Иккинчи бўлимда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев таркибни ўзгартириб, аралаш таркибни туширди. Жамоамиз сафида 30 ёшли яримҳимоячи Достон Абдураҳмонов ва аксарият ёш футболчилар ҳам кўрикда иштирок этишди. “Сурхон” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам таркибда барча футболчиларга имкон беришга интилди.

Иккинчи таймда ҳам икки жамоа ҳам ҳисобни ўзгартириш учун ҳар қанча интилишмасин, якунда ҳисоб ўзгармади ва “Динамо” “Сурхон” устидан ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси бунгача 20 ва 21 июль кунлари “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоаларига қарши назорат учрашувлари ўтказишганди. “Динамо” 27 июль куни Суперлига 14-тури доирасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади.

Назорат учрашуви. Тошкент.
23 июль (сешанба)
«СУРХОН» - «ДИНАМО» 1:2

Голлар: Педро Мартинс 26 – Қадамбой Нурметов, 16, 32.
“Сурхон”: Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Асрор Ғофуров, Раҳматилло Бердимуродов, Шерзод Каримов, Микола Агапов, Аброрбек Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Шавкат Саломов, Педро Мартинс.
Захира: Азамат Аҳмедов, Сардор Қобулжонов, Де Оливейра Лукас, Равшан Хурсандов, Абдул Азиз Юсупов, Азамат Алланиёзов, Нозим Бобожонов, Элдор Бойматов, Суҳроб Неъматов, Дуглас Насименту, Санжар Аҳмедов, Лукас Сильва.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Ихтиёр Тошпўлатов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Сардор Эминов, Баҳодир Насимов, Қадамбой Нурметов.
Захира: Шоҳруҳ Раимов, Сирож Ҳамроев, Жасур Уринов, Комил Шарофутдинов, Аббос Шодмонов, Дилмурод Каримов, Обид Ҳакимов, Шарофуддин Шобиров, Достон Абдураҳмонов, Дамир Темиров, Санжар Баратов, Амиржон Сафаров.
Четлатишлар: Асрор Ғофуров 28 - Баҳодир Насимов 28.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика