RU

Последние новости

19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  0 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1 (матнли трансляция)  78 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  23 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  40 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1

Ўртоқлик учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” ёшларини мағлубиятга учратди” Новости

Ўртоқлик учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” ёшларини мағлубиятга учратди”

Ўзбекистон биринчилигининг 10-турида “Ғаллаорол” жамоасига қарши (1:1) учрашувдан сўнг “Цементчи” футболчиларига 3 кунлик таътил берилган эди.

Жамоа аъзолари 18 май куни Қувасойдаги қароргохида йиғилишиб навбатдаги “Хотира-79” жамоасига қарши учрашувга таёргарлик машғулотларини бошлади.

Жамоа аъзолари навбатдаги тур учрашувларига пухта таёргарлик кўриш мақсадида Қувасойда “Нефтчи” жамоаси ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Ҳар иккала жамоа мураббийлари ушбу учрашувда барча футболчиларни яна бир карра кўздан кечириб олдилар. Учрашув ўртоқлик бўлишига қарамай кескин ва курашларга бой тарзда ўтди. Мураббийларимиз биринчи бўлимда тажрибали футболчиларни майдонга тушурди, аммо дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. Шиддатли ўтган биринчи бўлимдаги энг хавфли вазиятлардан бирида Даврон Исоқов тепган тўп дарвоза тўсинига теккан бўлса яна бир вазиятда “Нефтчи” дарвозасига белгиланган пенальтини тажрибали Анвар Рахимов голга айлантира олмади. Ушбу вазиятда рақиб дарвозабони яхши ўйнади ва жамоасини голдан қутқариб қолди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида эса жамоамиз мураббийлари майдонга ушбу мавсумда ўйин амалиётига анча камроқ эга бўлаётган футболчилардан иборат таркибни майдонга тушурди. Айтиш мумкунки иккинчи бўлимда тушурилган таркибнинг хатти-ҳарактлари ўйин суратини янада кўтаритб юборди.

Учрашувнинг 76 дақиқасида “Цементчи”нинг  ёш ярим ҳимоячиси Файзулло Жуманқўзиевни рақибларнинг икки ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида қўпол тарзда тўхтатиб қолишди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Рахматилло Мелибоев “Нефтчи” дарвозасини аниқ нишонга олди ва учрашувда ҳисоб очилди. 1:0

Орадан 10 дақиқа ўтар ўтмас ўйиннинг 86 дақиқасида марказдан ҳужум уюштирган яна ўша Файзулло Жуманқўзиев икки ҳимоячи орасидан тўпни чапроқдан кириб келаётган Шохжаҳон Аббосовга қулай тарзда етказиб берди. Аббосов эса тўпни кучли зарба билан “Нефтчи” дарвозасининг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. “Цементчи” - “Нефтчи” 2:0. Назорат учрашув шу тариқа қувасойликларнинг устунлиги билан якунланди.

20 май. Назорат учрашуви

“Цементчи”-“Нефтчи” 2:0

Голлар; Рахматилло Мелибоев (76 пен), Шохжахон Аббосов (86)

“Цементчи”нинг биринчи бўлимдаги таркиби: Илхом Жуманов, Зокир Нурматов, Умид Мадмусаев, Маруф Зокиржонов, Анвар Рахимов, Сардор Сотволдиев, Рахматилло Мелибоев, Отабек Ахмаджонов, Элёр Мамасолиев, Даврон Исоқов Даврон Маматов.

“Цементчи”нинг иккинчи бўлимдаги таркиби: Дилмурод Мамаюсупов, Рахматилла Мирзаахмадов, Машхур Ғуломов, Нодир Ибрагимов, Зокир Нурматов, Санжар Зокиров, Маматвали Нуриддинов, Сирожжон Тошпўлатов (Рахматилло Мелибоев), Файзулло Жуманқўзиев, Аббос Жумакулов, Шохжахон Аббосов

“Цементчи” Ўзбекистон биринчилиги мусобақасининг навбатдаги 11-тур учрашувини  сафарда 25 май санасида, Уйчи туманининг  “Хотира-79” жамоасига қарши ўтказади.


“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика