RU

Последние новости

10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  0 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  1 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0

Ортиқ "автобус" эмас: "Атлетико" қандай қилиб гол машинасига айланмоқда? (мутолаа учун) Новости

Ортиқ "автобус" эмас: "Атлетико" қандай қилиб гол машинасига айланмоқда? (мутолаа учун)

"Матрасчилар"нинг трансформацияси ҳақида гаплашамиз.

Учинчи-тўртинчи ўрин анчадан буён Ла Лигада "Атлетико" учун қонуний ҳисобланади. Улар ҳозир ҳам ўша жойдалар, аммо ҳозирда барчаси бошқача кўринмоқда. "Матрасчилар" янги жамоадек кўринишмоқда. "Метрополитано" ортиқ "кар" мудофаа ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба жойи эмас. Диего Симеоне шогирдлари кўп гол уришмоқда. Ҳатто Испания чемпионатидаги ҳар қандай жамоадан кўпроқ.

"Атлети" "Жирона" билан бирга жорий мавсум юқори испан дивизионидаги энг яхши тўпурар жамоалар (25 гол) ҳисобланади. 2023 йилда Европанинг кучли бешлик лигаларидаги фақатгина икки жамоа улардан кўпроқ тўп киритишган. Ҳозирда "матрасчилар"нинг ҳужум имкониятларини "Манчестер Сити" билан бирга қўямиз. Ла Лиганинг ҳеч бир жамоаси 2023 йилда 70тадан ортиқ гол урмаган, Симеоне шогирдлари эса 78та тўп киритишган.



"Атлетико" жаҳон чемпионатидаги танаффусдан сўнг сезиларли даражада ўзгарди. "Матрасчилар" 2023 йил Испания чемпионатида фақатгина 4та ўйинда ютқазишди ва Ла Лиганинг ҳар қандай жамоасидан кўпроқ очко жамғаришди. Улар қандай қилиб бунчалик ўзгариб кетишди? Энг сезиларли ўзгариш "Атлетико"нинг одатий 4-4-2 схемаси йўқолгани. Симеоне 5-3-2га ўтди. Аввалига услубини ҳисобга олганда аргентиналикнинг яна мудофаага эътибор қилишини тасаввур қилиш мумкин эди.

Аслида ушбу схема ҳужумкор ўйинчилар учун яратилган. Антуан Гризманн (7) ва Альваро Мората (7) фақатгина Жуд Беллингем (10)дан ортда қолган ҳолда Ла Лига тўпурарлар жадвалида Жерар Морено билан биргаликда иккинчи ўринда туришибди. Сауль Ньигес 11 ўйиндан фақатгина олтитасида асосий таркибда майдонга чиққанига қарамасдан Диего Рико (5) билан лиганинг энг яхши ассистенти бўлиб турибди.

"Атлетико" 18та кутилган голдан 25та киритди. Бу "матрасчилар"нинг вазиятлардан жуда яхши фойдаланаётганларини англатади. Қанот ҳимоячилари майдонда юқорироқ кўтариладиган бўлишди. Науэль Молина жаҳон чемпионатидан сўнг ўнг мудофаада ҳақиқий кашфиёт бўлди, "Валенсия"даги ижарадан эса Самуэль Лино кучли қанот фулбеки бўлиб қайтди. Бразилиялик жамоасининг майдонда тезроқ ҳаракатланишига ёрдам бермоқда, у шунингдек яхши тезлик ва дриблингга эга. Лино яхши техник сифатларга ҳам эга – бу ҳозирда ушбу жамоа учун энг муҳим жиҳатлардан бўлмоқда. Ҳатто мудофаада ҳам.



"Атлетико" Симеоне қўл остида ўзини ҳаттоки иш тўп назоратига етиб борганда ҳам олдингилардан кўра анча қулай ҳис қилмоқда. "Матрасчилар" олдин тўпни ушлашни хоҳлайдиган рақибларга қарши ажойиб ўйнашган, аммо тўпга эгалик қилишда улардан ҳам камроқ хоҳишга эга жамоаларга қарши ўйинларда муваффақиятсизликка учрашган. Тез-тез уларга қуйи блокларни ёриб ўтиш учун ёки куч, ёки сифат етмаган, рақиблар эса уларга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушуниб олишганди. Аммо, ҳозир бундай эмас.

Симеоне унинг жамоаси тўпни камроқ назорат қилишини хоҳларди ва бу мудофаадан бошланиши керак эди. Унга ҳалигача доим фол чегарасигача ўйнайдиган қўрқмас йигитлар билан ишлаш ёқади, аммо у эндиликда уларга доим ҳам ишонч билдирмайди. Жамоада ҳали ҳам Стефан Савич (2020/21 ва 2021/22 йилги мавсумда 27та сариқ карточка) ва Хосе Хименес (2021/22 ва 2022/23 йилги мавсумда 17та сариқ карточка) бор. "Атлетико" ўтган ёзда Чаглар Сеюнджу билан ҳам эркин агент мақомида шартнома имзолади.

Хименес ва Сеюнджу жароҳати сабаб мавсумнинг бир қисмини ўтказиб юборишди ва таркибни тўп билан яхши ишлайдиган ҳимоячилар эгаллашди. Марио Эрмосонинг ўтган мавсум чап марказий ҳимояда эришган муваффақияти Симеоненинг ҳужумни бошқа услубда қуришида муҳим сабаблардан бири бўлган бўлиши мумкин.



Эрмосо олдин Мадридда ўзини "йўқолган руҳ"дек ҳис қиларди, аммо у ҳозирда ўзининг узатмалари сабаб "матрасчилар"нинг янги жамоасидаги муҳим элемент ҳисобланади.

Эрмосо самарали узатмалар бўйича Ла лиганинг энг яхши 20 ўйинчиси ичида бор. "Атлетико" шу билан бирга 52,2% фоиз тўпга эгалик қилади. Ақлбоварқилмас, сабаби бу Симеоненинг 12 йиллигидаги "матрасчилар"нинг тўпга эгалик қилиш бўйича энг яхши кўрсаткичи. Эрмосо ҳам қўрқмай тўпга эгалик қилади ва мураббий ундан кўпроқ таваккал қилишни хоҳлайди. Фақатгина "Жирона"дан Алейш Гарсия Ла Лиганинг 2023/24 йилги мавсумида Эрмосодан кўра кўпроқ тезлик билан ўтиб кетишга кўпроқ уриниб кўрган (26) ёки муваффақиятли амалга оширган (21). Испан бунга 18 бор уриниб кўрган ва 16тасини бажарган, унинг Молинага узун паслари эса "Атлетико" ҳозирда ишлатаётган тактиканинг бир қисми ҳисобланади.

Барча ўзгаришларга қарамай бу биз билган Симеоне жамоаси. Улар ҳисобда олдинга бораётганларида устунликни сақлаб қолиш учун ёпилиб олишлари мумкин. "Атлетико" ўйинда доимгидек иккинчи рақам билан ҳам хавфли. "Матрасчилар" жорий мавсум Ла Лиганинг ҳар қандай жамоасидан кўра кўпроқ қарши ҳужумларда голлар (4) уришди. Бу уларнинг тўпга эгалик қилиш фоизи ҳалигача рақибларидан кўра камлигининг (8 жамоа ўртача улардан кўра кўпроқ тўпга эгалик қилишади) ва нега улар сўнгги беш мавсумнинг ҳар қайсидан кўра ўйин давомида камроқ зарба (11,7) бераётганларининг сабабидир.

"Атлетико" шу билан бирга кўпроқ хавфли вазиятлар яратмоқда: ўйин давомида 3,4 эҳтимолий голли вазият Симеоне қўл остида "матрасчилар"нинг энг юқори натижаси ҳисобланади. 2023/24 йилги мавсум ўртача ўйиндаги 2,50 гол кўрсаткичи "Атлетико"нинг 2013/14 йилги чемпионлик мавсумидан сўнг аргентиналик қўл остида ўйинда иккитадан ортиқ гол ураётганини билдиради. Аммо, "матрасчилар" ўша пайтда ҳам ҳозиргидан камроқ, аниқроғи ўйинда ўртача 2,03 тўп киритишган.



"Атлетико" ўз ярим майдонида олдингидек ишончли эмас ва Симеоненинг ҳужум учун кўпроқ ўйинчиларни юбораётгани сабаб табиий ҳолат. Аммо, шу билан бирга "матрасчилар" Ла Лигада иккинчи энг яхши ҳимоя кўрсаткичига эгалар (жорий мавсумда 9та тўп ўтказиб юборилиши). Мадридликларнинг ҳали ҳам кутилган голлар кўрсаткичи (9,0 xG)дек тўплар миқдорини ўтказиб юбораётгани уларнинг мудофаада ҳали ҳам мустаҳкамликларини исботлайди. Бу олдинги "матрасчилар", аммо ҳозирда ҳужумга кўпроқ эътибор қаратилган.

Ла Лиганинг жорий мавсумида фақатгина 2 жамоанинг "Атлетико"дан кўра (22та сариқ карточка, битта қизил) интизомлироқ экани ҳам тасодиф эмасдек. Улар лигадаги ҳар қандай жамоадан кўра камроқ фол (108) содир этишган. Агар улар шу услубда ўйнашда давом этишса ва натижаларга эришишса, бу Симеоненинг клубдаги фаолиятида энг яхши қурган янги "Атлетико"си бўлиши мумкин.


The Analyst материаллари асосида Footballhd.ru тайёрлади. Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика