RU

Последние новости

12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  2 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6

“Орол” жамоаси - меҳнат жамоалари ҳузурида Новости

“Орол” жамоаси - меҳнат жамоалари ҳузурида

Қорақалпоғистон Республикасининг бош жамоаси – “Орол” кўп йиллик тарихга эга. 1976 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бу жамоадан кўплаб таниқли футболчилар етишиб чиққан.
“Орол” жамоаси бир пайтлар Ўзбекистон чемпионатининг  олий лигасида ҳам муносиб иштирок этган. Мана тўққиз йилдирки, нукуслик футболчилар биринчи лигада тўп суриб келишаётир.

Бугунги кунда жамоа ўйинларида ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Бу муболаға эмас. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда “Орол” жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбирлар режасини тасдиқлаганди. Ушбу режага асосан,  “Орол” жамоаси футболчилари 20 майдан бошлаб маҳаллий ишқибозлар, ҳомий ташкилотлар вакиллари, шунингдек турли вазирликлар тизимидаги идора ва корхоналарнинг ишчи-ходимлари ҳузурига ташриф буюришяпти. У ерда ўзига хос учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Бундай тадбирлар шу кунгача “Нукус вино заводи” ва “Қорақалпоғистон дон маҳсулотлари” акционерлик жамиятлари, “Қорақалпоқавтойўл” йўллардан фойдаланиш бошқармаси, “Тахиатош нефтебазаси” ва “Элликқалъа нефтебазаси” унитар корхоналари, “Ўзавтодарётранс” агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, “Нукустранс” корхонаси, Қорақалпоғистон давлат университетида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва мунозараларга бой кечган ҳар бир учрашувда Қорақалпоғистон  Республикаси футбол федерациясининг биринчи вице президенти Владимир Назаров жамоа тарихини гапириб бермоқда. Шунингдек, тадбир давомида ташкилотлар раҳбарлари ва футбол мухлислари севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш борасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришяпти. Ўз навбатида жамоа бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев ва футболчилар уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришмоқда.

Мазкур тадбирлар 10 июнга қадар давом этади. 8 июнь куни Нукус шаҳридаги “Турон” ўйингоҳида ишқибозлар билан учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика