RU

Последние новости

20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  0 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6

"Орол" 7 ўйиндан буён фақат ютқазмоқда Новости

"Орол" 7 ўйиндан буён фақат ютқазмоқда

Нукуснинг "Орол" жамоаси Про-Лига "А"нинг 3-турида ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилиб йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Биринчи тайм охирларида мезбонлар ҳимоячиси Ислом Сейтназаров ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи тайм бошида эса меҳмонларнинг тажрибали ҳужумчиси Фарҳод Тоджиев ҳисобни 0:2 га етказди. Шундан сўнг нукусликлар "уйғонгандек" бўлишди. Захирадан майдонга тушган Алберт Сиддиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам 11 метрлик "нуқта"ни кўрсатди. Пеналтидан эса Наврўз Хаипов унумли фойдаланди. Бу Наврўзнинг охирги 4 мавсумда қуйи лигада урилган 53-голи бўлди.  Шундан сўнг "Орол" ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилди. Бироқ ўйин охирида меҳмонлар футболчиси Низомжон Норов иккита гол уриб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа "Орол" жамоаси мавсумдаги учинчи учрашувни ҳам бой берди. Тўплар нисбати эса анча қўрқинчли 3:10. Жамоа мураббийи Қуват Туреевнинг ишлари ҳозирча юришмаяпти.  Эътиборга молик жиҳати нукусликлар ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет еттинчи ўйинда имкониятни бой беришмоқда. Умуман олганда "Орол" охирги 17 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалаб қозонди. Мавсумни тайёргарликсиз бошлаган жамоа мавсумни қандай ўтказиши ойдиндек гўё.

Учрашувда жамоанинг бирор тактика асосида тўп сургани кўринмади. Балки ҳали мураббийлар футболчиларга ўзларининг фалсафаларини сингдириб улгуришмагандир.

“Орол” - “Сурхон” 1:4  
Ҳакамлар: 
И.Танташев (Бухоро), Х.Шодмонов (Бухоро), А.Буров (Бухоро).
Назоратчи- В.Шашков (Тошкент).
Комиссар -Д.Мирзаев.
Голлар: Наврўз Хаипов 65 (пенальти) - Ислом Сейитназаров (автогол) 43, Фарҳод Тожиев 46, Низомжон Норов 85, 90+4.
"Орол": 22. Янгибоев Улуғбек, 4. Расул Мусаев, 5. Ислом Сейтназаров, 6. Алишер Собуров, 9. Дамир Низанов, 10. Наврўз Алимов, 11. Наврўзбек Хаипов, 13. Ринат Шилманов, 14. Улуғбек Қутлибоев, 18. Бахтиёр Арзиев, 21. Бабажанов Азамат
Захира: 16. Айбек Жамшидов, 2. Баранбаев Жамшид, 7. Таласбаев Нурлибек, 8. Мирас Карлибоев, 15. Алберт Сиддиқов, 17. Каримбаев Шириф, 23. Алпомис Ажбанбеков

"Сурхон": 1.Руслан Матниязов, 7. Нематов Сухроб, 10. Вахобов Бахриддин, 15.Элбек Отақулов, 17. Мирзаев Алишер, 19.Фарход Тожиев, 22. Ислом Иномов, 24. Иброҳим Рахимов, 30.Даниел Насриддинов , 77. Эминов Сардорбек, 92. Усмонов Азизбек
Захира: 12. Ахмедов Азамат, 3. Алижонов Илхом, 4. Абдуллаев Иброҳим, 6. Сирожиддин Қўзиев, 9. Норов Низомжон, 11. Хушбаков Дилшод, 99. Абдуллаев Бек

Фурқат Юсупов тайёрлади

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика