RU

Последние новости

18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:48Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  9 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  3 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  3 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  12 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  3 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0

Орифхўжа Абдухолиқов: “Олдимизга олий лигага чиқиш шарт, деган вазифа қўйилмаган” Новости

Орифхўжа Абдухолиқов: “Олдимизга олий лигага чиқиш шарт, деган вазифа қўйилмаган”

Кеча биринчи лига вакили Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клуби олий лиганинг яна бир вакили Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

 Ушбу баҳсда ҳисоб очилмади 0:0. Учрашувдан сўнг “НБУ-Осиё” клуби ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


-  “Қизилқум”га қарши учрашув сиз учун қанчалик фойдали бўлди?

-  “Қизилқум”га қарши қизиқарли ва қийин учрашувни ўтказдик. Ушбу баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бир қатор хавфли вазиятларни яратдик. Афсуски улардан оқилона фойдалана ололмадик.

-  Бундан олдин олий лиганинг гранд жамоаси “Пахтакор” билан назорат учрашувида дуранг натижа қайд этдинглар. Энди эса “Қизилқум” билан муроса йўлини танладинглар. Олий лига жамоалариг қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиш жамоа учун қанчалик фойда бермоқда?

-  Биз учун бундай назорат учрашувлари жуда ҳам яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. Қаерда камлик ёки хатоларимиз бўлса ўша хатоларимизни кўриб оляпмиз. Мана шу камчиликларни бартараф этиш учун машғулотларда тинмай ишлаяпмиз.

-  “Пахтакор” ва “Қизилқум”га қарши учрашувларда рақиб дарвозасини ишғол қила олмадингиз. Мана шу иккин учрашувдаги ўйинингиздан қониқиш хосил қилдингизми?

-  Деярли қониқиш хосил қилмадим. Сабаби, хатоларим жуда ҳам кўп. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун жуда ҳам кўп меҳнат қилиш керак.


-  Биринчи даврани иккинчи ўрин билан якунладинглар. Иккинчи даврада эгаллаб турган ўрнингларни сақлаб қолиш анча қийин бўлади...

-   Иккинчи даврада биринчи кетма-кет бешта учрашув биз учун жуда ҳам қийин бўлади. Умуман олганда чемпионатда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Рақиб жамоаларимиз бизга қариши учрашувда руҳан тайёрланиб чиқади, деб ўйалйман.

-  Олдингларга олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

-  Олдимизга олий лигага чиқишимиз шарт, деган вазифа қўйилмаган. Лекин футболчиларнинг ўзлари элитада тўп тепишни исташади.

-  Биринчи даврада 16та гол билан тўпурарлик рўйхатида карвонбошилик қиляпсиз. Олий лига жамоаларидан сизга таклифлар бўлдими?

-  Ҳозирча жиддий таклиф бўлгани йўқ. Балки мен билан қизиқишгандир, ўзим бундан бехабарман. Айни дамда иккинчи давра ҳақида ўйлаяпман.

-  Олий лиганинг 2та жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдинглар. Бундан ташқари яна назорат учрашувлари ўтказиш режада борми?

-  Бу ҳақида ҳеч нима билмайман. Агарда олий лига вакиллари бизга таклиф билан чиқишса балки яна олий лига жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушармиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Автор :
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика