Ориф Мамажонов: «Кечаги голимни фарзандимга бағишладим»
16 авг 2014 19:29
Новости
Ориф Мамажонов: «Кечаги голимни фарзандимга бағишладим»
Олий лига ҳар туридан сўнг ахборот ҳамкоримиз Championat.asia томонидан турнинг рамзий терма жамоаси тузиб чиқилмоқда.
Бу сафарги рамзий жамоадан бош мураббийимиз Даврон Файзиев, дарвозабон Александр Меленчук ва ярим ҳимоячи Ориф Мамажонов жой олишди. Биз кечаги ўйинда «Сўғдиёна»га ғалабани олиб келган тўпга муаллифлик қилган Ориф Мамажонов билан суҳбатлашдик.
- Аввалам бор Сизни оилангизда янги фарзанд дунёга келгани билан табриклаймиз! Кечаги гол ҳам чақалоққа аталган бўлса керак?
- Ҳа яқинда фарзандли бўлгандим, кечаги голимни ҳам фарзандимга бағишладим.
- Кечаги ўйин қандай кечди, ҳар ҳолда қимматли уч очко қўлга киритилди…
- Кечаги ўйинда бизга 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди. Биз учун жуда қийин ўйин бўлди ва биз керакли натижага эришдик
- Сиз олий лига 16-тур рамзий терма жамоасига киритилдингиз…
- Албатта бу мен учун кутилмаган бўлди. Фарзандлик бўлдим, муҳим учрашувда гол киритиб жамоамга ёрдам бердим ва рамзий терма жамоага киритилдим. Бундан кейинги учрашувларда ҳам жамоамизга бор кучим билан ёрдам бераман.
- Шунингдек, бош мураббий Даврон Файзиев ва жамоадошингиз Александр Меленчук ҳам рамзий терма жамоага киритилган. Улар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Даврон ака ҳамма йигитларни бирлаштириш, ғалабалар сари олиб боришга ҳаракат қилаяпти. Саша эса яхши дарвозабон бўлишидан ташқари, унинг инсонийлик жиҳатлари ҳам ажойиб бўлган инсон.

Комментарии