RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Ўқувчиларимиз сайтимизнинг энг яхшиларини аниқлашди Новости

Ўқувчиларимиз сайтимизнинг энг яхшиларини аниқлашди

"Qazayaqli_Adilbay_0808" никидаги ўқувчимиз ташаббуси билан, "СА"ни 3 ёшга тўлиши муносабати бир қатор номинациялар бўйича сўровнома ўтказилди.
Ўқувчиларимиз "championat.asia"нинг энг яхши журналисти, лойиҳаси, мақоласи, интервьюси, янгилиги ва ўқувчиси каби номинацияларда ўз овозларини беришди. 

"Qazayaqli_Adilbay_0808" бошчилигида натижаларни ҳисоблаб чиқдик. Унга кўра барча ғолиблар аниқланди.

Энг яхши журналист йўналишида Хайрулла Холиқов 40 очко тўплаб ғолиб бўлди. Кейинги ўринни Беҳзод Назаров эгаллаган бўлса Нарзулла Сайдуллаев учинчи бўлди. Бу йўналишда ғолиб бўлган Хайрулла Холиқов барча ҳамкасблари учун байрам дастурхонини тузайди.

Хайрулла Холиқов 40
Беҳзод Назаров 30
Нарзулла Сайдуллаев 25
Исломбек Рустамбеков 18
Ҳумоюн Довуров 13
Аброр Қодиров 8
Бахтиёр Ширинов 4
Толибжон Қосимов 4
Миразиз Муродов 4

Ўқувчилар энг яхши мақола деб “Нодирхўжа Юлдашевдан, Аҳмедов манзилига...” номли мақолани танлашди. Кейинги ўринда эса “Тур де Дубай ёхуд виждон...” номли мақола қайд этилди.

Энг яхши лойиҳа йўналишида бирданига икки лойиҳа биринчи ўринни олди. “FIFA.UZ” ва “Мухлис минбари” ўқувчилар томонидан йилнинг энг яхши лойиҳалари деб топилди. Фахрли учинчи ўринни эса ҳар чоршанба куни бўлиб ўтаётган “Зукко мухлис” танлови эгаллади. Овозлар орасида “Алекс Фергюсон автобиографиясининг таржималари” ва “Кеча,бугун,эртага” лойиҳаси ҳам борлигини таъкидлаш лозим.

Сайтнинг “championat.uz”дан “championat.asia”га ўзгаришини ўқувчиларимиз йил янгилиги деб топишди. Шунингдек йил янгилиги сифатида сайт ходимларининг хориждаги мусобақаларни ёритишлари, сайтда биринчи лиганинг онлайн тарзда ёритиб борилгани ва мобил версиянинг қулайлаштирилганини ҳам қайд этиб ўтишган.

Кўпчилик овоз билан Ноил Губановнинг интервьюси сайтда чиққан энг яхши интервьюлар орасида биринчи бўлди. Кейинги ўринларда Япония ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийидан олинган интервью, Миржалол Қосимовдан олинган интервью, Фарҳод Магометовдан олинган интервью, Исломбек Рустамбеков томонидан биринчи лига вакилларидан олинган интервьюлар қайд этилишди.

Кўпчиликнинг фикрига кўра сайтда “Олтин тўп” ва “Йил мураббийи” сўровномасининг ўтишига сабабчи бўлган “FK DAVR” сайтимизда энг яхши ўқувчи деб топилди. “Qazayaqli_Adilbay_0808”, “KANIMEX”, “Zohid”, “Ikroman_uz” ва “Маша ва Медвед” каби ўқувчиларимизга ҳам овозлар беришган. 

 

Сайтимизда ўқувчилар билан биргаликда ташкил этиладиган лойиҳаларимиз давом этаверади. Исталган ўқувчи ўз лойиҳасини "asia@championat.asia" электрон манзилига юбориши мумкин. Улар орасида таҳририятга маъқул келгани амалга оширилади. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика