RU

Последние новости

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  8 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  26 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Ўқувчидан Эктор Куперга энг яхши савол Новости

Ўқувчидан Эктор Куперга энг яхши савол

Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари, октябрь ойида championat.asia сайти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан интервью ташкил қилишни режалаштирган.

Сайтимиз ўқувчилари орасида мамлакат терма жамоаси бош мураббийга савол беришни истайдиганлар талайгина топилади. Афсуски Купер билан интервью вақти чегараланган. Шу муносабат билан биз ўқувчилардан келиб тушган энг яхши битта саволни интервью жараёнида албатта Куперга берамиз.

Агар Сизда Эктор Куперга қизиқарли савол бўлса марҳамат соат 17:00га қадар ушбу саҳифа остига ёзиб қолдиринг. Улар орасидан энг яхшисини сайтимиз ходимлари танлаб олишади ва интервью вақтида бош мураббийга ўша саволни берамиз.  


Талаблар:
1.Ҳар бир ўқувчи битта савол бериши керак
2.Саволлар 28 сентябрь соат 17:00га қадар берилиши керак
3.Саволда ҳақорат, ирқчилик, миллатчилик ва ҳоказо бўлмаслиги шарт.
4.Ушбу хабар тагидаги фикрларга жавоб бериш мумкин эмас. Ҳар бир инсоннинг ўз шахсий фикри бор.
5.Маош ҳақида савол бериш тавсия қилинмайди. Сабаби шартномага кўра Купернинг маоши сир тутилади.
6.Имкон қадар Эктор Купер билан бўлиб ўтган матбуот анжумани, интервьюларда унга берилмаган саволни йўлланг.



Энди сайтимиз ўз ўқувчилари билан янада яқинроқ бўлади ҳамда интервью ёки матбуот анжуманларидан олдин "ўқувчидан савол" рукни йўлга қўйилади.

Ушбу рукн сайтимизнинг исталган ижтимоий тармоқларидан бирида бўлиши мумкин. Шу сабабли championat.asia'нинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларини кузатиб бориш тавсия этилади.


championat.asia сайтининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари: 


ОДНОКЛАССНИКИ

ТВИТТЕР

ИНСТАГРАМ

ФЭЙСБУК

ЮТУБ

ТЕЛЕГРАМ

ВКОНТАКТЕ 


Сайтимизни кузатиб бораётганингиз ва биз билан эканлигингиздан хурсандмиз!

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика