RU

Последние новости

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  7 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  111 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  14

“Оқ-тепа”нинг мақсади аниқ: олий лигага чиқиш! (фото) Новости

“Оқ-тепа”нинг мақсади аниқ: олий лигага чиқиш! (фото)

Бугун биринчи лига вакили “Оқ-тепа” футбол клуби янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди.
Маросим икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб “Оқ-тепа” футбол клуби президенти маслаҳатчиси Ғанишер Шоғуломов, клуб вице-президенти Улуғбек Алимов ҳамда жамоа бош мураббийи Александр Мочинов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Кейин эса клуб сафига шу йил келиб қўшилган Алишер Шоғуломов, Собир Усмонхўжаев ва Хуршид Йўлдошев билан ўзига хос суҳбат ўтказилди. Тадбир давомида бир масалага ойдинлик киритилди, яъни клуб раҳбариятида фаолият юритаётган Ғанишер Шоғуломов гапни лўнда қилиб “Оқ-тепа”нинг мақсади олий лигага чиқиш деди.

“Жамоамиз 2000 йилда ташкил топган. 2006 йилдан бери биринчи лигада иштирок этиб келяпмиз. Бу йил ўз олдимизга бирмунча жиддий вазифаларни қўйдик. Энг асосий мақсадимиз олий лигага чиқиш ҳисобланади. Ўйлайманки, шу вазифани уддалай оладиган таркибни йиға олдик. Шунингдек, жамоа бошқарувига барчангизга яхши таниш Александр Мочиновни таклиф қилдик. Мочинов билан бу вазифани уддалашимизга ишонаман”, - дейди Ғанишер Исломович.

Ўтган йил “Бунёдкор” ўринбосарлари билан ёшлар лигасида ғолиб чиққан Александр Мочинов яна “Оқ-тепа”га қайтди. “Мени бу ерда илиқ кутиб олишди, - дейди Александр Владимирович. – Хабарингиз бор, мураббийлик фаолиятимни илк бор шу клубда бошлаганман. Мана энди орадан бирмунча вақт ўтиб яна шу ерга қайтдим. Бу йил олий лигага чиқиш учун бор куч билан ҳаракат қиламиз”.

-   Александр Владимирович, “Бунёдкор”дан кетиш сиз учун қийин бўлмадими?

-   Албатта, осон бўлмади. Лекин “Оқ-тепа”дан жиддий чақирув бўлгач, обдон ўйлаб кўриб қайтишга қарор қилдим. Чунки ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган клубда ишлашни ҳар бир мураббий хоҳлайди.

-   Ҳозирги таркибдан кўнглингиз тўқми?
-   Менимча, ҳеч бир мураббий таркибдан кўнглим тўқ демаса керак. Албатта, камчиликлар бор ва йил давомида шу камчиликларни йўқотишга ҳаракат қиламиз.

Жамоа таркибига янги мавсум арафасида келиб қўшилган футболчиларнинг ҳам нияти улкан. Жумладан, Собир Усмонхўжаев бу борада шундай дейди: “Оқ-тепа”дан таклиф тушгач, кўп ўйлаб ўтирмай рози бўлдим. Чунки жамоанинг режаларидан хабарим бор эди. Қолаверса, ўзим ҳам Тошкентда тўп тепишни истадим.

Ўтган мавсумни “Гулистон”да ўтказган Алишер Шоғуломов ҳам жорий чемпионатни “Оқ-тепа”да ўтказадиган бўлди. Алишер Шоғуломов клуб раҳбариятида ишлаётган Ғанишер Шоғуломовнинг ўғли. Хўш, отаси бошқараётган клубда ўйнаш унга босим бўлмайдими?

“Дадамнинг футболга қизиқиши жуда юқори, - дейди ярим ҳимоячи. – Лекин ҳеч қачон ўғлим асосий таркибда ўйнасин деб мураббийларга гапирмаган. Ҳаммасига ўз меҳнатим билан эришиб келяпман. Майдонда номлар эмас, ўйцинчилар ҳаракат қилади. Агар ўйиним қовушмаса, мураббий шартта захирага ўтказиб қўйиши ҳеч гап эмас. Бу мавсумни “Бунёдкор”да бошлашим ҳам мумкин эди, ҳатто Дубайдаги йиғинга ҳам бориб келдим. Лекин Миржалол Қосимов билан гаплашганимда кетмоқчилигимни маълум қилдим. Тўғриси, “Бунёдкор”да ўйнаб кетишга кўзим етмади. Кейин Бахтиёр Ашурматов мени “Навбаҳор”га чақирди, аммо водийга боришни ўзим истамадим. Охири ўз олдига жиддий мақсадни қўяётган “Оқ-тепа”га ўтдим”.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика