RU

Последние новости

11:40Исак кейинги мавсум учун ўзига клуб танлади  0 11:14"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  0 10:49АПЛ ҳакамларининг ўртача йиллик маоши эълон қилинди  2 10:15«Ман Сити» яна бир қимматбаҳо ҳимоячини сотиб олмоқчи  2 09:41«Ливерпуль» бирданига «Борнмут»нинг уч нафар футболчисига қизиқиш билдирмоқда — TEAMtalk  4 09:07«Манчестер Сити» «Реал» юлдузи билан музокара олиб борди  14 08:38Трансфермаркт. А Сериянинг янгиланган нархлари эълон қилинди. Шомуродовда ўзгариш борми?  7 08:04We Global Football. Ўзбекистоннинг ЖЧга чиқиш имконияти неча фоизга ошди?  38 07:36Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  41 07:24Лотин Америка классикосида йирик ҳисоб қайд этилди  19 03:36Расман. Мессининг Аргентинаси ЖЧ финал босқич йўлланмасини қўлга киритди  19 03:26ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни мағлуб этди, Норвегия Исроилга 4та тўп киритди, Чехия Гибралтардан йирик ҳисобда устун келди  2 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Эрон - Ўзбекистон 2:2  21 01:23ЖЧ саралаши. БАА 90+8 дақиқадаги гол эвазига КХДРни мағлуб этди  182 00:34Салоҳ бу ёзда "Ал-Ҳилол"га ўтмайди  6

"Оқ-тепа": Жамоамиз оғир жудоликка учради Новости

"Оқ-тепа": Жамоамиз оғир жудоликка учради

Бугун эрта тонгда "Оқ-тепа" жамоаси оғир жудоликка учради.

Клубни ташкил топишидан бошлаб шу даражага чиқишида муносиб тарзда хизмат қилган, жамоада турли йилларда турли лавозимларда фаолият кўрсатган Фарҳод ака Абдурасулов бугун эрта тонгда юрак хуружи туфайли 51 ёшида вафот этди.

Умрини футболга бағишлаган инсон
Фарҳод Абдурасулов бутун умрини футболга бағишлаган. Ўз вақтида ажойиб ҳимоячи бўлган Фарҳод ака жисмонан бақувват бўлиб, футболчилик даврида ҳужумчиларнинг ҳақиқий “душмани” эди. Бутсасини михга илгач, мураббийлик соҳасини танлаган собиқ ҳимоячи ўзбек футболига бир қатор футболчиларни тарбиялаб берди.

МАЪЛУМОТ УЧУН
ФАРҲОД АБДУРАСУЛОВ
Туғилган санаси:
12.01.1964 йил
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
“Спартак” ва “Чиғатой” футбол мактаблари тарбияланувчиси.
Биринчи мураббийлари: Маъруф Акбаров, Сергей Арутюнов.
Ўйнаган жамоалари: “Соҳибкор” (Халқобод, 1981-1986 йиллар), “Хонқа” (Хоразм, 1987-1988 йиллар), “Диёнат” (Тошкент, 1989-1990 йиллар), “Атласчи” (Марғилон, 1991-1992 йиллар), “Чирчиқ” (1993-1994 йиллар), “Роҳат” (Қибрай, 1995-1997 йиллар), “Шайхонтоҳур” (ўйновчи мураббий, 1997-1999 йиллар).

2000 йилдан буён “Оқ-тепа” жамоасида фаолият кўрсатиб келган эди. Ортда қолган йиллар давомида клубда жамоа бошлиғи, маъмури, болалар футбол мактаби директори, мураббийи ва бош мураббийи лавозимларида фаолият кўрсатган. “Б” ва “С” лицензияси бор.
Шогирдлари: Шаҳзод Нурматов (“Металлург”), Алишер Шоғуломов (“Олмалиқ”), Берумий Абдунабиев (“Оқ-тепа”), Никита Павленко (“Олмалиқ”), Сардор Қобулжонов (“Бухоро”), Умид Зуфаров.

1964 йилнинг 12 январида Тошкент шаҳрида туғилган Фарҳод Абдурасулов футболнинг илк сир-асрорларини дастлаб ўша вақтларда машҳур бўлган, пойтахтимизнинг Чорсу даҳасида жойлашган “Спартак” футбол мактабида Маъруф Акбаровдан ўрганган. Кейинчалик таҳсилни “Чиғатой” футбол мактабида давом эттирган. Бу даргоҳда Сергей Арутюнов, Вильгелм Қаҳҳаров сингари мураббийлар қўл остида шуғулланган. Фарҳод Абдурасуловнинг футболчилик фаолияти анча эрта бошланган. 17 ёшида Халқободнинг “Соҳибкор” жамоасига қабул қилинган қаҳрамонимиз 5 йил давомида мазкур клуб либосида тўп сурган. 1987-88 йилги мавсумларда эса, Хоразмнинг “Хонқа” клуби шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи кейинги икки йилни Тошкентга қайтиб, Равшан Усмонхўжаев мураббийлигидаги “Диёнат” жамоасида ўтказди. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида “Атласчи” билан улкан муваффақиятларга эришди. Қаҳрамонимиз марғилонликлар билан олий лигага чиқиш вазифасини бажаришди, аммо Фарҳод акага кучлилар сафида тўп суриш насиб қилмади, чунки ҳимоячига “Чирчиқ”дан таклиф бўлган эди. Икки мавсум чирчиқликлар сафида ўйнаган футболчи 1995 йил “Роҳат”га кўчиб ўтди. Футболчилик фаолиятининг сўнгги йилларида эса, “Шайхонтоҳур” жамоасида ўйновчи мураббий бўлди. 2000 йил бутсасини михга илган қаҳрамонимиз ўша йили “Оқ-тепа” футбол клубида директор лавозимида фаолият кўрсата бошлади. Қолаверса, жамоа қошидаги мактабда болаларга миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини ўргатиб келди. Мураббийликнинг дастлабки йилларида шуғуллантирган болаларнинг аксари бугунги кунда олий лига жамоаларида ўйнаб келмоқда. Хусусан, Алишер Шоғуломов, Берумий Абдунабиев, Никита Павленко, Шаҳзод Нурматов, Умид Зуфаров ва Сардор Қобулжонов Фарҳод Абдурасуловнинг шогирдларидир. Фарҳод Абдурасулов сўнгги вақтларда “Оқ-тепа” жамоаси маъмури лавозимида ишлаб келаётган эди. Жамоанинг барча яхши-ёмон кунларда клубнинг келажагига ишониб, ўз меҳнатлари билан ҳисса қўшганди. Асосий орзуларидан бири – ўғли Берумий Абдунабиевни таниқли футболчи бўлиб етишиши ва “Оқ-тепа”ни олий лигада кўриш эди. Афсус...

“Оқ-тепа” футбол клуби раҳбарияти Фарҳод Абдурасуловнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Ўлим ҳақ, унинг олдида ожизмиз. Фарҳод аканинг охиратлари обод бўлсин!

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика