Оқ-тепа: Бугун иккинчи босқичга тайёргарлик бошланади
20 июл 2014 17:18
Новости
Оқ-тепа: Бугун иккинчи босқичга тайёргарлик бошланади
Ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган жамоа бугундан мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлайди.
Режага кўра, бугун тушдан сўнг футболчилар жамоа базасида жам бўлишади. Кечки пайт эса, икки томонлама ўйин ўтказилиши режалаштирилган. “Оқ-тепа”ни танаффус вақтида бир нечта футболчи тарк этишга улгурди. Уларнинг ўрни янгилар билан тўлдирилиши кўзда тутилган. Бу ҳақида эртага расман маълумот берамиз.
Айтиш керак, “Оқ-тепа” 22 июль куни “Андижон”га қарши назорат учрашувида майдонга тушади. 23 июль куни эрталаб тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришилади. Яъни, жамоамиз пойтахт вилоятининг тоғли ҳудудига йўл олади ва у ерда беш кунлик йиғин ўтказади.
Комментарии