RU

Последние новости

00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  186 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  4 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  6 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  75 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6

"Онам мени энг зўри деб ўйлайди. Мен эса онамга қарши чиқа олмайман". Марадонанинг энг машҳур иқтибослари Новости

"Онам мени энг зўри деб ўйлайди. Мен эса онамга қарши чиқа олмайман". Марадонанинг энг машҳур иқтибослари

Афсонадан иқтибослар.

Роббим ўзига ёрдам берганни қўллайди.

Мен тез-тез ўзимни худди «Какку уясидан қочиш» фильмидаги Жек Николсондек ҳис қиламан.

Одамлар Бэкхемга ўхшаган юзлаб болалар учинчи дунёнинг чанг кўчаларидаги майдонларда копток тепиб юрганларини ҳатто билишмайди ҳам.

Мен таг-томирим билан аргентиналикман. Ўз ватанимда ҳаёт билан видолашишни хоҳлайман.

Мен сиёсатчилардан шубҳасиз устунман: улар омма одамлари, мен эса машҳурман.

Ўғридан ўғрилаган ҳар қандай одам афв этилишга лойиқдир.

Агар иш оила шаънини ҳимоя қилишгача етиб борса, мен бен Ладен каби дунёдаги энг ёмон инсонга айланаман.

Одамлар қачон Марадона қувонч ишлаб чиқарадиган машина эмаслигини тушуниб етишар экан-а.

Мен хотинимга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман. Аммо бундай ҳолат рўй берганда, буни ҳеч қачон тан олмаган бўлардим.

Қўпол ҳазил — мана мен нимага ҳаракат қиламан.

Мен ёки Пеле яхшими, дея баҳслашиш мантиқсизликдир. Барибир исталган одам мени яхши деб айтади.

Коптокни ёришдан қўрқманг.

Менинг исмим — кўпчилик ўйлаганчалик оғир юк эмас.

Онам мени энг зўри деб ўйлайди. Мен эса онамга қарши чиқа олмайман.

Ҳаётимдаги энг муҳим воқеа — қизларимни катта бўлишини кўра олмаганман. Бунга наркотиклар сабаб. Шунинг учун ўзимни ҳеч қачон кечира олмайман.

Менинг қонуний туғилган фарзандларим — Дальма ва Жанина. Қолганлари эса менинг пулларим ва хатоларим маҳсулидир.

Қизларим учун қаҳрамонман, менга шунинг ўзи етарли.

Агар қизларимнинг эрлари уларни бир марта бўлса ҳам йиғлатса, уларнинг ҳар бири билан бахтсиз ҳодиса рўй бериши аниқ.

Ўзим даволанган руҳий касалликлар шифохонасида бири ўзини Наполеон деб, бошқаси Сан-Мартин (Аргентинанинг Испаниядан озод қилиш йўлида кураш олиб борган қаҳрамон) деб ҳисобларди. Лекин ҳеч ким мен Марадона эканлигимга ишонмасди.

Футбол лаззатланиш ва шод-хуррамлик ўйини. Ўйинчилар бу ерда стрессни ҳис этмасликлари керак. Тушкунлик — бу бутун умрини иш столи устида ўтказадиганлар учун.

Худо менга яхши ўйин берди. Мана нима учун доим майдонга кириб келаётганимда дуо қиламан. Агар буни қилмасам, унга хиёнат қилган бўламан.

Қачонлардир Фиорто(Буэнос-Айрес яқинидаги шаҳарча)даги уйимнинг томида тешиклар шунчалик кўп бўлардики, ёмғир ташқаридан кўра ичкарида кучлироқ ёғарди.

Мен ўзимда бўлган барча нарсадан воз кечдим. Энди эса шунчаки оилавий ҳаётдан роҳатланмоқчиман.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика