RU

Последние новости

11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  17 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  97 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3

Омад сизга, Фарҳод Магомедов Новости

Омад сизга, Фарҳод Магомедов

Фарҳод Магомедов Ўзбекистон футболи жамоатчилиги томонидан энг кўп танқид қилинган инсонлардан бири. Энди у ПФЛ бош директори эмас.

Магомедов номини иложи борича камроқ тилга олишни истаганман. Бироқ у бошқарган ташкилот ҳақида етарлича салбий фикр ҳам билдирганман. Ўзимча Магомедов шахсиётига тегишни истамаганманим билан, ҳар сафар у бошқарган ташкилотни “савалаб” қаршисидан чиқиб қолаверганман, ўзим истамаганим ҳолда.

Нега? Чунки шахс сифатида уни ҳурмат қиламан. Футболчи сифатида Магомедовнинг ўйинларига тан бераман. Катта авлод вакиллари фикримга балки қўшилар, мен ҳозиргача Олий Лигада унинг каби ҳимоячини деярли кўрганим йўқ. Унда битта ҳимоячига нима керак бўлса, барчаси мужассам эди. Рост ёки ёлғон билмадим, эшитганим бўйича айтаман: тайм ўртасида товонига мих кириб кетиб, бутсасининг ичи қонга тўлганида ҳам, тишини-тишига қўйиб, бемалол 45 дақиқа югура олган футболчи бўлган у.

“Чиғатой” футбол мактабида мураббий сифатида таниганман. Бир сафар машғулотига анграйиб, 1 соатча жойимда туриб қолганимни ҳам эслайман. Шунчаки, Магомедовни кабинетга тиқиб қўйишди. Бундан ким ютди билмайман-у, аммо аниқ айта оладиганим бор: ПФЛ ҳеч нарса ютмади.

Мен Магомедовнинг қўлида ПФЛда ишлаганман. 2012 йил Жакартага ўқиш учун кетаётганимда ўз хоҳишим билан ариза ёзиб, ишимни топширганман. Қайтишим эса “Спорт-ТВ”га тўғри келган. Ўз ходимларига муносабатидан келиб чиқиб ҳам Магомедовни ҳурмат қиламан, қўл остида бу одамдан ёмонлик кўрмаганман. Ўз вақтида ойлигим ҳисобидан армиям учун пул ҳам ўтказиб берганди. Қарзимни қайтарганман, бироқ барибир катта ёрдам берган деб ҳисоблайман.

“Спорт-ТВ” эса фаолиятимнинг оёғини осмондан қилиб юборди. Мен энди Магомедовнинг эмас, Турдиалиевнинг қўлида ишлай бошладим. Бунда мақташ керак бўлган нарсани мақтадим (ҳеч ким буни эсламайди ва мен бундан ҳафа ҳам бўлмайман). Ўзим нотўғри деб билган нарсаларни эса очиқчасига танқид қилдим (шунисини ҳамма эслаб қолди). Танқид қилганларим орасида Магомедов бошқарган ташкилот ҳам бор эди.

Мен бу постни ёзишни узоқ кутдим. Энди Фарҳод акада лавозим йўқ, мен ундан фойдаланишим мумкин бўлган ҳеч нарса қолмади. Шунинг учун ҳам фикримни баён қилиш вақти келди, деб ҳисобладим. Сабабини юқорида айтдим, шахс сифатида, футболчи сифатида, мураббий сифатида уни доим ҳурмат қиламан. Бу муносабат “взаимно” бўлиши шарт эмас. Мени ёқтирмаслик учун унда етарлича асослар бор ва улар мени қизиқтирмайди, доимгидек фикримда қоламан.

Магомедовнинг келгуси тақдири қандай бўлади, билмайман. Агар у кабинетидан ташқарига чиқиб, ўзи севган ва уни одамлар тан олган майдонига қайтса, фақат ва фақат хурсанд бўламан. Чунки у айнан ўша майдонда ўзини намоён қила олишига ишонаман.

Омад сизга, Фарҳод ака! Барчаси учун узр, рози бўлинг...


Автор :
Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика