RU

Последние новости

17:38"Goal" талқинига кўра "Барса" ва "Реал" — ЕЧЛ асосий фаворитлари  12 17:15Ўзбекистон кубоги. "Дизак" "Гулистон" устидан ишончли ғалабага эришди  1 16:46"Юве" "Фиорентина" билан муваффақиятсизликка учраган тақдирда Моттани истеъфога чиқариши мумкин. Манчини ўринбосарлик учун асосий номзод  2 16:16Аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Севинч" ОКМК-W'ни йирик ҳисобда таслим этди  0 15:27Ўзбекистон U-23 ҳамда ёшлар терма жамоасининг Хитой ва Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган таркиби маълум  10 15:20Суперлига. "Бухоро" — "Бунёдкор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади  4 15:00Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"  17 14:36Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди  2 14:02Трент ПСЖга қарши ўйиндаги жароҳати туфайли "Ньюкасл" билан Лига кубоги финалида ўйнай олмаслиги мумкин  1 13:52"Бунёдкор" фан-клуби, матбуот хизмати ва легионерлар ҳақида — Мурод Алиев билан интервью  4 13:31Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда  7 13:05Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?  12 12:48"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" етакчиси учун катта маблағ сарфлашга тайёр  2 12:24Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум  17 12:01Суперлига. "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини Жиззахда ўтказилади  4

Омад Аргентинани финалга олиб чиқди Новости

Омад Аргентинани финалга олиб чиқди

Бразилияда ўтаётган жаҳон чемпионати ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Ярим финалнинг иккинчи учрашуви Голландия ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасида кечди.

Ўйин ҳақида кўп тўхталиб ўтмоқчи эмасмиз. Жуда ёрқин кечиши кутилган ўйин, кутилмаганда кўпчиликни тахминларини пучга чиқарди. 


Учрашув асосан майдон марказида кечди. Асосий вақтда деярли хавфли вазиятлар кузатилмади. Қўшимча таймда Родриго Паласионинг жуда қулай имкониятга чиқиб борагани ва Силессен тўпни эгаллаб олганини таъкидлаб ўтиш мумкин.

Голландия таркибида кутилганидек Арьен Роббен қолган футболчиларга нисбатан фаол ва ҳаракатчанг бўлди. Аргентинадан эса Маскеранонинг ўйинини алоҳида айтиб ўтиш мумкин.

Умуман жамоалар ҳимояда анча эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишди ва деярли орқа чизиқда хатолар кузатилмади.

Сокинлик остида кечган 120 дақиқадан сўнг беллашувни бошқариб борган Жунайт Чақирнинг хуштаги янгради ва навбат ҳал қилувчи паллага етиб келди. Пенальтилар сериясида ўтган гал омади келган учар-голландларнинг "қаноти" Тим Крул бу сафар Луи ван Гаал томонидан майдонга туширилмади. Силессен эса "лоторея" баҳсида Тим Крул кўрсатган жасоратни намойиш қилолмади ва ҳеч бир зарбани бартараф эта олмади.


Аргентина посбони Ромеро эса аввалига Влаарни, кейинчалик эса Снейдерни уринишларини йўққа чиқарди ва жамоасини финалга олиб чиқди.


Энди ярим финалда омадсизликка учраган Бразилия ҳамда Голландия жамоалари учинчи ўрин учун баҳсда ўзаро беллашишади.

Мундиалнинг ҳал қилувчи учрашувида эса Германия Аргентина билан тўқнаш келади. 1990 йилги финал такрорланади.

Месси ватандошлари 1990 йилги ва ўтган мундиалдаги қақшиткич зарбага жавоб қайтара олишадими? Ёки "немис машинаси" ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланишда давом этадими? Бу саволлар жавобини яқин кунлар ичида билиб оламиз!

Финалда кўришгунча...

ЖЧ-2014. Ярим финал

ГОЛЛАНДИЯ – АРГЕНТИНА 0:0 (пен. 2:4)

Бош ҳакам
: Жунайт Чақир (Туркия).


Голландия: Силессен, Влаар, Де Врей, Мартинс Инди (Янмат, 46), Блинд, Де Йонг (Класи, 62), ван Перси (Хунтелаар, 96), Снейдер, Куйт, Вейналдум, Роббен.

Аргентина: Ромеро, Гарай, Сабалета, Биглиа, Перез (Паласио, 82), Игуаин (Агуэро, 82), Месси, Маскерано, Демичелис, Рохо, Лавеззи (Макси Родригез, 100).

Огоҳлантиришлар: Мартинс Инди (45), Демичелис (49), Хунтелаар (105).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика