RU

Последние новости

20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  0 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  0 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  0 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  9 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  2 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7

"Олмалиқ" - "Волинь" (Луцк, Украина) 2:1 Новости

"Олмалиқ" - "Волинь" (Луцк, Украина) 2:1

"Олмалиқ" бугун Анталияда ўтказилаётган ўқув-йиғини доирасида иккинчи назорат ўйинини ўтказди.

Бу гал ҳам "Олмалиқ"қа Украина жамоаси рақиблик қилди. Бунгача жамоамиз шу мамлакатнинг "Карпати" ва "Заря" жамоалари билан учрашув ўтказган ва ҳар иккисида мағлубиятга учраган эди. "Волинь" билан баҳсда Виктор Балютович асосан захирада қолаётган футболчиларни бошланғич таркибда майдонга туширди. Биринчи таймда жамоамиз футболчилари анча фаол ҳаракат қилишди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров қанотдан ошириб берган тўпини Виктор Клишин бир уринишда дарвозага йўллади. Дастлабки 45 дақиқаликда рақиб дарвозаси олдида яна кўплаб хавфли вазиятлар содир этилди. Биргина Алибобо Раҳматуллаев бир неча марта қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. Бир вазиятда дарвозабон Хуршид Ходжаев жамоамизни муқаррар голдан асраб қолди.
Иккинчи таймда таркибдан 8 футболчи алмаштирилди. Биринчи таймда ўйнаган Муллажонов, Раҳматуллаев ва Усмонов ўйинни давом эттиришди. Бу бўлимда ҳам футболчилар фаол ўйнашди. Жамоамизда бўлгани каби рақиб таркибида ҳам тез-тез футболчилар алмаштирилди. 73-дақиқада Муҳаммад Исаев майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва олдинга ташланди. Рақиб футболчилари ҳар қанча қаршилик кўрсатмасин у жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозани ишғол этди. Орадан икки дақиқа ўтиб рақиб бурчак тўпидан сўнг ҳисобни қисқартиришга эришди. Гол муаллифи луцкликларнинг ягона легионер футболчиси Миха Горопевшек бўлди. Ўйин давомида жамоамиздан Дониёр Усмонов ва рақиб жамоадан Юрий Романюк молдавиялик ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Ўртоқлик учрашуви. 9 февраль
Топкапе футбол мажмуаси.
"Олмалиқ" - "Волинь" 2:1
Голлар:
Виктор Клишин 15, Муҳаммад Исаев 73 - Миха Горопевшек 75

"Олмалиқ": Хуршид Ходжаев, Раҳматилло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Азиз Суюнов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Алибобо Раҳматуллаев, Мурод Ражабов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Дониёр Усмонов, Шота Григалашвили, Виктор Клишин.
Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев,  Ислом Иномов, Владислав Касминин, Хуршид Мухторов, Игорь Йелич, Муҳаммад Исаев, Дилшод Жўраев, Забиҳилло Ўринбоев.

"Волинь": Артём Кичак, Сергей Логинов, Роман Никитюк, Владислав Шаповал, Юрий Романюк, Олег Герасимюк, Редван Мемешев, Дмитро Задерецький, Артём Дудик, Сергей Петров, Анатолий Диденко.
Захирадан майдонга тушганлар: Миха Горопевшек, Александр Чепелюк, Андрей Ляшенко, Сергей Мелинишин, Юрий Тетеренко, Евгений Могиль, Роман Шандрук, Владислав Дмитренко, Олег Тракало, Данило Бескоровайний, Руслан Марушка, Илья Тимошенко, Олег Марчук.

Ҳакамлар: Влад Иванченко, Сергей Бешлеу, Артур Маковей (барчаси - Молдавия)

Бу баҳсда кичик жароҳат сабаб Камолиддин Мурзоев ва Шоҳназар Норбеков иштирок этмади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика