RU

Последние новости

01:00ФОТО. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 00:14Россия ФИФА рейтингида 174-ўриндаги жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказди  10 23:452027 йилги ЕЧЛ финали Мадрид шаҳрида бўлади  0 23:21АПЛдаги нархи энг кўп арзонлашган футболчилар  0 22:54Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  19 22:35 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулотини ўтказди  0 22:13Бобир Абдиҳолиқов: "Ўйинга 100% тайёрмиз. Эртага гол уришга ҳаракат қиламан"  12 21:40Алаба ва Милитао "Реал"да қолиши мумкин  3 21:20Ўзбекистон термаси асосий ўйинчиларидан бири жароҳат сабаб миллий жамоа лагерини тарк этди  41 21:04Қирғиз Республикаси термасининг "Бунёдкор" стадионидаги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:01Ламин Ямал: "Барселона"нинг ҳозирги мақсади – требл"  3 20:45Ўзбекистон - Қирғизистон. Терма жамоамизда дисквалификацияга учраган футболчи борлиги ёдингиздами?  10 20:20Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда)   21 19:44Педри: "Тўп де Йонгда бўлса, мен хотиржамман"  2 19:11Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси ўйинидан олдинги бешта асосий савол  20

"Олмалиқ" сафида 125-футболчи Новости

"Олмалиқ" сафида 125-футболчи

Теги :  Олмалиқ
Кеча жамоамиз 6-турдан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" жамоасига қарши майдонга тушди.

"Бунёдкор" билан ўйиндаги муваффақиятсизликдан сўнг, жамоа бош мураббийи таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу эса жамоа кўрсатаётган ўйин ва натижага ижобий таъсир этди, дейиш мумкин. Наманганликларга қарши ўйиннинг 81-дақиқасида 1996 йилда таваллуд топган Суннатулла Абдуллажонов захирадан майдонга туширилди. У жамоамиз таркибида энг кўп майдонга тушган Зоҳир Пиримовни алмаштирди. 177 учрашувда "Олмалиқ" шарафини ҳимоя этган ярим ҳимоячи ўрнини тўлдирган Суннатулла жамоамиз сафида майдонга тушган 125-футболчи бўлди. У шунингдек, бу мавсумда "Олмалиқ" либосида ҳаракат қилаётган энг ёш футболчи бўлиб турибди. Абдуллажонов майдонга тушган санада 19 ёш 184 кунлик бўлганлиги статистикада акс этди.

Жамоамиз таркибида майдонга тушган энг ёш футболчилар статистикаси йиллар бўйича қуйидаги кўринишга эга:

2008 йил. Фаррух Нурлибоев - 17 ёш 285 кун;
2009 йил. Исроил Эргашев - 17 ёш 311 кун;
2010 йил. Исроил Эргашев - 18 ёш 256 кун;
2011 йил. Исроил Эргашев - 19 ёш 247 кун;
2012 йил. Азамат Исроилов - 20 ёш 147 кун;
2013 йил. Диёр Туропов - 18 ёш 236 кун;
2014 йил. Диёр Туропов - 19 ёш 250 кун;
2015 йил. Муҳаммад Исаев - 20 ёш 303 кун;
2016 йил. Суннатулла Абдуллажонов - 19 ёш 184 кун...

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика