"Олмалиқ" машғулотида янги номлар
16 дек 2014 11:15
Новости
"Олмалиқ" машғулотида янги номлар
Олмалиқ шаҳрида ўтган дастлабки машуғулотда бир қатор янги футболчилар иштирок этишди.
Дарвозабон Тимур Ғаниев бунгача ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя этган. У ўтган мавсум "Андижон" шарафини ҳимоя қилди. Ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев 1994 йилда таваллуд топган. У 2013 йилда "Гулистон" жамоасида тўп сурган. Ҳужумчи Дониёр Исмоилов ҳам 1994 йилда таваллуд топган. Асли чирчиқлик футболчи 2014 йилда "Зомин" жамоасида ўйнаган.
27 декабрга қадар давом этадиган машғулотларда яна бир қатор футболчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Жамоанинг навбатдаги мавсумга тайёргарлик режасига кўра "Олмалиқ" дастлабки икки йиғинни ўз майдонида олиб боради.
Дастлабки ўқув-машғулот йиғини 15 декабрдан 27 декабрга қадар давом этса, қисқа танаффусдан сўнг, иккинчи йиғин 5 январдан 15 январга қадар Олмалиқ шаҳрида давом этади. Илк йиғин якунида назорат ўйини ўтказиш ҳам режага киритилган.

Комментарии