RU

Последние новости

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

"Олмалиқ": 2015 йил сарҳисоби Новости

"Олмалиқ": 2015 йил сарҳисоби

Теги :  Олмалиқ
2008 йилдан элитада иштирок эта бошлаган жамоамизнинг 8 йиллик фаолиятига статистика орқали назар ташласак.

"Олмалиқ" биринчи мавсумда ОТМК номи остида иштирок этганди. Жамоа ортда қолган 8 мавсум давомида 220 учрашув ўтказди. Бу баҳсларнинг 79таси ғалаба, 48таси дуранг ва 93таси мағлубият билан якун топган. Жамоа ўз майдонида 65 ғалаба, 23 дуранг ва 22 мағлубият қайд этган бўлса, сафарда бу кўрсаткич 14 ғалаба, 25 дуранг, 71 мағлубиятдан иборат. Умумий тўплар нисбати 319-334га тенг. Олмалиқдаги ўйинларда 206-125, меҳмондагисида эса 113-209. Жами тўпланган 285 очкодан 218таси ўз майдонида ва 67таси рақиб майдонида қўлга киритилган. Жорий мавсум жамоамиз тарих зарварақларига бир қатор юбилейлар тақдим этди. 9-10 турларда жамоамиз учта юзликни қайд этди. 9-турда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши ўйин, "Олмалиқ"нинг ўз майдонида ўтказган юбилей 100-учрашуви бўлди. 10-турда эса жамоа иккита юбилейни қарши олди. Наманганда ўтган ўйинда жамоамиз меҳмондаги 100-ўйинни ва олий лигадаги 200-ўйинини ўтказди. Эътиборли жиҳати, ҳар икки ўйин ҳам 2:2 ҳисобида жанговор дуранг билан якун топди. Бундан ташқари юбилей голлар ҳам бу мавсумда сероб бўлди. 8-турда Ғузорда жамоамизга бир очко келтирган гол, жамоамизнинг рақиб майдонида урилган юбилей 100-голи бўлди. Гол муаллифи 87-дақиқада захирадан майдонга тушиб, элитада ўз дебютини нишонлаган Дониёр Исмоилов бўлди. Тақдирни қарангки, "Шўртан" билан Олмалиқдаги учрашувда ҳам мухлислар юбилей голга гувоҳ бўлишди. Бу гал ҳам жамоамиз аъзолари газчилар жамоасига учта тўп киритишди. 51-дақиқада Неманья Йованович томонидан урилган гол Олмалиқнинг ўз майдонида урилган юбилей 200-гол бўлди. Шунингдек, 18-турда "Андижон" билан баҳсда жамоанинг тарихий 300-голи қайд этилди. Алишер Шоғуломов томонидан 43-дақиқада урилган иккинчи гол тарихдан жой олди.

Ўтган давр мобайнида жамоамиз сафида майдонга 118 нафар футболчи майдонга тушди. Гвардиячилар рўйхатини Зоҳир Пиримов бошқариб бормоқда. Зоҳир бугунгача жамоа таркибида 171 учрашувда майдонга тушган. Достон Абраҳмонов ҳисобида 141 ўйин мавжуд бўлса, Санжар Шоаҳмедов 106 ўйин билан учинчи ўринда турибди. Тўпурарлар рўйхатида жорий йил якуни бўйича 60 футболчи ўрин олган. Пешқадамлик ҳамон Мўйдин Мамазулумовда сақланиб турибди. Мўйдин "Олмалиқ" сафида 80 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 37 тўп киритган. Зафар Полвонов 23, Александр Востриков 19 гол билан юқори учликни қайд этган.

"Олмалиқ"нинг элитада 8 йиллик иштироки давомида бир қатор фуболчилар оммага танилишга эришди. Бунга биринчи навбатда жамоа бош мураббийи Игорь Анатольевич Шквириннинг топқирлиги ҳамда футболчиларни тўғри йўналтира олганлигини айтиш мумкин. Олмалиқда танилиб ҳозирда бошқа жамоалар сафида тўп сураётган футболчиларни санаб ўтишнинг ҳожати йўқ. Ёшлар терма жамоасидан асосий терма жамоагача кўтарилишда "Олмалиқ" трамплин вазифасини бажарувчи жамоага айланган десак, асло муболаға бўлмайди. Гарчи жамоа ҳозирча совринли ўринларга даъвогарлик қилмаётган бўлсада, элитада ҳар қандай жамоага тўсиқ бўла олади. Жорий мавсумда жамоа сафи бироз улғайди. 2015 йил "Олмалиқ"нинг ўртача ёши 27,3ни ташкил этди. Аввалги йиллар билан таққослайдиган бўлсак, 2014 йил ўртача ёш 26, 2013 йил - 25,7, 2012 йил - 24,7 бўлган.

Навбатдаги мавсумда жамоамиз ўз мухлисларини хурсанд этиб, юқори натижаларга эришади деган умиддамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика