RU

Последние новости

12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  2 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  16 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  4 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  40 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3

"Олмалиқ": 10 нафар футболчи кетди, Наумов ва Бердимуродов келди Новости

"Олмалиқ": 10 нафар футболчи кетди, Наумов ва Бердимуродов келди

"Олмалиқ" кечадан Олмалиқ шаҳрида янги мавсум тайёргарлигини давом эттира бошлади.

"Олмалиқ"нинг дастлабки йиғини декабрь ойида бўлиб ўтганини хабар берган эдик. Иккинчи йиғин 4 январдан 13 январга қадар давом этади. Жамоа аъзолари 8 январь куни тиббий кўрикдан ўтади. 10 январда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган. Таркибдаги ўзгаришлар борасида айтадиган бўлсак, жамоани бир қатор футболчилар тарк этишди. Улар Валерий Фомичёв, Тимур Ғаниев, Сарваржон Жўраев, Сахоб Жўраев, Обид Жўрабоев, Ғулом Ўрунов, Жаҳонгир Абдумўминов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов, Неманья Йованович ва Алишер Шоғуломовлардир. Бу футболчиларга "Олмалиқ" жамоаси натижаларига қўшган ҳиссалари учун ташаккур билдирамиз ва кейинги фаолиятларида омад тилаймиз.

Жамоанинг бугунги машғулотларида 25 нафар футболчи иштирок этди. Биринчи йиғинда кўрикда бўлган уч нафар футболчи Фаррух Ахунов, Дониёр Иномов ва Роберт Жилин бу гал машғулотларга чақирилмади. Машғулотларга жамоамиз аъзолари икки дарвозабон Никита Шквирин ва Максим Криушев ҳамда олимпия терма жамоаси йиғинида бўлган Диёр Туропов ва Дониёр Исмоиловлар қўшилишди. Шунингдек, яна бир посбон Михаил Наумов, ҳимоячи Раҳматилло Бердимуродов, ярим ҳимоячи Дилшод Файзиев ("Намуна", Тошкент), ҳужумчи Тимур Эргашев ("Чуст-Пахтакор")лар ҳам "Олмалиқ" таркибида янги мавсумга тайёргарлик олиб боришмоқда.

Бундан ташқари, жамоа мураббийлар штабига ўтган мавсум Ғузорнинг "Шўртан" жамоасида фаолият олиб борган Жамшид Умаров қабул қилинди. Жамшид Хуршидович жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика