Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади
05 июн 2025 16:21
Новости
Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади
Мазкур мусобақада биринчи лиганинг охирги мавсуми иштирокчилари, шунингдек, янгидан шакллантирилган профессионал жамоалар ҳамда май ойида ўтказилган Ҳудудий лигалар ғолиблари курашида зафар қучган — "Пантера" (Қорақалпоғистон) жамоаси қатнашади.
Регламентга мувофиқ турнир иштирокчи жамоаларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда гуруҳларда, бир даврали тизимда ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффда курашни давом эттиришади. Бунда "А" гуруҳи ғолиби "B" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши, "B" гуруҳи ғолиби "А" гуруҳининг иккинчи жамоасига қарши ярим финал учрашувида майдонга чиқади. Ярим финал ғолиблари эса ҳал қилувчи учрашувда олий лига йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.
Ўтиш турнири Жиззах шаҳрида ташкиллаштирилади. Ўйинлар санаси ва иштирок этувчи жамоалар ҳақида кейинроқ янада батафсил маълумот берамиз.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Комментарии