RU

Последние новости

19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  24 18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  9 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  10 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  2

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуров 25 ёшга тўлди Новости

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуров 25 ёшга тўлди

Ҳаётларидаги унутилмас кунлардан бири - ўз таваллуд айёмини нишонлаётган футболчи ҳамда мураббийларни қутлашда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров 25 ёшини қарши оляпти. Фарғоналик футболчи яқиндагина "Пахтакор" аъзосига айланди ва янги клуби билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. 

- Мактабда таҳсил олаётган пайтимдаёқ миллионлар ўйинига меҳрим тушиб қолган, - дея футбодаги илк қадамларни эслайди бугунги кун қаҳрамони. - Олтиариқдаги 38-мактабда ўқиб юрган кезларим жисмоний тарбия фанидан дарс берган Маҳмуд ака қўл остида машғулот ўтказардим. Ҳозир ҳам Олтиариққа борсам, албатта у киши билан кўришиб қайтаман. Кейин Фарғона футбол мактаб-интернатига ўтганман. Бу ерда мураббийлар Дурбек ва Равшан акалар қўл остида ўйнаганман. Кейин Фарғона вилояти иккинчи лигасида тўп тепдим. Хушбек Қосимов ва Баҳром ака жамоасида фаолият олиб бордим. Ўйинларимни кузатгач бир нечта клублардан таклифлар бўлди. Улар орасидан ўзим учун энг маъқули "НБУ-Осиё"ни танладим. Ўзимни биринчи лигада кўрсата олсам, янада кучли жамоаларга ўтиш имконияти пайдо бўлишини ўйлаганман. Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "банкирлар" сафида бир мавсум тўп тепдим.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Ҳусниддин Ғофуров олий лигада ўйнамай туриб, биринчи лига клубидан легионерга айланган кам сонли футболчилар сирасига киради. Қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган Ғофуров профессионал фаолиятини ўзи айтгандек 2012 йили "NBU-Осиё" жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг "Явор" клуби билан шартнома имзолаб, тўрт йил давомида шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Кейин яна бир йил Сербиянинг бошқа бир клуби "Младост"да тўп тепган. 2018 йилдан то шу кунгача "Локомотив" сафида майдонга тушди ва Ўзбекистон чемпиони бўлди.

- Фаолиятимдаги энг чиройли голим? Менимча, "Пахтакор"га қарши дерби ўйинида урган голим энг чиройлиси бўлган. Ўша куни жуда асабий баҳс бўлганди. Ҳисобда ортда қолаётгандик ва сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозасига тўп киритиб, жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолгандим.

Юқорида айтганимиздек, Ҳусниддин Ғофуров яқинда "Пахтакор" билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. 

"Пахтакор"га хуш келибсан, Ҳусниддин!, - деб ёзилади "Пахтакор" клуби расмий сайтидаги хабарда. 

Ҳусниддин Ғофуров

Туғилган санаси: 29.07.1994

Ўйнаган жамоалари: 2012-2013 "NBU-Осиё" 20 ўйин, 14 гол

2014-2017 "Явор" Сербия 80 ўйин, 9 гол

2017 "Младост" Сербия 8 ўйин, 1 гол

2018-2019 "Локомотив" 37 ўйин, 4 гол

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Ҳусниддин Ғофуровни туғилган куни билан муборакбод этамиз. Янги клубида ёрқин ўйин намойиш этиб, яна Ўзбекистон миллий терма жамоадан чақирув олишини тилаймиз.  

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика