RU

Последние новости

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  2 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Олий лига РЕТРО: Чемпион бўла олмаган юлдузларнинг рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига РЕТРО: Чемпион бўла олмаган юлдузларнинг рамзий терма жамоаси

Роналдо ҳар қанча буюк футболчи бўлмаган бўлсин, лекин унда ЕЧЛнинг бош соврини йўқ.

Олий лигамиз ўз якунига етаётган бир пайтда, Тимур Кападзе ва Игнатий Нестеров фаолиятларидаги 11 олтин медалларини қўлга киритдилар. Анвар Солиев эса аллақачон 12 рақамини "уриб" бўлган.

Биз эса Ўзбекистон чемпионатида ўз ўрнига эга бўлган, аммо бирон маротаба чемпионлик нашидасини сурмаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузишга қарор қилдик. Рўйхатга, футболчилик фаолиятини якунлаган "тўпчилилар" кирган.

Ўз пайтида Стив Жеррардга бир неча миллионлик шартномалар таклиф қилинган. Аммо "Ливерпул"га бўлган садоқати туфайли у клубни тарк этмади. Қуйидаги футболчиларни ҳам биз ўз даврининг садоқатли ўйинчилари деб биламиз. 


Демак, 11 футболчидан иборат терма жамоа қуйидагича кўриниш олди: 

Дарвозабон: Пётр Гизимчук 

Гизимчук фаолиятининг гуллаган пайтларини "Насаф" сафида ўтказган эди. Футболчилик фаолиятида эриша олмаган олтин медалига, "Локомотив" мураббийи сифатида сазовор бўлди. 

Ҳимоячилар: Ботир Қораев, Диялвер Ваниев, Даврон Файзиев, Камолиддин Кенжаев.

4-4-2 кўриниш олган таркибимиз ҳам чакки эмас. ОФК Кубоги соҳиби бўлган Ботир Қораев анча йил чемпионлик йўлида ҳаракат қилди. Камолиддин Кенжаев эса афсуски эрта футболни якунлашга мажбур бўлди. ЦСКА шарафини ҳимоя қилиб келган Даврон Файзиев учун ҳам чемпионлик армон. Ҳимоячилар рўйхатини "Машъал"да фаолиятини якунлаган Дилявер Ваниев ёпиб беради.

Ярим ҳимоячилар: Рўзиқул Бердиев, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев,  Баҳодир Аннаматов.

Рўзиқул Бердиев ўша даврнинг энг кучли футболчиларидан эди. Ўша йиллар ззбек футболи тарихида энг кўп яхши ярим ҳимоячилар йиғилган пайт бўлган. Миржалол Қосимов, Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Мақсудов, Шуҳрат Рахмонқулов... Улар қаторига Баҳодир Аннаматовни ҳам қўшамиз.

"Нефтчи" ҳамда "Навбаҳор" сафида ажойиб ўйин кўрсатган Санжар Асқаралиев ҳам чемпионлик нашидасини сура олмаганлар рўйхатига киради. Иқбол Акрамовнинг "Нефтчи"даги ўйинлари ёдингиздами? Қанотдан ёриб киришларичи?

Ҳужумчилар: Зафар Холмуродов ва Шуҳрат Мирхолдиршоев.

Бир пайтлар 30та гол урса ҳам МТЖга кира олмаган футболчилар дуэти. Зафар Холмуродовнинг боши билан берадиган зарбасининг кучи, ҳозирги ҳужумчиларимизнинг оёқ зарбидан ўткирроқ бўлган бўлса керак. Шуҳрат Мирхолдиршоев эса қай вақт, қайси нуқтада бўлишни жуда ҳам яхши биларди.  Бу икки ҳужумчи ўртасида олий лига 2004да кечган рақобатни кечадигек эслайман. Сўнгги тур олдидан Мирхолдиршоевда 28та, Холмуродовда 26та гол бор эди. "Металлург" - "Навбаҳор" (4:3) ўйинида Мирҳолдиршоев, "Машъал" - "Насаф" (4:3) қарама-қаршилигида Холмуродов хет-трик муаллифи бўлади. 

Ёши катта ўқувчилар, Сизнингча яна кимлар рўйхатимиздан тушиб қолди?


Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика