RU

Последние новости

09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  10 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  17 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0

Олий лига. "Насаф" футболчилари Рўзиқул Бердиевга муносиб совға тайёрладилар Новости

Олий лига. "Насаф" футболчилари Рўзиқул Бердиевга муносиб совға тайёрладилар

Олий лиганинг навбатдаги турида "Насаф" жамоаси футболчилари "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратдилар ва бугун таваллуд айёмини нишонлаётган бош мураббий Рўзиқул Бердиевга ўзига ҳос тарда совға ҳозирладилар.



Қаршидаги ўйиннинг 11-дақиқасида бурчак зарбасидан "Насаф" самарали фойдаланди. Красичнинг узатган тўпини Игорь Голбан боши билан дарвозага йўллади - 1:0. 

29-дақиқада Сайфиевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Красич бир ҳаракатда дарвозага жойлаб қўйди - 2:0. Баҳснинг 35-дақиқасида Красичнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади - 3:0.

Биринчи бўлим охирида Шахбоз Эркинов пенальтидан гол урди - 4:0.

71-дақиқада Драган Черан бешинчи голга муаллифлик қилди - 5:0. Учрашувнинг 87-дақиқасида Огнен Красич дублга эришди - 6:0.


17:30 - «Насаф» (Қарши) – «Навбаҳор» (Наманган) 6:0

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Голлар: Игорь Голбан 11, - 1:0 (Огнен Красич). Огнен Красич 29, - 2:0 (Фаррух Сайфиев). Драган Черан 35, - 3:0 (Огнен Красич). Шахбоз Эркинов 45 пенальти, - 4:0. Драган Черан 71, - 5:0. Огнен Красич 87, - 6:0

“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов (С), 7. Шуҳрат Муҳаммадиев (38. Дониёр Нарзуллаев, 46), 15. Шаҳбоз Эркинов (21. Азамат Алланиёзов, 68), 22. Игорь Голбан, 24. Огнен Красич, 28. Фозил Мусаев, 31. Сайдулло Раҳматов (27. Ислом Рашидханов, 79), 33. Одил Ҳамробеков, 34. Фарруҳ Сайфиев, 69. Драган Черан.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 5. Илдар Маматказин, 8. Сирожиддин Қўзиев, 23. Шерзод Аъзамов, .

“Навбаҳор”: 12. Александр Корнийчук, 16. Шоҳжаҳон Аббосов (84. Илҳом Алибоев, 88), 20. Ғайрат Жўраев (48. Азизбек Турғунбоев, 62), 21. Аъзам Алиев (С), 24. Илҳом Бойдедаев, 27. Мурод Тўйчибоев, 28. Ислом Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 35. Билол Шарофиддинов (83. Жавоҳир Олимжонов, 77), 50. Абдумалик Абдуллаев, 51. Азизбек Мамазойитов.
Захира: 34. Артур Парванов, 19. Владислав Алексин, 81. Акбарали Холдоров, 86. Ғолиббек Каримов.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика