RU

Последние новости

12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  32 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1

Олий лига клуби шифокори: "38та тур ўйнашга жамоаларнинг кучи етади, агар..." Новости

Олий лига клуби шифокори: "38та тур ўйнашга жамоаларнинг кучи етади, агар..."

ПФЛ расмий сайти кеча, 21 ноябрь куни келаси йил олий лигада 12 жамоа тўрт даврали чемпионатда иштирок этиши ва мусобақа "Ўзбекистон Суперлигаси" деб номланиши ҳақида хабар чоп этди.


Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон Суперлигасида жами 12та жамоа иштирок этади. Тўртта даврадан иборат мусобақада жами 38та тур учрашувлари бўлиб ўтади. 12та жамоа 33та турни ўтказгач, 2та гуруҳга бўлинади. Шундан сўнг 1-6 ўринларни эгаллаган жамоалар чемпионлик, 7-12 ўринни эгаллаган жамоалар эса Суперлигада қолиш учун яна 5та тур ўтказишади.

Шундай қилиб жами 38та тур бўлиб ўтиши ҳақида расман эълон қилинди. Бироқ шу ўринда бир савол туғилади: фтуболчиларимиз 38та ўйинга тайёрми? Уларнинг организми ва физиологияси бундай талабга жавоб берадими? Бу ҳам ўзига яраша қизиқ мавзу албатта.

Биз шу саволларга жавоб топиш мақсадида олий лига клубларидан бирида ишлаб келаётган малакали шифокорга мурожаат қилдик. Ўз номини матбуотда чиқишини хоҳламаган шифокор бу саволга шундай жавоб берди:

- "Ўзбекистон иқлими ва шароитидан келиб чиқиб жамоалар чемпионатнинг ўзида 38та тур ўтказишга тайёр деб ўйлайман. Негаки бизда калорияли таомлар, шунингдек, турли мева-сабзавотлар бўйича муаммо йўқ. Йилнинг исталган фаслида ўзингиз хоҳлаган мева ё сабзавот ҳамда гўшт маҳсулотларини топиб истеъмол қилишингиз мумкин. Бу томонлама муаммо йўқ".

- "Лекин, иккинчи томондан бир йилда Суперлигада 38та тур бўлганидан кейин буёғига жамоаларнинг жисмоний ҳолати биринчи ўринга чиқади. Футболчилар ўзларига янада эътиборлироқ бўлишларига тўғри келади. Биз нима учун Германия, Англия клубларини мақтаймиз? Чунки у ерда ҳар бир клубда жамоа шифокоридан ташқари физиотерапевт, кардиолог, травматолог, фармаколог, керак бўлса диетологлар фаолият олиб боришади".

- "Бизда эса буларнинг ишини фақат бир киши - жамоа шифокори бажаради. Агар бизнинг клубларда ҳам имконият бўлиб ҳар бир йўналиш бўйича биттадан яхши мутахассис ишга олинса, албатта яхши бўларди. Лекин менимча, клублар ҳали бунга тайёр эмас. Маблағ томонлама муаммоси йўқ клублар айтайлик, бирданига икки нафар шифокорни ишга олиши мумкин, аммо ҳаммада ҳам бундай имконият йўқ. Шу боис футболчилар 38та ўйин ўтказа олишади деб айта оламан, фақат клубларда тиббиёт тўғри йўлга қўйилса бўлгани".

- "Олий лига клуби ўртача бир ойда дори-дармонлар учун 4 миллион сўм сарфлайди ва бу пулга бемалол керакли нарсаларни сотиб олса бўлади. Бизда футболчи бир йилда узлуксиз 38та ўйинда майдонга тушиши учун учун жисмоний томондан тетик ҳамда ўйинлардан сўнг тез тикланувчан бўлиши керак. Одатда олий лига ўйинидан кейин футболчилар тўрт кунда тўлиқ тикланиб олишади ва олтинчи кунга келибгина кейинги баҳсга тайёр ҳолда бўлишади. Агар футболчи машғулот ва ўйин пайтида йўқотадиган қувватни кейинчалик ўз танасига керакли витаминлар ҳамда калорияга бой маҳсулотлар билан қайтара олмаса, унда муаммолар бошланади ва кўп ўйинларни тўлиқ ўтказа олмай қолади".

Х.Холиқов.

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика