RU

Последние новости

09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  0 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  8 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  2 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  15 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0

Олий лига. Дастлабки тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. Дастлабки тур рамзий терма жамоаси

2016 йилги Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки тур ўйинлари ҳам якунига етди.
Одатимизга кўра ўтган турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.


Дарвозабон
Андрей Бакланов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" посбони Андрей Баклановни дастлабки турнинг энг яхши дарвозабони деб топдик. эртага 35 ёшга тўладиган Бакланов "Обод"га қарши баҳсда бир неча бор жамоасини голлардан қутқариб қолиб ўзининг туғилган кунига ажойиб совға ҳозирлади. Унинг сейвлари қўқонликларга 3 очкони тақдим этди.



Ҳимоячилар
Акмал Рустамов ("Қизилқум")  
Даврон Ҳошимов ("Пахтакор")
Артём Филипосян ("Бухоро")
Рустам Ашурматов ("Бунёдкор")

"Қизилқум" клуби ҳимоячиси Акмал Рустамов илк турда гол уришга эришди. Бундан ташқари айнан уни йиқитишганидан сўнг Равшан Эрматов "Машъал" дарвозасига пенальти белгилади. Рустамов жамоаси сафида қолганларга нисбатан анча фаол ўйнади.

"Пахтакор" вакили Даврон Ҳошимов "Андижон" ҳужумчиларига деярли имкон бергани йўқ. "Бургутлар" бир неча бор хавфли ҳужумга ўтишганида айнан Ҳошимов уларни тўхтатишга эришди.



Артём Филипосян "Олмалиқ"қа қарши баҳсда ҳимояда ишончли ҳаракат қилди ва бир неча бор ўзини кўрсатди. "Бухоро"нинг гол ўтказмаслигида тажрибали футболчининг ҳам катта хиссаси бор.

"Бунёдкор"нинг ёш ҳимоячиси Рустам Ашурматов жамоанинг асосий футболчисига айланиб бўлди. У "Нефтчи" билан баҳсда марказий ҳимояда ажойиб ўйнади ва рақибга гол уриш учун имкон бермади. Ҳаводаги курашларда ҳам рақибдан устун келган Рустамдан ўз устида ишлашда тўхтамаслиги талаб этилади. 



Ярим ҳимоячилар
Жамшид Искандеров ("Пахтакор")
Баҳром Абдураҳимов ("Насаф")
Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Илҳом Юнусов ("Қизилқум")



"Шерлар" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Андижон" билан ўйинда иккита голли пас оширди. Айнан унинг тўп узатишларидан сўнг Сергеев ва Машарипов тўп киритишди. Бундан ташқари Жамшид майдон марказида ҳам анча фаол ўйнади.



"Насаф" вакили Баҳром Абдураҳимов ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олди. "Шўртан"га қарши баҳсда футболчи пенальти ишлади ва Шомуродовга голли пас оширди.



Мавсумни ажойиб тарзда бошлаган "Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев "Навбаҳор"га қарши учрашувда дублга эришди. Мирзаев ОЧЛда ҳам яхши ўйнаб гол уришга эришганди.

"Қизилқум"га кўчиб ўтган Илҳом Юнусов дастлабки турда иккита пенальти тепиб иккаласини ҳам голга айлантирди. Тажрибали футболчи "Машъал" билан учрашувда анчагина яхши ҳаракат қилди ва иродали ғалабага катта хисса қўшди.



Ҳужумчилар
Зоҳид Абдуллаев ("Металлург")
Шаҳбоз Эркинов ("Машъал")

2016 йилги олий лиганинг дастлабки голини урган "Металлург" ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев "Сўғдиёна" билан баҳсда бир эмас иккита тўп киритишга эришди. Нурматов жамоадан кетгач Абдуллаев асосий ҳужумчига айланди ва мураббийлар ишончини оқлашни бошлади.



Илк турда дублга эришган яна бир футболчи бу "Машъал" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов бўлди. Ўтган йил "Навбаҳор"да ўйнаган Эркинов Муборак клуби сафидаги дастлабки ўйинда ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйди ва олий лигада урган голлари сонини 80тадан оширди.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика