RU

Последние новости

16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  1 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1 15:30Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади  1 15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  5 14:39"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи  1 14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  2 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  34 12:17Бензема "ишдан бўшатган" мураббий Аргентинага йўл олди  2 11:55"Атлетико" Хави билан келишиб олди  2 11:29"Киммих кўп йиллар давомида "Бавария" учун муҳим ўйинчи бўлиб келган"  1 11:01Кьеза "Ювентус"дан кетаётгани тасдиқланди  1 10:22Аббосбек Файзуллаев Олимпиададаги шароитлардан кўнгли тўлмаганини айтди  26

Олий лига. Амалга ошмаган трансферлар TOP-10 Новости

Олий лига. Амалга ошмаган трансферлар TOP-10

Янги мавсум олдидан олий лигадаги амалга ошмай қолган трансферлар ўнлиги билан танишиб чиқамиз.


1-ўрин. Элдорбек Суюнов ("Насаф")

Қаерга ўтмади: ("Бунёдкор"), ("Персеполис", Эрон)


"Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюновнинг хизматларига мавсум аввалида жуда кўплаб гранд жамоалар қизиқиш билдиришди. Хусусан Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Элдорбек Суюновни ўз сафига қўшиб олишни истаганди. Бироқ ушбу трансфер амалга ошмай қолди. Элдорбек Суюнов "Насаф" жамоаси билан шартномасини узайтирганидан сўнг, Эроннинг "Персеполис" клуби ҳам Суюновни ўз сафига чрлади. Аммо "Насаф" кипери яна бир мавсум "аждарлар" билан қолишни маъқул кўрди. Сўнгги уч йилдан буён "Локомотив" жамоаси ҳам Суюновга жиддий қизиқиб келади. Лекин Суюнов ҳозирча "Насаф"дан кетишни маъқул кўрмаяпти.


2-ўрин. Камолиддин Мурзоев

Қаерга ўтмади: (PKNS FC, Малайзия)


Ўтган мавсумни иккинчи ярмини "Динамо" сафида ўтказган ҳужумчи Камолиддин Мурзоев Малайзия клуби PKNS FC билан шартнома ҳам имзолаганди. Ушбу трансфер узоқ давом этган маш-машалардан сўнг узилиб қолди. Яъни футболчи ва клуб ўзаро келишувга кўра, ўртадаги битимни бекор қилишди. Камолиддин Мурзоев айни вақтда эркин агент ҳисобланади.

3-ўрин. Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф")

Қаерга ўтмади: ("Локомотив"), ("Бунёдкор")


Қаршининг "Насаф" жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам жуда кўплаб жамоаларнинг диққат эътиборида бўлди. Муҳаммадиевнинг ўз сафига чорлаган "Локомотив" жамоаси бу борада "Бунёдкор" билан рақобатлашишига тўғри келаётганди. Лекин якунда Муҳаммадиев ушбу икки жамоа орасида ҳеч бирини танламади ва "Насаф" билан ўртадаги битимни яна бир йилга узайтирди.


4-ўрин. Шоҳруҳ Гадоев (Ал Маҳаррақ, Баҳрайн)

Қаерган ўтмади: ("Бунёдкор"), ("Локомотив"), ("Қайрат", Қозоғистон)


"Насаф"нинг собиқ футболчиси Шоҳруҳ Гадоевни ҳам қаега йўл олиши узоқ серияга айланиб кетганди. Шоҳруҳ Гадоевни Тошкентнинг икки гранд жамоалари "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилганди. Аммо Шоҳруҳ Гадоев тошкентликлар билан оғзаки келишувга эришганига қарамасдан, ушбу клубларни таклифларига рози бўлмади. Бир муддат Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасида ҳам кўрикда бўлиб қайтган футболчи якунда барибир хорижга йўл олди. "Қайрат"га маъқул келмаган Гадоев якунда "Бунёдкор", "Локомотив" ҳамда "Насаф"ни танламади ва ўз фаолиятини Баҳрайннинг "Муҳаррақ" жамоасида давом эттирадиган бўлди.


5-ўрин. Игнатий Нестеров ("Локомотив")

Қаерга ўтмади: ("Персеполис", Эрон)


"Локомотив" дарвозабони Игнатий Нестеровга Эроннинг "Персеполис" жамоаси қизиқиш билдираётганди. Эронликлар Суюновдан рад жавобини олишгач, ўз эътиборларини "Локо" кипери Игнатий Нестеровга қаратишди. "Персеполис" мураббийига ҳам маъқул бўлган Нестеров эронликлар билан деярли келишувга эришганди. Лекин ушбу трансфернинг амалга ошмай қолишига "Локомотив" бош сабаб бўлди. "Темирйўлчилар" тажрибали посбонни ОЧЛ олдидан ўз сафларига олиб қолишга жиддий киришишди ва якунда ушбу мақсадларига эришишди. Шундан сўнг "Персеполис" бошқа бир ўзбекистонлик дарвозабон Александр Лобановни ўз сафига қўшиб олишга муваффақ бўлди.

6-ўрин. Зоҳир Қўзибоев ("Машъал")

Қаерга ўтмади: ("Насаф")


"Машъал" ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев янги мавсумга тараддудни Қаршининг "Насаф" жамоасида бошлаганди. Ушбу ҳужумчи билан "аждарлар" келишувга эришишга муваффақ бўлишган эди. Лекин якунда Зоҳир Қўзибоев "Насаф" лагерини тарк этишига тўғри келди. Ушбу трансфер нега амалга ошмай қолганига аниқ бир сабаб йўқ. Зоҳир Қўзибоев ҳам берган интервьюсида бунга ўзи ҳам тушунмаганини таъкидлаб ўтди. Ҳужумчи айни пайтда янги мавсумни қаерда бошлаши ноаниқ бўлиб турибди.


7-ўрин. Эркин Бойдуллаев ("Насаф")

Қаерга ўтмади: ("Қизилқум")


"Насаф" жамоасининг майдон марказидаги ҳақиқий етакчисига айланган Эркин Бойдуллаев олдида бир қатор вариантлар мавжуд эди. Хусусан ушбу таянч ярим ҳимоячига мавсум аввалида "Қизилқум" жамоаси жиддий қизиқиш билдирганди. Лекин "Насаф" жамоаси ўз етакчиси Эркин Бойдуллаев билан узоқ музокаралардан сўнг янги келишувга эришди ва футболчини жамоада олиб қолишни уддасидан чиқди. Бу орада эса футболчига қизиқарли таклиф билан чиққан "Қизилқум" Эркин Бойдуллаевни қўлга кирита олмади.

 

8-ўрин. Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор")

Қаерга ўтмади: ("Насаф")


"Бунёдкор" жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимовнинг олдида "Насаф"га ўтиш варианти бор эди. Бироқ тажрибали футболчи "қалдирғочлар" сафини тарк этишни истамади. Жавлон Иброҳимовни "Насаф"да кўришни "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев истаганди. Лекин Жавлон Иброҳимов "Насаф"даги собиқ жамоадошининг таклифига рад жавобини берди.


9-ўрин. Шерзод Аъзамов ("Насаф")

Қаерга ўтмади: ("Бунёдкор")


"Бунёдкор" ўз ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида "Насаф" марказий ҳимоячиси Шерзод Аъзамовга қизиқиб кўрганди. "Қалдирғочлар" ушбу футболчи билан ҳам музокаралар ўтказишган. Лекин ушбу трансфер ҳам амалга ошмай қолди ва якунда "Насаф" Шерзод Аъзамовни ҳам ўз сафига олиб қолишни уддасидан чиқди.


10-ўрин. Шаҳзод Нурматов ("Бунёдкор")

Қаерга ўтмади: ("Насаф")


"Металлург" ҳужумчиси Шаҳзод Нурматовга бир қатор жамоалардан жиддий қизиқиш бўлаётганди. Ўтган мавсум ўртасида "Насаф" ушбу футболчини қўлга киритишга уриниб кўрган, аммо "Металлург" давралар оралиғида Нурматовни қўйиб юбормаслигини билдирганди. Қаршиликлар бу футболчини янги мавсум олдидан ўз сафларига қўшиб олишни режа қилиб юрган кезларида, Нурматовга бошқа бир гранд жамоа "Бунёдкор" оғиз солади. "Қалдирғочлар" "аждарлар"дан фарқли улароқ трансфер бозоридаги ишларини ўз вақтида олиб боришди ва Нурматов билан янги йил арафасида битимга имзо чекишди. Шунингдек, Нурматов ҳам ўз интервьюларида "Локомотив", "Пахтакор" ва "Насаф" жамоаларидан бирини танлаш имкони бўлганида учаласи ичидан "аждарлар"ни танлашини билдирганди. Аммо бу жамоалар орасига "Бунёдкор" қўшиладиган бўлса, унда ҳеч иккиланмай "қалдирғочлар" таклифига розилик билдиришини алоҳида таъкидлаб ўтганди. Якунда ҳужумчи айнан ўз истаганидек "Бунёдкор"ни танлади. Нурматовнинг "Насаф" ўтиши эса амалга ошмай қолди.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика