RU

Последние новости

15:125 та гол ва иродали ғалаба. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон баҳсидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  0 14:45Сречко Катанец: "Биз ўзимизнинг тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"  5 14:20Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди  1 13:59Футзал. Қўшниларимиз ҳам Тошкентга етиб келишди  0 13:33Футзал. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Тошкентга етиб келишди  2 13:07ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ 83 дақиқа битта кам ўйнаб дуранг қайд этди  1 12:38Суперлига. "Нефтчи" — "Қизилқум" учрашуви Яйпанда ўтказилади  0 12:11Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди  1 11:45Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"  7 11:23Суперлига. "Динамо" — "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди  2 11:00ПСЖ ва "Челси" собиқ устози АҚШ терма жамоасини ЖЧга тайёрлайди  1 10:31Ёзда шартномаси тугайдиган Салоҳга иккита ТОП клуб қизиқиш билдирмоқда  5 09:56"Арсенал" академияси тарбияланувчиси 14 йилга қамалди  3 09:50Суперлига 18-тур баҳсларининг ҳакамлари маълум. "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради  6 09:22Футзал. Ливия терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси

9-11 апрель кунлари олий лиганинг 4-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Ундан "Бухоро", "Пахтакор", "Насаф", "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Машъал", "Олмалиқ", "Андижон" ва  "Обод" клублари вакиллари ўрин олишди.

Дарвозага "Бухоро" посбони Муҳиддин Худоёровни қўйишга қарор қилдик. Сабаби ушбу посбон Қўқондаги баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Умуман олганда Худоёров бу мавсумда ўтган 4та ўйинда ўз дарвозасидан умуман тўп олиб чиқмади!



"Пахтакор" ва "Насаф" учрашувида иккала жамоадан ҳимоячиларни рамзий терма жамоага киритдик. Мезбонлар сардор Камолиддин Тожиев ўйинда биринчи голни урди. Бундан ташқари ҳимояда ҳам яхши ўйнади. "Аждарлар" ҳимоячиси Сайдулла Раҳматов чап қанотда рақибларга тинчлик бермади. Ўз қанотида бир неча бор ҳужумга ўтиб турди. Рақиблар ҳам уни фақат қўполлик билан тўхатишди холос. "Сўғдиёна" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов "Локомотив" билан ўйинда пенальтидан гол урди.

Мурод Холмуҳаммедов

Камолиддин Тожиев


Ярим ҳимоядан "Машъал" вакили Шаҳзод Шайманов ўрин олди. Ўз вақтида Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси бўлган Шайманов "Навбаҳор"га супергол уришга эришди. "Олмалиқ" вакили Дониёр Исмоилов ҳам Шаймановдан қолишмайдиган гол уришга муваффақ бўлди. "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров "Локо"га қарши ўйинда марказда анча фаол ҳаракат қилди. "Бунёдкор"нинг япониялик легионери Сато Минори Ғузорда "Шўртан"га қарши баҳсда ягона голни урди.

Музаффар Музаффаров

Сато Минори

Шаҳзод Шайманов


Ҳужумчилар сони уч нафарни ташкил қилди. "Андижон" ҳужумчиси Неманья Йованович водий дербисида "Нефтчи" дарвозасига гол урмади. Лекин иккала гол урилишида катта иш қилди. Биринчисида жарима тўпини ишлаган бўлса, айнан унинг йиқитилишидан кейин пенальти белгиланди. "Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Тошкентда "Пахтакор" дарвозасига гол урди, унинг голи "аждарлар"га бир очко келтирди. "Обод" тўпурари Шохруз Норхонов "Қизилқум" билан баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Шохруз Норхонов

Неманья Йованович

Бобур Абдухолиқов


Рамзий терма жамоага "Сўғдиёна" устози Даврон Файзиевни мураббий этиб тайинладик. Унинг жамоаси чемпионлик учун курашаётган "Локомотив"дан очко тортиб олди.



Дарвозабон
Муҳиддин Худоёров "Бухоро"

Ҳимоячилар
Камолиддин Тожиев "Пахтакор"
Сайдулла Раҳматов "Насаф"
Мурод Холмуҳаммедов "Сўғдиёна"

Ярим ҳимоячилар
Музаффар Музаффаров "Сўғдиёна"
Сато Минори "Бунёдкор"
Шаҳзод Шайманов "Машъал"
Дониёр Исмоилов "Олмалиқ"

Ҳужумчилар
Неманья Йованович "Андижон"
Бобур Абдухолиқов "Насаф"
Шохруз Норхонов "Обод"

Бош мураббий
Даврон Файзиев "Сўғдиёна"

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика