RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Олий лига 23-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига 23-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ижодкорлари ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Ундан "Нефтчи", "Олмалиқ", "Бунёдкор" ва "Насаф" клуби футболчилари ўрин олишди.


Дарвозабон
Евгений Черемисин "Нефтчи"


Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бу турни Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказиб ғолиб бўлди. Учрашувда майдон эгалари бир неча бор Черемисин дарвозасига хавф солишди. Бироқ легионер посбон ўз даррвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.

Ҳимоячилар
Жаҳонгир Меҳмонов "Нефтчи"
Евгений Гоголь "Олмалиқ"
Анвар Ғофуров "Бунёдкор"
Муҳсин Убайдуллаев "Нефтчи"


"Олмалиқ"нинг россиялик легионери Евгений Гоголь "Шўртан" билан учрашувда яхши ўйнади. Ҳимоячи рақибнинг ҳужумларини қайтаришда бошқаларга ўрнак бўлди.

"Бунёдкор"нинг тажрибали ҳимоячиси Анвар Ғофуров "Сўғдиёна"га қарши баҳсни чап қанот ҳимоясида ўтказди. Айтиш керакки Ғофуров ўзидан яхши таассурот қолдирди. Рақиблар айнан уни йиқитишгани учун бош ҳакам пенальти белгилади ва ўша вазиятда ҳисоб очилди. ғофуров чап қанотдан бир неча бор ҳужумларга ҳам қўшилганини кўрдик.

Ҳимоя чизиғига "Нефтчи"дан икки нафар футболчи олинди. Жаҳонгир Меҳмонов ва Муҳсин Убайдуллаев "Динамо" билан ўйинда ҳимоя чизиғида ишончли ўйнашди. Иккала ҳимоячи ҳам жамоанинг ғалабасига катта хисса қўшишди.



Ярим ҳимоячилар
Шавкат Саломов "Олмалиқ"
Артур Геворкян "Насаф"
Саламат Қутибоев "Олмалиқ"




"Олмалиқ"нинг мотори бўлиб турган Шавкат Саломов яна бир бор рамзий терма жамоадан ўрин олди. Футболчи "Шўртан" билан ўйинда голли пас оширишдан ташқари фаол ҳаракатлари билан ажралиб тура олди.

Артур Геворкян охирги пайтларда гол уришни унутиб қўйди деганлар кўп топилди. Бироқ "Навбаҳор" билан ўйинда туркманистонлик ярим ҳимоячи дублга эришди ва жамоасининг йирик ғалабасига катта хисса қўшди. Балки "Penalty" лойиҳасида меҳмон бўлгач Аранинг ишлари юришиб кетгандир.

"Олмалиқ"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Саламат Қутибоев жамоанинг энг барқарор футболчиларидан бири ҳисобланади. Кечаги баҳсда Қутибоев 3-дақиқадаёқ рақиб дарвозасига гол урди. Бу гол жамоанинг ғалабасига ёрдам бергани турган гап.



Ҳужумчилар
Неманья Йованович  "Олмалиқ"
Мурод Бобожонов  "Нефтчи"
Элдор Шомуродов "Бунёдкор"




"Бунёдкор" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоанинг асосий футболчисига айланиб бормоқда. "Сўғдиёна" билан ўйинда Шомуродов Ҳамдамовнинг пасидан сўнг чиройли гол урди ва ўйинга якуний нуқтани қўйди. Бундан ташқари бир неча яхши имкониятга эга бўлди.

Неманья Йованович мавсум бошида кўплаб вазиятларни кўкка совурарди, сўнгги турларда сербиялик ҳужумчи ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва голлар урмоқда. Кечаги турда Йованович "Шўртан" дарвозасига бир эмас иккита гол урди. Голлари сонини 7тага етказиб олган ҳужумчи клуб тўпурари бўлган Шавкат Саломовга етиб олди.

"Нефтчи" ҳужумчиси Мурод Бобожонов Самарқанддаги ўйин қаҳрамони бўлди. Сабаби захирадан майдонга тушиб ҳал қилувчи голни уришга эришди. Бу ғалаба "Нефтчи" учун жуда ҳам муҳим ғалаба бўлганини ортиқча гапириб ўтириш шарт эмас.



Бу турдаги рамзий терма жамоани "Олмалиқ" устози Игорь Шквиринга ишониб топширдик. Жамоа сўнгги пайтларда кам ғалаба қозонаётганди. Бу сафар эса олмалиқликлар Ғузорнинг "Шўртан" клубини ўз майдонларида таслим қилишди.

Бош мураббий:
Игорь Шквирин "Олмалиқ"


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика