RU

Последние новости

10:59Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  0 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  11 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  16 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Олий лига. 19-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 19-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 19-тур ўйинлари якунига кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозани "Машъал" посбони Санжар Қувватовга топширдик. Муборак клуби посбони Олмалиқдаги ўйинда ажойиб ўйнади. Рақибнинг бир қатор зарбаларидан сўнг тўпни қайтарди. Унинг сейвлари ажойиб чиқди.

Дарвозабон:

Санжар Қувватов "Машъал"



Ҳимояда "Бухоро" вакили Максмилиан Фоминга жой бердик. "Динамо"дан Бухоро шаҳри клубига ўтган ёш ҳимоячи "Насаф" билан баҳсда рақибнинг барча ҳужумларини қайтаришга фаол ўйнади. "Сўғдиёна" ёзда ўз сафига қўшиб олган Александр Клецков балки жисмоний ҳолати юқори бўлмас аммо "Навбаҳор"га қарши ўйинда тажрибали ҳимоячи яхши ўйнади. Унинг ҳаракатлари туфайли ҳам Жиззах клуби ўз майдонида ғалабага эришди. "Локомотив"нинг легионер ҳимоячиси Неманья Яничич Тошкент дербисида сифатли ўйнади. У ҳаводаги курашларни деярли бой бермади, Яничич Шодиев ва Сатога гол уриш учун имкон бермади. "Динамо" ҳимоячиси Аваз Агалиев "Шўртан" билан ўйинда иккита голли пас оширди.



Ҳимоячилар:
Максимилиан Фомин "Бухоро"
Александр Клецков "Сўғдиёна"
Неманья Яничич "Локомотив"
Аваз Агалиев "Динамо"



Ярим ҳимояга "Локомотив" вакили Санжар Шоаҳмедов киритилди. Футболчи Тошкент дербисини ҳал қилган голни урди. Бундан ташқари Шоаҳмедов майдон марказида рақиб футболчиларга тинчлик бермади. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов захирадан майдонга тушиб "Қизилқум" дарвозасига иккита гол уришга эришди ва рамзий термага киритилди. "Олмалиқ" вакили Шавкат Саломов гарчи жамоаси мағлуб бўлган бўлса ҳам жуда яхши ўйнади. Унинг ҳаракатлари ажойиб чиқди, бироқ унга шерик етишмади дейиш мумкин. Айнан у пенальти ишлаганини ҳам қўшимча қилиш лозим. Олий лиганинг энг тажрибали футболчиларидан бири бўлган Акмал Холматов ҳамон ажойиб ўйинлари билан барчани қувонтирмоқда. Холматов "Металлург" билан ўйинда буни яна бир бор намойиш этди. Тажрибали ярим ҳимоячининг пасидан сўнг Сардор Раҳмонов гол уришга эришди.



Ярим ҳимоячилар:
Санжар Шоаҳмедов "Локомотив"
Шерзод Каримов "Пахтакор"
Шавкат Саломов "Олмалиқ"
Акмал Холматов "Нефтчи"

Ҳужумга водий дербисида "Андижон" билан ўйинда дублга эришган "Қўқон-1912" ҳужумчиси Отабек Ҳайдаровни лойиқ деб топдик. Футболчи иккинчи даврада ўз жамоасига қайтиб голлар уришда давом этмоқда. Муҳими бу голлар ғалабага замин яратди. "Машъал" фақат бир бор, 2008 йилда Олмалиқдан 3 очко билан қайтган эди. Бу йил ҳам Хомяков шогирдлари "Олмалиқ"ни сафарда таслим қилиб қайтишди. Бунда Ҳумоюн Муртазоевнинг хиссаси жуда катта бўлди. Айнан унинг дубли Муборак клубига узоқ кутилган ғалабани келтирди.



Ҳужумчилар:
Отабек Ҳайдаров "Қўқон-1912"
Ҳумоюн Муртазоев "Машъал"

Тур рамзий терма жамоасига бош мураббий сифатида "Қўқон-1912" устози Рустам Абдуллаевни танлашга қарор қилдик. Қўқонликлар икки тур давом этган мағлубиятли серияга Андижонда барҳам беришди. Водий дербисидаги муҳим ғалаба туфайли Рустам Абдуллаев рамзий терма жамоа бош мураббийи бўлди.

Бош мураббий: Рустам Абдуллаев "Қўқон-1912"


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика