RU

Последние новости

15:19ЎзЭл Классикосига превью  0 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  3 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  13 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  4 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  20

Олим Толибжонов 10-турда энг юқори баҳо олган ҳакам Новости

Олим Толибжонов 10-турда энг юқори баҳо олган ҳакам

Хабарингиз бўлса керак, яқинда ЎФФ президенти Мираброр Усмонов эндиликда олий ва биринчи лигадаги ўйинларни бошқарган ҳакамларнинг олган баллари учрашув қайдномасида ёзиб кўрсатилиши ҳақида айтиб ўтди.
Бу кўпчилик учун айни муддао бўлади. Чунки рефериларга қўйилган баҳолар очиқчасига кўрсатилиши уларнинг ўз устида яна кўпроқ ишлашга ундаши табиий. Қолаверса баҳоларнинг аниқ ёзиб кўрсатилиши барчамиз учун қизиқ.

“СА” ҳам олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг ҳакамларнинг олган баҳоларига эътибор қаратиб, уларни бериб боришни лозим топди.

Демак, ортда қолган 10-турда кутилганидек 28 нафар рефери ишлади. Уларнинг еттитаси бош ҳакамлар ҳисобланади.  Майдон марказида бош ролда бўлган ҳакамлардан Олим Толибжонов бошқаларга нисбатан энг юқори баҳога лойиқ кўрилди. Тошкентда кечган “Локомотив” – “Олмалиқ” баҳсида назоратчи ҳакам Гали Имомов Толибжоновнинг ҳатти-харакатларини 9,2 баллга баҳолади. Айтиш лозимки, мазкур учрашувга комиссар сифатида ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов ҳам ташриф буюрган!

Аксинча ушбу турда назоратчи ҳакам томонидан нисбатан паст балл олган ҳакамлар Ҳасан Рўзиев билан Бахтиёр Намозов бўлди. 8,5 балл!

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ушбу турнинг барча ўйинларига комиссарлар ташриф буюрган. Ҳакамлар департаменти бўлими бошлиғи Ноил Лутфуллин кеча Қаршида бўлиб, “Насаф” – “Пахтакор” баҳсини бевосита стадионда кузатган.

10-турда ишлаган ҳакамлар ва комиссарлар!   

31 май (шанба)
«Нефтчи»  – «Динамо»  – 1:0. 4125 томошабин.
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент) – 8,5, А. Усмонов (Тошкент) – 8,6, Т. Гайнулин (Тошкент) – 8,8, А. Жўрахонов (Андижон) - 8
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Комиссар: Р. Черников.

1 июнь (якшанба)
«Локомотив» – «Олмалиқ» – 3:0. 2518 томошабин.
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент) – 9,2, М. Саидқосимов (Тошкент) – 9,1, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,1, В. Серазетдинов (Тошкент) - 9
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Комиссар: Ф. Магометов.
 
«Бухоро» – «Машъал» – 3:4. 10321 томошабин.
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент) – 9,1, А. Цапенко (Тошкент вилояти.) – 9,0, А. Пўлатов (Тошкент) – 9,0, Д. Жалимов (Нукус) - 9
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Комиссар: А. Фролов.

«Қизилқум» - «Навбаҳор» – 3:1. 8821 томошабин.
Ҳакамлар
: И. Танташев (Бухоро) – 9,0, Р. Серазетдинов (Тошкент) – 9,0, Р. Шояхметов (Тошкент) – 9,0, А. Раҳимов (Андижон) - 9
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
Комиссар: В. Лёткин.
 
«Насаф» – «Пахтакор» – 1:1. 15815 томошабин.
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий) – 8,7, Р. Самандаров (Навоий) – 8,4, О. Жумаев (Навоий) – 9,4, В. Нажафалиев (Тошкент) - 9
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Комиссар: Н. Лутфулин.
 
«Металлург» – «Андижон» – 3:2. 1645 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент) – 8,8, О. Абдувасилов (Тошкент) – 8,6, Н. Рўзимов (Тошкент) – 8,3, А. Рубаков (Тошкент) - 9
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Комиссар: А. Худойдотов.
 
«Сўғдиёна» – «Бунёдкор» – 0:2. 5205 томошабин.
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент) – 8,5, Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти) – 8,6, А. Снетков (Тошкент вилояти) – 8,6, А. Эргашев (Тошкент) - 9
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
Комиссар: В. Штерн.

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика