RU

Последние новости

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Олим Шокиров: “Режа бўйича Озарбайжон ва Хорватияда ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз керак. Аммо...” Новости

Олим Шокиров: “Режа бўйича Озарбайжон ва Хорватияда ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз керак. Аммо...”

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага Тошкентдаги йиғинни якунлайди.

Терма жамоа бош мураббийи Олим Шокиров Ўзбекистон Футбол Ассоцияцияси расмий сайтига бўлажак режалар, мақсадлар ҳақида қисқача интервью берди.

“Жамоа билан 15 март куни йиғилган бўлсак, 16 мартдан давлатимиз томонидан карантин эълон қилинди. Икки ярим ой давомида боллар уйда машғулотларни олиб боришди. Энди карантиндан кейин ҳаммасини бошидан бошламоқдамиз. Аввалги режаларимиз бузилганидан сўнг янги режалар тузишга мажбур бўлдик. Режамиз бўйича Озарбайжонда ва август ойида Хорватияда ўртоқлик учрашувлари ўтказишимиз керак. Аммо, буларнинг барчаси сўроқ остида турибди. Чунки, ҳали авиақатновлар қачон тикланиши номаълум. Шунингдек, биз борадиган мамлакатда вазият қандай эканлигини ҳам билишимиз керак. Шуниси аниқки, режаларимизда халқаро ўйинларда иштирок этиш белгиланган. Қолганини вақт ва шароит кўрсатади.

Машғулотларда урғуни кўпроқ тўп билан ишлаш ва ўйинни ўз назоратимизга олиш устида ишлаймиз. Расмий учрашувларда ҳам ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Олдимизда турган минимал вазифа Осиё чемпионати орқали Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Мундиалда Европа, Америка қитъаларидан вакиллар қатнашади. Бу шогирдларимиз учун катта тажриба мактаби вазифасини бажаради”,- дейди Олим Шокиров.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика