RU

Последние новости

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  17 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  10 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  166 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Олим Шокиров: "Ҳеч қайси жамоадан ҳайиқмаймиз, мақсадимиз – жаҳон чемпионати йўлланмаси" Новости

Олим Шокиров: "Ҳеч қайси жамоадан ҳайиқмаймиз, мақсадимиз – жаҳон чемпионати йўлланмаси"

Айни кунларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

25 нафар футболчидан иборат ўсмирлар жамоаси Тошкентдаги “Чиғатой” базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Бош мураббий Олим Шокиров ўсмирлар терма жамоасининг ҳозирги ҳолати, карантин чекловларининг таъсири, айни кунлардаги машғулотлар ва U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Баҳор ойларидаги дастлабки карантин чекловлари сабаб машғулотларимизда танаффус юзага келди. Бироқ карантиндан сўнг янги режага асосан машғулотларни давом эттирмоқдамиз. Ўқув-машғулот йиғинлари, асосан, “Чиғатой” базасида бўлиб ўтмоқда.

Назорат баҳсларида ўсмирларимиз “Бунёдкор U18”, “Пахтакор U18” ва Биринчи лига жамоаларига қарши майдонга тушяпти. Чизиқлар бўйича етакчи футболчиларимиз бор. Машғулот ва назорат ўйинлари орқали жамоавий ўйинни янада яхши ташкил этиш учун ҳаракат қиляпмиз.

Албатта, карантин футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатига жиддий таъсир кўрсатди. Чунки бир муддат улар машғулотларсиз қолиб кетди. Шу сабабли барчасини қайтадан бошлашга мажбур бўлдик. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўқув-машғулот йиғинларини режа бўйича ташкиллаштириб бермоқда. Айни пайтда футболчилар аввалги спорт формаларига қайтиб олишди.

Энг камида жаҳон чемпионатига йўлланма олишни хоҳлаймиз. Бир неча йилдирки, ушбу ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз “кичик мундиал”га бора олмаяпти. Жаҳон чемпионатида қатнашиш футболчиларнинг ўзига ҳам катта фойда бўлади.

Осиё чемпионатининг кейинги йилга қолдирилиши, бир ҳисобдан, биз учун яхши бўлади. Энди тайёргарлик учун кўпроқ вақтимиз бўлади, режаларни янада мукаммаллаштириб оламиз. Ушбу ёшда бир неча ой муддат футболчининг буткул ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Юқорида таъкидлаганимдек, биз жамоавий ўйинни шакллантиришимиз лозим ва қитъа биринчилигининг қолдирилиши биз учун қўшимча имконият яратади.

Карантин даврида халқаро ўйинлар бўлмаётган эди. Мамлакатлараро авиақатновларнинг қайта тикланиши ёшларимизга ўз тенгқурлари билан куч синашиб кўришга имкон беради. Бу каби ўйинларсиз асл кучни билиш қийин кечади. Бошқа терма жамоа ёшлари билан баҳс олиб борсак, хато ва камчиликларимизни кўриб олишимиз мумкин бўлади, албатта.

Австралия ва Жанубий Кореянинг барча назорат учрашувларини кўриб, таҳлил қилмоқдамиз. Ҳиндистон эса бизга бегона эмас. Аммо бу шароитда жамоаларнинг кучига баҳо бериш қийин. Айтиб ўтганимдек, бу ёшда футболчилар кун сайин ўзгариб боради. Шу сабабли, биз аввалроқ ўтказилган ўйинларга қараб, уларга баҳо беришга ҳаракат қиляпмиз.

Гуруҳдаги ҳеч қайси жамоадан ҳайиқишга ҳожат йўқ. Мураббийлар штаби билан биргаликда футболчиларга ҳам шуни сингдиришга урунмоқдамиз. Бу ёш тоифасида исталган терма жамоани мағлуб этса бўлади.

Йиғинимизга жалб қилинган барча футболчилар ўзига яраша кучли жиҳатларга эга. Жамоамизда келгусида ўзбек футболининг юзи бўлишга қодир индивидуал маҳорат эгалари ҳам бор. Уларнинг ушбу йўлда оғишмай олға боришига биз ҳам умид билдирамиз", - дейди Олим Шокиров.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика