RU

Последние новости

07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2

"Ўлим гуруҳи"да Испания "ҳалокати": "Қизил фурия" ғарқ бўлди Новости

"Ўлим гуруҳи"да Испания "ҳалокати": "Қизил фурия" ғарқ бўлди

"Ўлим гуруҳи"дан бири сифатида эътироф этилган ва ўтган мундиал финалчилари ўрин олган квартетда барча масала кутилмаганда 2-турдан кейиноқ ҳал бўлиши мумкин эди.
Голландия бир амаллаб бизга кучсиздек кўринган Австралияни мағлуб этгач, Испания - Чили учрашувида Видаль ва Санчес жамоасининг ғалабаси нимчорак финалнинг биратўла икки қатнашчиси номини ойдинлаштириб қўярди.

Охир-оқибат Испания ўзига келма олмади. Жуда ишончли ҳаракат қилган Чили эса ғалаба қозониб, жаҳон чемпионини гуруҳ босқичидан кейиноқ уйга қайтишга мажбур қилди. 2002 йилги Франция ва 2010 йилги Италия тушган ҳолат бу сафар испанлар билан содир бўлди. Еврокубокларда байрам қилган юрт вакиллари мундиалда шунчаки шармандали натижага юз тутишди.



Биринчи бўлимда мухлислар зерикиб қолишгани йўқ. Шиддат билан олдинга ташланган Чили 1 ва 2-дақиқаларда гол уриш имкониятига эга бўлди. Дастлаб уч испан футболчиси сал қолса комбинацион автогол муаллифига айланиши мумкин эди. Кейин Харанинг бош билан йўллаган зарбаси озгина баланддан ўтиб кетди. Испания эса 15-дақиқага бориб илк кескин ҳужумини ташкил қилди.

Позицион ҳужум охирида Алонсонинг жуда яқин масофадан тепган тўпини Браво қайтариб қолди. Яқиндагина англиялик машҳур посбон Питер Шилтон Бравони ҳам дарвозабон, ҳам майдондаги ўйинчи ролини яхши бажаришини айтиб мақтаганди. 19-дақиқада Чили ҳисобни очди. Санчес-Диас-Арунгуиз-Варгас йўналишида уюштирилган ҳужумни Варгас самарали якунлади. У нозик ҳаракат билан Касильясни алдаб ўтди ва тўпни дарвозага тепиб қўяди. Ҳайрон қоларли тарафи шундаки, Испания ҳимоячилари жарима майдони марказида Эдуардони яққол бўш қолдиришганди. Пикенинг Мартинес билан алмаштирилгани ҳам барибир фойда бермади.



Испания шундан кейин кескин ҳужумлар уюштирди, бироқ Алонсо ва Костанинг зарбалари ноаниқ чиқди. Аксинча, вақт ўтиши билан рақибининг ўйини қовушмаётганини сезган чилиликлар янада фаолроқ ўйнашга тушишди. 42-дақиқада Санчес жарима зарбасини амалга оширди. Касилься тўпни қайтарди, бироқ тўп жарима майдони ичида турган Арангуизга келиб тушди. Худди машғулот пайтидагидек тўп унга жуда аниқ йўналтирилди. Арангуиз уни тўхтатиб олди ва оёғи учида дарвоза томон тепди. Касилься эса ҳимоячилар орасидан ўтиб келган тўпни қайтаришга улгурмади - 0:2. Испания нималар бўлаётганини тушунишмаётган бир чоғда танаффус вақти етиб келди.

Иккинчи бўлим бошида Алонсо ўрнига Коке майдонга туширилди, бироқ бу самара бермади. Дастлабки 10 дақиқада 3 ҳужум уюштирилди. Коста, Рамос ва Бускетснинг зарбалари голга айланмади. Айниқса, Серхио 1 -1,5 метрдан бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба йўллагани ҳайратланарли ҳол бўлди. Бундай одат фақат бизнинг футболчиларга тегишли хусусият эмас экан. Ўйин мобайнида Коста жуда суст ўйнагани билан ёдда қолди. Чилида қарши ҳужумларда қулай имкониятлар бўлди, аммо Исла ва Санчес охирги паллада хатога йўл қўйди. Қолган вақтда Бравонинг Касорла ҳамда Иньестанинг уринишларини бартараф этгани ёдда қолди.

Чили Голландия билан биргаликда нимчорак финал иштирокчисига айланди. Энди улар учинчи турда гуруҳ ғолиби номига ойдинлик киритишади ва "А" гуруҳи вакиллари билан тўқнаш келишади.



Испания эса совринли юришларига якун ясади. Терма жамоада жиддий ўзгаришлар қилиш зарурлиги кўзга ташланди. Ҳар икки ўйинда Дель Боске шогирдларига иштиёқ, жамоавий бирдамлик ва тезлик етишмади.

ЖЧ-2014. В гуруҳи. 2-тур
ИСПАНИЯ - ЧИЛИ 0:2
Рио-Де-Жанейро. Маракана стадиони
Бош ҳакам
: Марк Гейгер (АҚШ)
ГОЛЛАР: Варгас, 20 - 0:1. Арануиз, 44 - 0:2.  
Испания: 1.Икер Касильяс, 4.Хави Мартинез, 6.Андреас Иньеста, 11.Педро (20.Санти Касорла, 75), 14.Хаби Алонсо (17.Коке, 46), 15.Серхио Рамос, 16.Серхио Бускетс, 18.Хорди Альба, 19.Диего Коста (9.Фернандо Торрес, 63), 21.Давид Силва, 22.Сесар Аспиликуэта.
Чили: 1.Клаудио Браво, 2.Эухенио Мена, 4.Маурисио Исла, 5.Франсиско Силва, 7.Алексис Санчес, 8.Артуро Видаль (6.Карлос Кармона, 88), 11.Эдуардо Варгас (10.Хорхе Вальдивия, 85), 17.Гари Медел, 18.Гонсало Хара, 20.Чарльз Арангуиз (16. Фелипе Гутьеррес, 64), 21.Марсело Диас.
Огоҳлантиришлар: Видаль 26, Хаби Алонсо 44, Мена 61


Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н О
1 Голландия 2 2 0 0 8 - 3 5 6
2 Чили 2 2 0 0 5 - 1 4 6
3 Австралия 2 0 0 2 3 - 6 -3 0
4 Испания 2 0 0 2 1 - 7 -6 0



Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика