Олим Аширов таваллудига 63 йил тўлди
25 янв 2018 10:19
Новости
Олим Аширов таваллудига 63 йил тўлди
Олим Аширов клуб тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилардан бири саналади.
У Герман Титов номидаги олимпия захиралари коллежини тамомлаган. "Пахтакор" таркибига 1972 йил келиб қўшилган Аширов жамоада 8 мавсум давомида тўп тепган. Шундан беш йил олий, уч йил эса биринчи лигада ўйнаган. Тўпни олиб қўйиш, шерикларининг ўрнини тўлдириш, кучли зарба йўллаш ва ҳужумга қўшилиш каби жиҳатларда жуда моҳир бўлган. Бир неча бор Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори этиб сайланган. "Пахтакор" сафида 149 учрашувда 5 гол уришга эришган. 1972 йил СССР биринчи лигаси ғолибига айланган.
У 1979 йил 11 августда Минскка парвоз чоғида Днепродзержинск осмонида рўй берган авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган. Унинг икки ўғли - Олег ва Улуғбек ҳам фаолияти давомида футболга боғлиқ инсонлар саналишган.
"Пахтакор" футбол клуби жамоа шаклланишига катта ҳисса қўшган инсонларни ҳурмат қилади, уларни ёдга олади ва қадрлайди!, - дейилади "Пахтакор" матбуот хизмати хабарида.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии