RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Олий лига олдидан. "Ҳаққонийлик баённомаси" ҳақида эшитганмисиз? Новости

Олий лига олдидан. "Ҳаққонийлик баённомаси" ҳақида эшитганмисиз?

Ўтган йил олий лигада келишилган ўйинлар билан боғлиқ гап-сўзлар жуда кўпайди. Натижада ЎФФ қошида "Келишилган ўйинларга қарши курашиш" қўмитаси ташкил этилди. Ва мазкур қўмита раҳбари этиб Аҳрол Иноятов тайинланди.
Гарчи Аҳрол Иноятов "Футбол шарҳи"да чиқиш қилиб, бизда келишилган ўйинлар йўқ, бор бўлса исботлаб беринглар деган бўлса-да, бундай ўйинлар борлигига ҳеч ким кўз юма олмайди. Агар йўқ бўлганида, унга қарши курашиш қўмитаси тузилмаган бўларди. "Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур" деганларидек, ўзбек футболига бир гап бўлганки, шундай қўмита ташкил қилинди.

Бу йилдан эътиборан олий лиганинг ҳар бир клуби вакиллари "Келишилган ўйинларга қарши курашиш" қўмитаси томонидан берилган махсус баённомани тўлдириб чиқишади. Бир варақ қоғоздан иборат "Ҳаққонийлик баённомаси" уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз) клубларга тарқатилди. Уни футболчи ва мураббийлар тўлдириб беришади. Шунингдек, ҳакамлар ва назоратчилар ҳам имзо қўйган ҳолда топширишади.

Ҳаққонийлик баённомасига имзо чеккан футболчи/мураббий/ҳакам/ёрдамчи ҳакам/назоратчи ва футболга алоқадор масъул шахс қуйидаги шартларга рози эканлигини тасдиқлайди:

- Футболга алоқадор ҳеч қандай тотализаторга, жумладан пул тикиш, пул тикишга алоқадор бўлиш ёки бошқа шахсларнинг пул тикишига ёрдам бериш ҳолатларига аралашмаслик;

- Ўйин натижасига ноқонуний таъсир ўтказиш ҳолатлари (пора бериш ёки пора беришга ҳаракат қилиш ва пора сўраш) билан алоқадор ҳеч қандай ҳаракатни эътибордан четда қолдирмаслик;

- Хизмат ахбороти хавфсизлигини ва конфиденциаллигини таъминлаш;

- Спорт қонун-қоидаларига ёки ушбу баённомага имзо чеккан шахс учун алоқадор барча қонунчилик ҳужжатларига қарши борадиган ёки қарши бориши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар ҳақида дарҳол хабар бериш;

- ФИФА устави, ОФК устави, ЎФФ регламенти, ЎФФ экспертлар Кенгаши ва уларда кўрсатилган барча ҳукмлар ва баённомада кўрсатилган барча бандларга рози эканини қуйида имзоси билан тасдиқлаш.

Исм-фамилия:
Имзо:
Сана:
Муҳр:

Ахборотларни қабул қилувчи масъул шахс: Иноятов Аҳрол Иноятович
 
Эслатма:
1. Ўйин натижасига таъсир ўтказиш билан алоқадор маълумотлар ёки шу мақсаддаги ҳар қандай хатти-ҳаракат ҳақида хабар берувчининг шахсияти билан боғлиқ маълумотлар сир сақланиши кафолатланган;

2. Мазкур баённомага имзо чекмаган ва бу борада дарҳол хабар бериш мажбуриятини тасдиқламаган футболчилар, мураббийлар, клуб раҳбарияти, ҳакамлар, назоратчилар, ЎзПФЛ вакиллари Ўзбекистонда футбол бўйича расмий тадбирларга киритилмайдилар.

 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика