RU

Последние новости

11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  0 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  10 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  4 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8

Олий лига. Дастлабки 10та тур рамзий термаси. Дарвозабонлар Новости

Олий лига. Дастлабки 10та тур рамзий термаси. Дарвозабонлар

Олий лигамизда дастлабки 10та тур учрашувлари якунига етди.
Маълумки, ҳар турдан сўнг сайтимиз орқали тур рамзий терма жамоасини бериб боряпмиз. Қуйида 10 тур якунлари бўйича рамзий терма жамоадан ўрин олган дарвозабонларга тўхталиб ўтамиз.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, шу пайтгача рамзий термадан “Динамо”, “Андижон”, “Қизилқум”, “Машъал”, “Металлург”, “Олмалиқ”, “Локомотив” ва “Сўғдиёна” дарвозабонлари ўрин олишди.

“Динамо” посбони Андрей Мельничук билан “Андижон” дарвозабони Тимур Ғаниев икки бор рамзий термага киритилган. Артём Макосин, Ботир Носиров, Маъмур Икромов, Умид Хонимқулов, Игнатий Нестеров ва Александр Меленчук бир мартадан рамзий термадан жой олишди.  

Олий лигамизда шунингдек, Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Акбар Тўраев, Павел Бугало, Ғайрат Ҳасанов, Александр Корнейчук, Санжар Қувватов, Дониёр Усмонов, Хуршид Хўжаев, Мақсатмурод Шомуродов каби дарвозабонлар ҳам бор, аммо ҳозирча уларга тур рамзий терма жамоасидан ўрин олиш насиб этмади.

“ДИНАМО”
Андрей Мельничук – 2
1-тур. “Насаф” - “Динамо” - 1:0
10-тур. “Нефтчи” - “Динамо” - 1:0

“АНДИЖОН”
Тимур Ғаниев – 2
2-тур. “Қизилқум” - “Андижон” - 1:0
4-тур. “Олмалиқ” - “Андижон” - 0:0

“ҚИЗИЛҚУМ”
Артём Макосин – 1

3-тур. “Пахтакор” - “Қизилқум” - 1:0

“МАШЪАЛ”
Ботир Носиров – 1

5-тур. “Қизилқум” - “Машъал” - 0:0

“МЕТАЛЛУРГ”
Маъмур Икромов – 1
6-тур. “Насаф” - “Металлург” - 0:0

“ОЛМАЛИҚ”
Умид Хонимқулов – 1
7-тур. “Машъал” - “Олмалиқ” - 0:0

“ЛОКОМОТИВ”
Игнатий Нестеров – 1
8-тур. “Локомотив” - “Қизилқум” - 4:1

“СЎҒДИЁНА”
Александр Меленчук - 1
9-тур. “Сўғдиёна” - “Нефтчи” - 2:0

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика