RU

Последние новости

18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси (матнли трансляция)  15 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  22 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  38 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  26 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2

Олий лига. 8-тур. "Cўғдиёна"да сенсацион ғалаба ва бошқа натижалар Новости

Олий лига. 8-тур. "Cўғдиёна"да сенсацион ғалаба ва бошқа натижалар

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган бешта ўйин бугун бўлиб ўтди.
Зоминдаги ўйиннинг 3-дақиқасида Жасур Ҳакимов чамаси 17 метрлардан, ўткир бурчакдан зарба йўллади. Зухуров тўпни қийинчилик билан қайтарди. 11-дақиқада Артём Филипосян бир-икки вазиятда "Бунёдкор" дарвозаси олдида юзага келтирилган хавфли вазиятларни бартараф этди. 16-дақиқада Тошматовнинг чап қанотда жарима майдонига пастлатиб ошириб берган тўпига ҳеч ким етолмади. 18-дақиқада Иброхимов-Шораҳмедов комбинациясидан сўнг Акмал дарвоза томон зарба йўллади. Лекин ноаниқ.

22-дақиқада жарима майдони яқинида Ражабов томонидан амалга оширилган жарима зарбасига аниқлик етишмади. 28-дақиқада "Сўғдиёна" сардорининг хатосидан сўнг Мирзоҳид Ғофуров ўткир бурчак остидан дарвозага зарба йўллади. Салгина ноаниқ.

47-дақиқада Шомуродов жарима майдончасига кириб зарба берди. Тўпни Ғофуров дарвоза томон тўғрилаб, гол урди. Қанот ҳаками "офсайд" қайд этди.

53-дақиқада ҳисоб очилди. Обид Жўрабоев хатоликка йўл қўйди. Унинг дарвозамиз яқинида тепган кучли зарбаси Жасур Ҳакимовга тегиб дарвоза тўридан жой олди - 1:0.

60-дақиқада Ҳамдамовнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини Спиридонов қайтаришга эришди.

65-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Жасур Ҳакимов боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 2:0га оширди.

69-дақиқада Музаффар Музаффаровнинг 30 метрлар узоқлардан амалга оширган навбатдаги жарима зарбасини Зуҳуров қайтарди.

81-дақиқада Рашидов Бурчакдан тўп узатди. Филипосян тўпни боши билан Зуаги томон етказиб берди. Шакер эса дарвозани ишғол қилди - 2:1.

Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бунёдкор» (Тошкент) 2:1
10 май 2015. Зомин. “Зомин” стадиони. 5100 томошабин. 16:30
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдурахмонов (Андижон), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
Голлар: Жасур Ҳакимов 53, - 1:0. Жасур Ҳакимов 65, - 2:0. Шакер Зуаги 81, - 2:1 (Артёр Филипосян)
"Сўғдиёна": 31.Михаил Спиридонов, 3.Илҳом Комилов (С), 4.Элёр Орифов, 5.Акбар Саттаев, 8.Суҳроб Қобилов (7.Санжар Рашидов, 90), 9.Анвар Ражабов (6.Собир Ҳамидов, 63), 10.Жасур Ҳакимов, 17.Музаффар Музаффаров, 21.Акмал Абдураҳмонов, 24.Асилжон Бегимқулов, 40.Муқим Тошматов (13.Элёр Жаҳонов, 81).
Захира: 12.Ширинбой Абдуллаев, 20.Вусал Магеррамов, 23.Бобир Қосимов, 28.Санжар Риҳсибоев.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулло Каримов (С), 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 11.Мирзоҳид Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов, 54), 15.Обид Жўрабоев, 16.Артём Филипосян, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирҳўжаев (7.Шакер Зуаги, 54), 40.Тимур Аюпов (39.Элдор Шомуродов, 46).
Захира: 1.Павел Бугало, 6.Анвар Ғофуров, 20.Бекрич Самир, 48.Акрамжон Комилов.

Огоҳлантиришлар: Хайрулла Каримов 68, Жавлон Иброҳимов 68, Михаил Спиридонов 83.


Бекободдаги ўйиннинг 3-дақиқасида Дилмурод Каримовнинг дарвозага йўллаган зарбасини Лобанов қайтарди. 9-дақиқада Игорь Сергеевнинг боши билан йўллаган зарбасини посбон қайтарди. 18-дақиқада Нурматовнинг чап қанотдан жарима майдони марказига оширган тўпини Дилмурод Каримов 7-8 метрлардан дарвозага тепа олмади. 24-дақиқада Козакнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Сафоев қийинчилик билан қайтарди.

44-дақиқада иккала жамоада қулай имконият юзага келди. Тошматовнинг пасидан сўнг Нурматов йўллаган зарбани Лобанов қийинчилик билан ушлади. Қарши ҳужумда Ҳошимовнинг оширган тўпини Пардаев боши билан дарвозага йўналтирди ва тўп тўсинга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

49-дақиқада Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Баҳодир Пардаев гол урди - 0:1.

66-дақиқада Каримовнинг ўткир бурчакдан берган кучли зарбасидан кейин Сафоев тўпни қайтарди.

75-дақиқада чап қанотдан олдинга ўтган Баҳодир Пардаев гол урди - 0:2.

79-дақиқада Андреев яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Тўпни Сафоев қайтарди. 89-дақиқада Андреев яна бир марта бирга-бир ҳолатда Сафоевни доғда қолдира олмади.

90+2-дақиқада Мурод Тошматов белгиланган жарима тўпини аниқ амалга ошириб ҳисобн қисқартирди - 1:2.

«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:2
10 май 2015. Бекобод. “Металлург” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Голлар: Баҳодир Пардаев 49, - 0:1 (Шерзод Каримов). Баҳодир Пардаев 75, - 0:2 (Кахи Махарадзе). Мурод Тошматов 90+2, - 1:2.
"Металлург": Зафар Сафоев, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов (Миртўра Акбаров, 68), Дониёр Одилов, Шахзод Нурматов, Александр Ковалев, Даврон Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов (Зоҳид Абдуллаев, 80), Руслан Вагапов, Мирғиёс Сулаймонов, Мурод Тошматов.
Захира: Сухроб Султонов, Аюбхон Нўъмонов, Шохназар Норбеков, Нозимжон Эсонов, Саиджон Абдужабборов.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Егор Кримец, Аднан Ораховац, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Шерзод Каримов (Станислав Андреев, 67), Игорь Сергеев (Анвар Солиев, 84), Баҳодир Пардаев, Даврон Ҳошимов, Александр Мерзляков, Владимир Козак.
Захира: Никита Рибкин, Мурод Холмуҳаммедов, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов, Жавоҳир Сидиқов


Виктор Карпенко Игорь Таранга тўпни ўн қанотдан етказиб берди. Аммо Таран Мирзакамол Камолов билан бирга ўйнаб бошланган ҳужумни оҳиригача етказиб қўйолмади.

11-дақиқада Зоҳир Пиримовнинг пасидан сўнг Шавкат Саломов гол урди - 0:1.

14-дақиқада Виктор Карпенко жарима тўпидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 43-дақиқада яна ўша Карпенко ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди - 2:1.

Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Адриан Кашкавал ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

53-дақиқада Евгений Гоголь қизил карточка олиб майдонни тарк этди. У Зафар Полвоновга зарба берган экан.

84-дақиқада Суҳроб Бердиев гол уриб мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Дониёр Исмоилов тўп киритиб "Олмалиқ"ни мағлубиятдан қутқариб қолди - 3:3.

«Шўртан» (Ғузор) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 3:3
10 май 2015. Ғузор. “Ғузор” стадиони. 5201 томошабин.
17:30
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Голлар: Шавкат Саломов 11, - 0:1 (Зоҳир Пиримов). Виктор Карпенко 14, - 1:1. Виктор Карпенко 43, - 2:1. Адриан Кашкавал 45+1, - 2:2 (Евгений Гоголь). Суҳроб Бердиев 84, - 3:2. Дониёр Исмоилов 90+1, - 3:3.
"Шўртан": 30.Тимур Жўраев, 4.Жамол Отақулов (29.Шерзод Шарипов, 79), 7.Виктор Карпенко, 9.Игорь Таран (19.Суҳроб Бердиев, 67), 10.Виктор Клишин (8.Самандар Шодмонов, 79), 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 17.Мирзакамол Камолов, 18.Элдор Бойматов, 20.Дарко Станоевич, 21.ҒуломҲайдар Гулямов.
Захира: 1.Элдор Тожибоев, 5.Асрор Алиқулов, 6.Жамшид Ҳошимов, 22.Лазиз Убайдуллаев.

"Олмалиқ": 1.Темур Ғаниев, 5.Евгений Гоголь, 8.Саҳоб Жўраев, 10.Шавкат Саломов, 11.Зоҳир Пиримов (27.Никита Павленко, 61), 19.Ислом Иномов, 21.Саламат Қутибоев (4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 56), 55.Адриан Кашкавал, 70.Арслонмурод Омонов (14.Дониёр Исмоилов, 87), 77.Жаҳонгир Абдумўминов, 84.Неманья Йованович.
Захира: 16.Умид Хонимқулов, 3.Азамат Исроилов, 7.Ғулом Ўрунов, 9.Исломбек Исоқжонов,

Огоҳлантиришлар: Салмат Қутибоев 17, Саҳоб Жўраев 55, Дарко Станоевич 77, ҒуломҲайдар Гулямов 87,

Четлатиш: Евгений Гоголь 53


14-дақиқада Геворкян-Шомуродов-Гадоев комбинациясидан кейин Шоҳруҳнинг 20 метрлардан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 18-дақиқада Фаррух Сайфиев ҳам олис масофадан ўз омадини синаб кўриш мақсадида зарба йўллади. Тўп анча ноаниқ кетди.

28-дақиқада Артур Геворкян бурчакдан тўпни оширди Ҳамза Каримов тўпни қулайроқ вазиятга узатди. Мақсуд Каримов боши билан дарвозани ишғол этди - 0:1.

Иккинчи бўлим бошида "Навбаҳор" таркибида бирданига иккита ўзгариш: Меленчук ўрнига Ходжаев, Маҳмудов ўрнига Бақоев майдонга туширилди.

56-дақиқада бош ҳакам Ҳасан Рўзиев мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматовни майдондан четлатди.

78-дақиқада Шаҳбоз Эркинов жарима майдони ичига кирар кирмас ерлатиб узоқ бурчакка зарба йўллади. Ноаниқ.

90+1-дақиқада Улуғбек Бақоевнинг пасидан сўнг Мўйдин Мамазулумов гол урди - 1:1. Учрашув мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Насаф» (Қарши) 1:1
10 май 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Гол: Мақсуд Каримов 28, - 0:1 (Ҳамза Каримов). Мўйдин Мамазулумов 90+1, - 1:1 (Улуғбек Бақоев).
"Навбаҳор": 1.Александр Меленчук (46.Хуршид Ходжаев, 46), 2.Алишер Саматов, 7.Санъат Шихов (25.Мўйдин Мамазулумов, 68), 8.Азимжон Аҳмедов, 9.Илҳом Бойдедаев, 10.Алишер Маҳмудов (20.Улуғбек Бақоев, 46), 11.Отабек Валижонов, 22.Шахбоз Эркинов, 29.Дилшод Жабборов, 50.Юрий Рижко, 91.Сергей Георгиев.
Захира: 4.Тимур Кагиров, 6.Суннатулла Мамадалиев, 27.Раббим Ҳасанов, 77.Муҳаммад Расулов.

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев (18.Баҳром Абдураҳимов, 54), 23.Шерзод Аъзамов, 32.Ҳамза Каримов, 33.Одил Ҳамробеков (5.Ботир Қораев, 74), 34.Фаррух Сайфиев.
Захира: 30.Ўткир Юсупов, 7.Акрам Бахриддинов, 16.Алишер Юсупов, 27.Илҳом Юнусов, 38.Дониёр Нарзуллаев.

Огоҳлантиришлар: Шоҳруҳ Гадоев 23, Отабек Валижонов 61, Улуғбек Бақоев 81, Элдор Суюнов 82, Мўйдин Мамазулумов 90+1.


Тошкентдаги баҳснинг 2-дақиқасида мезбонлар илк ҳужумни ташкил этишди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Бикмаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.

4-дақиқада яна ўша Бикмаев боши билан зарба берди, ноаниқ. 9-дақиқада Абдулатиф Абдуқодиров майдон марказидан рақиб жарима майдонига яқинлашиб тепган тўпини Икромов ушлаб олди.

14-дақиқада "Андижон"ни хавфли зарбаси. Санжар Асқаралиев тепган тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Кейинги дақиқада Коряннинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарбасини Мошняга қайтарди.

16-дақиқада бурчак тўпидан кейин Яничич боши билан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 18-дақиқада Шоаҳмедовнинг зарбасидан сўнг Мошняга тўпни қайтарди.

30-дақиқада Олег Зотеев дарвозабон билан бирга бир чиқиб тепган тўпини Мошняга қайтарди. Аммо бу вазиятда Зотеев офсайдда қолганди.

38-дақиқада ҳисоб очилди. Марат Бикмаевнинг пасидан сўнг Санжар Шоаҳмедов гол урди - 1:0. Биринчи бўлим тугади.

48-дақиқада "Андижон" ҳужумга ўтди. Темур Васильевнинг 17 метрлардан тепган тўпи ноаниқ кетди.

61-дақиқада Абдумалик Абдуллаев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, унинг зарбасини Маъмур Икромов қайтарди.

67-дақиқада яна Абдумалик Абдуллаев рақиб жарима майдони ичига ёриб кирди, бироқ тўпни шерикларига узатиш ўрнига ноаниқ зарба берди.

69-дақиқада Кападзенинг зарбаси ноаниқ кетди, кейинги дақиқада Абдухолиқовнинг зарбасини Мошняга қайтарди, қайтган тўпни Зотеев ноаниқ тарзда йўллади.

72-дақиқада Салим Мустафоев жарима майдони ичидан тўпни дарвозага йўллади - 2:0.

«Локомотив» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон) 2:0
10 май 2015. Тошкент. “ТТЙМИ” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), О. Абдувасилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Санжар Шоаҳмедов 38, - 1:0 (Марат Бикмаев). Салим Мустафоев 72, - 2:0.
"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Юлдашев (3.Шавкат Муллажонов, 90), 7.Руслан Корян (28.Икром Алибоев, 57), 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 65), 13.Лутфулло Тўраев, 16.Жасур Ҳасанов (кичик), 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 22.Санжар Шоахмедов, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев
Захира: 1.Игнатий Нестеров, 21.Карен Абрамов, 24.Иброҳим Раҳимов, 99.Дамир Кояшевич.

"Андижон": 12.Геннадий Мошняга, 6.Иброҳим Отахонов, 9.Лочин Солиев (20.Сайридин Ғаффоров, 68), 10.Предраг Вуйович, 11.Абдумалик Абдуллаев, 14. Абдулатиф Абдуқодиров (22.Иқбол Акрамов, 46), 17.Темур Васильев, 21.Жавлон Гусейнов, 23.Санжар Асқаралиев, 33.Умрилло Рамазонов, 55.Асрор Рахмонов (7.Асқар Жадигеров, 77)
Захира: 1.Элдор Исабоев, 8.Шукур Жумабоев, 19.Дониёр Усмонов, 70.Фаррух Шотурсунов

Огоҳлантиришлар: Салим Мустафоев 78


# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Нефтчи 8 6 2 0 13 - 4 9 20
2 Насаф 8 6 1 1 15 - 6 9 19
3 Олмалиқ 8 5 2 1 18 - 10 8 17
4 Локомотив 8 5 2 1 12 - 4 8 17
5 Пахтакор 7 5 1 1 12 - 6 6 16
6 Машъал 8 4 1 3 13 - 7 6 13
7 Бунёдкор 7 4 0 3 9 - 8 1 12
8 Қизилқум 8 3 1 4 11 - 13 -2 10
9 Шўртан 7 2 3 2 10 - 8 2 9
10 Навбаҳор 8 2 2 4 7 - 10 -3 8
11 Қўқон-1912 7 2 1 4 5 - 12 -7 7
12 Сўғдиёна 8 2 1 5 7 - 17 -10 7
13 Металлург 8 1 3 4 5 - 8 -3 6
14 Динамо 8 1 2 5 6 - 11 -5 5
15 Андижон 8 1 2 5 5 - 12 -7 5
16 Бухоро 8 0 2 6 6 - 18 -12 2

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика