RU

Последние новости

01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  1 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25

Олий лига. 7-тур. "Сўғдиёна" ва "Динамо"нинг илк ғалабалари Новости

Олий лига. 7-тур. "Сўғдиёна" ва "Динамо"нинг илк ғалабалари

Бугун олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6та ўйин бўлиб ўтди.
Зоминдаги ўйининг 5-дақиқасида Шерзод Файзиев қанотдан кириб тўпни ошириб берди. Ивановни зарбасини эса ҳимоячи бартараф этди. 9-дақиқада Комилов жарима тўпига боши билан зарба берди. Тўпга дарвозабон биринчи бўлиб етиб келди. 12-дақиқада Носиров Жасур Ҳакимовни қўполлик билан тўхтатил қолди ва 11 метрлик нуқта белгиланди. 13-дақиқада Анвар Ражабов пеналтини аниқ амалга ошира олмади қайтган тўпга боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни очди.

39-дақиқада Жасур Ҳакимовнинг анча қулай вазиятда дарвоза томон берган зарбаси кучсизроқ чиқди.

45-дақиқада Анвар Ражабовни яна бир бор бош билан берган зарбасини Носиров биринчи бўлиб ушлаб олди.

57-дақиқада Қобиловнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Абдураҳмонов жарима майдонига кириб бориб кучли зарба билан Носиров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 2:0.
 
70-дақиқада Ҳасановнинг аутдан киритиб берган тўпини Иванов боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 2:1.

16:30 - «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Машъал» (Муборак) 2:1
Ҳакамлар:
М. Муҳаммедов (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар: Анвар Ражабов 13, - 1:0. Акмал Абдураҳмонов 57, - 2:0. Владислав Иванов 70, - 2:1.
Амалга оширилмаган пенальти: Анвар Ражабов 13
“Сўғдиёна”:
31.Михаил Спиридонов, 3.Илҳом Комилов(С), 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев, 8.Суҳроб Қобилов, 9.Анвар Ражабов (19.Сардор Қаҳҳоров, 87), 10.Жасур Ҳакимов (28.Санжар Рихсибоев, 80), 17.Музаффар Музаффаров, 21.Акмал Абдураҳмонов, 24.Асилжон Бегимқулов, 40.Муқим Тошматов (13.Элёр Жаҳонов, 90).
Захира: 1.Михаил Наумов, 6.Собир Ҳамидов, 7.Санжар Рашидов, 11.Нодирбек Ибрагимов,

“Машъал”: 30.Ботир Носиров, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Жаҳонгир Жиямуродов (88.Қаҳрамон Баходиров, 67), 10.Жамшид Ҳасанов, 20.Шерзод Файзиев, 22.Сирожиддин Ҳамроев, 26.Зоҳир Қўзибоев(С), 27.Владислав Иванов, 55.Никита Букаткин, 77.Достон Абдураҳмонов (13.Шахзод Шайманов, 46), 90.Зафар Тўраев (25.Ихтиёр Тошпўлатов, 64).
Захира: 1.Санжар Қувватов, 4.Иқболжон Бобохонов, 8.Аббос Амонов, 9.Хумоюн Муртазоев.

Огоҳлантиришлар: Ботир Носиров (12), Суҳроб Қобилов (15), Жамшид Ҳасанов (79), Элёр Орипов (89).

 
Андижондаги ўйиннинг 7-дақиқасида Элдор Бойматовнинг 25 метр узоқдан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. 12-дақиқада Виктор Карпенконинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ. 17-дақиқада Абдумалик Абдуллаевни зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 20-дақиқада Элдор Бойматов тепган тўпни Мошняга ушлашда хатога йўл қўйди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 33-дақиқада Рустам Аъзамовни голи офсайдда деб топилиб ҳисобга олинмади.

42-дақиқада Меҳмонлар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлишди. Ғуломов тепган тўпни Мошняга ушлаб олди.

60-дақиқада Абдумалик Абдуллаев рақиб жарима майдонига ёриб кириб тепган тўпини Тожибоев ушлаб олди. 69-дақиқада Виктор Клишиннинг зарбасидан сўнг дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Меҳмонларнинг ҳужумлари хавфли тус олмоқда. Учрашувда ҳисоб очилмади.

16:30 - «Андижон» (Андижон) – «Шўртан» (Ғузор) 0:0
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Ташкент).

"Андижон": 12.Геннадий Мошняга, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 10.Предраг Вуйович, 11.Абдумадлик Абдуллаев (9.Лочин Солиев, 88), 17.Темур Васильев, 18.Рустам Аъзамов (14.Абдулатиф Абдуқодиров, 52), 21.Жавлон Гусейнов, 23.Санжар Асқаралиев, 55.Асрор Раҳмонов, 70.Фаррух Шотурсунов (33.Умрилло Рамозонов, 58)
Захира: 1.Лочин Долимов, 7.Асқар Жадигеров, 8.Шукур Жумабоев, 19.Дониёр Усмонов,

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 7.Виктор Карпенко (8.Самандар Шодмонов, 82), 9.Игорь Таран (10.Виктор Клишин, 59), 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 17.Мирзакамол Камолов, 18.Элдор Бойматов, 19.Сухроб Бердиев, 20.Дарко Станоевич, 21.ҒуломҲайдар Ғуломов, 22.Лазиз Убайдуллаев
Захира: 30.Темур Жўраев, 4.Жамаол Отақулов, 5.Асрор Алиқулов, 28.Мурод Ражабов, 29.Шерзод Шарипов

Огоҳлантиришлар: Даврон Турсунов 4, Санжар Асқаралиев 36, ҒуломҲайдар Гулямов 38, Умар Эшмуродов 89.



16-дақиқада Алишер Зиёвуддиновнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. 18-дақиқада Отабек Зокировнинг зарбаси ноаниқ кетди. 20-дақиқада Азиз Ибрагимовнинг дарвозабон олдида берган зарбасини дарвозабон маҳорат билан қайтаради. 29-дақиқада Смоляченконинг паси Муродовга тегиб майдонни тарк этди. 36-дақиқада Отабек Зокировнинг қанотдан узатиб берган тўпини Азиз Ибрагимов дарвозага йўллади - 1:0.

Тайм сўнггида Руслан Вагаповнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан сўнг Мельничук тўпни қайтарди.

46-дақиқада Мурод Тошматовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

59-дақиқада Руслан Вагаповнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон бир амаллаб қайтариб юборишга муваффақ бўлди.

Ўйинда бошқа гол урилмади ва "Динамо" ғалабага эришди.

17:00 - «Динамо» (Самарқанд) – «Металлург» (Бекобод) 1:0
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
Гол: Азиз Ибрагимов 36, - 1:0 (Отабек Зокиров).
“Динамо”: 27. Андрей Мельничук, 4. Бунёд Исроилов, 5. Илдар Маматказин, 6. Максимилиан Фомин, 7. Отабек Зокиров (26.Комил Шарофутдинов, 90), 9. Павел Смоляченко, 10. Азиз Ибрагимов, 16. Акмал Холмуродов, 29.Маъруфхон Муродов (19. Ислом Шарипов, 78), 33.Николай Чипев (95.Фирдавс Абдусалимов, 71), 55. Аваз Агалиев
Захира: 25. Муҳиддин Худоёров, 2.Миржамол Локаев, 17. Жасур Азимов, 22.Мурод Тўйчибоев,

“Металлург”: 32.Суҳроб Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов (21.Сардор Расулов, 65), 7.Дониёр Одилов, 9. Шаҳзод Нурматов, 13.Александр Ковалев, 14.Даврон Каримқулов, 15.Алишер Зиёвиддинов, 19.Руслан Вагапов (55.Зоҳид Абдуллаев, 76), 20. Мирғиёс Сулейманов, 22.Мурод Тошматов
Захира: 91.Зафар Сафаев, 8. Аюбхон Нўъмонов, 17, Нозимжон Эсонов, 23.Миртўра Акбаров, 77.Саид Абдужабборов

Огоҳлантиришлар: Александр Ковалев 75, Максимилиан Фомин 76, Азиз Ибрагимов 79, Андрей Мельничук 90.


17:00 - «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро) 2:1
Матнли трансляция
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Голлар: Ориф Мамажонов 60, - 1:0 (Сардор Эминов). Дилявер Абибуллаев 66, - 1:1. Азиз Тўхтабоев 78, - 2:1.
“Қўқон-1912”: 16.Андрей Бакланов (С), 5.Жалил Кимсанов, 8.Нодирбек Қўзибоев (17.Азиз Тўхтабоев, 61), 10.Қувондиқ Рўзиев, 18.Сардор Eминов, 19.Владимир Аргун, 22.Ориф Мамаджонов, 23.Фурқат Ҳасанбоев (11.Дониёр Усмонов, 46), 24.Илья Ильин, 28.Алексей Николаев, 29.Игор Голбан.
Захира:
12.Азиз Ашуров, 3.Ҳасанбой Эргашев, 7.Иззат Ғаниев, 9.Носир Отақўзиев, 15.Маъруф Зокиржонов.

“Бухоро”:
12.Александр Корнейчук, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Ҳасан Асқаров, 5.Вадим Кравческу, 7.Суҳроб Неъматов (10.Зайниддин Тожиев, 85), 8.Виталий Пламадела, 14.Вячеслав Пономарёв, 16.Жамшид Ҳасанов (11.Отабек Исроилов, 84), 19.Жамолиддин Убайдуллаев, 23.Богдан Хауши, 30.Аҳрор Умаржонов (18.Дилявер Абибуллаев, 55).
Захира:
21.Фарруҳ Турдалиев, 6.Евгений Кочнев, 15.Равшан Асланов,  20.Ислом Холиқов.



18:00 - «Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона) 0:1
Матнли трансляция
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Гол: Рўзимбой Аҳмедов 25 пенальти, - 0:1 (Дилёрбек Эрматов)
“Бунёдкор”:  45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (4.Хайрулла Каримов 51), 6.Анвар Ғофуров,  9.Минори Сато, 11.Мирзоҳид Ғофуров(40.Темур Аюпов 45), 14.Воҳид Шодиев, 15.Обид Жўрабоев,  16.Артём Филипосян, 17.Достонбек Ҳамдамов (39.Элдор Шомуродов 80), 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев
Захира: 1.Павел Бугало, 8.Жавлон Иброхимов,  20.Самир Бекрич, 48.Акрамжон Комилов

"Нефтчи": 30.Евгений Черемисин, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Бахтиёржон Ёқубов (21.Мухсинжон Убайдуллаев 84),  7.Мансуржон Саидов, 18.Жавохирбек Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов,  22.Рўзимбой Аҳмедов (10.Муродбек Бобожонов, 62), 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Сардор Раҳмонов,  38.Аббосбек Махсталиев, 44.Умиджон Қодиров
Захира: 1.Сергей Смородин, 4.Ойбек Нурбоев, 8.Акмал Холматов, 9.Шерзод Ҳакимов, 28.Абдуллоҳ Олимов

Огоҳлантиришлар: Эрматов 11, Минори 14, Пўлатов 58, Саидов 77.

Четлатиш: Шодиев 82.




2-дақиқада Шавкат Саломов жарима тўпини амалга оширди. Эркин Жабборов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Ундан қайтган тўпни мезбонлар ҳужумчиси Неманья Йованович дарвозага аниқ йўллади. Аммо учрашув қанот ҳаками болқонлик футболчини ўйиндан ташқари вазиятда деб топди.

9-дақиқада Ғулом Ўруновнинг бурчакдан ўйинга киритган тўпини Йованович боши билан дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди, дарвозабон Эркин Жабборов тўпни ушлаб олди.

12-дақиқада Мехмонлар сардори Акмал Рустамовнинг дарвозадан чамаси 25 метрлар узоқликдан йўллаган жарима зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан эгаллаб олди.

16-дақиқада Шавкат Саломов дарвозадан чамаси 18 метрлар узоқликдан дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олишига бир баҳя қолди. Дарвоза томон йўлланган тўп Йовановичга тегиб ортга қайтди.

20-дақиқада Майдоннинг ўнг қанотидан Саломат Қуттибоев жарима майдончасига ёриб кирди. Унинг кучли зарбаси Акмал Рустамовга тегиб ортга қайтди. Ҳозирча "Қизилқум" бехато ҳимояланмоқда.

31-дақиқада Саломовнинг ҳаволатиб йўллаган жарима зарбаси жонли деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бу вазиятда Гоголь тўпни боши билан дарвозага ноаниқ йўллади. Икки дақиқадан сўнг дарвозадан чамаси 35 метрлар узоқликдан Вячеслав Шевченко мезбонлар дарвозаси томон кучли жарима зарбаси йўллади. Зарба хавфли кўриниш олди, бироз ноаниқ.

41-дақиқада Шерали Жўраев икки ҳимоячини ортда қолдириб, тўпни жарима майдончаси ичкарисига узатди. Бу вазиятда яна бир бор Вячеслав Шевченко дарвозабон билан яккама якка вазиятдан унумли фойдалана билмади.

Дастлабки бўлим тугади.

49-дақиқада Зохир Примовнинг бурчакдан ҳаволатиб узатган тўпини Йованович боши билан дарвозага йўллади. Посбон Эркин Жабборов маҳорат кўрсатди.

52-дақиқада Йованович Никита Павленкога тўпни узатди. Жарима майдончаси ичида Павленко тўпни қўли билан ўйнади.

75-дақиқада Майдоннинг чап қанотидан Саломат Қуттибоевнинг ҳаволатиб жарима майдончаси ичкарисига узатган жарима тўпини Мурзоев боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.

77-дақиқада Арслонмурод Омоновнинг беш метрлар узоқликдан берган кучли зарбаси йўлига посбон Эркин Жабборов тўғаноқ бўлди.

88-дақиқада Дарвозадан чамаси 35 метрлар узоқликдан Жаҳонгир Абдумўминов тўпни дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

18:30 - «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий) 2:0
Матнли трансляция
Ҳакамлар
: Б. Намазов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Голлар: Камолиддин Мурзоев 75, - 1:0. Жаҳонгир Абдумўминов 88, - 2:0.
"Олмалиқ": 1. Темур Ғаниев, 5. Евгений Гоголь (с), 7. Ғулом Ўрунов (70. Арслонмурод Омонов, 60), 8. Саҳоб Жўраев (77. Жаҳонгир Абдумўминов, 76), 10. Шавкат Саломов, 11. Зоҳир Пиримов (17. Камолиддин Мурзоев, 60), 19. Ислом Иномов, 21. Саломат Қуттибоев, 27. Никита Павленко, 55. Адриан Кашкавал, 84. Неманья Йованович.
Захира: 16. Умид Хонимқулов, 3. Азамат Исроилов, 4. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 9. Исломбек Исоқжонов.

"Қизилқум": 1. Эркин Жабборов, 6. Фарруҳ Ҳайдаров (92. Азизбек Усмонов, 46), 8. Акмал Рустамов (с), 9. Вячеслав Шевченко (10. Баҳриддин Ваҳобов, 74), 11. Алишер Саноев, 20. Ғайрат Жумаев (26. Алишер Холиқов, 81), 21. Миржалол Қурбонов, 23. Шерали Жўраев, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 33. Андрей Деркач, 50. Георгий Квесиешвили.
Захира: 22. Артём Макосин, 7. Жамшид Шоҳназаров, 14. Файзулла Қамбаров, 19. Руслан Санаев.

Огоҳлантиришлар: Адриан Кашкавал 62


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика