RU

Последние новости

08:13Элдор Шомуродов терма жамоамизнинг олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида фикр билдирди  3 07:45Шунчаки қойил! 6 очкодан маҳрум бўлган Канада аёллар терма жамоаси плей-оффга йўл олди. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  1 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  0 04:48Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичида барча жамоалар ичида қандай кўрсаткичлар қайд этди?   12 00:32Расман: "Милан" Павлович трансферини эълон қилди  1 00:01"Атлетико" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 23:31ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади  15 22:30Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди  4 21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  2 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  3 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  8 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  6 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  8

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу турда ҳам бир қатор қизиқарли баҳслар ўтказилди. Хусусан водий дербисида "Андижон" жорий мавсумдаги илк очкосини қўлга киритган бўлса, пойтахт дербисида "Локомотив" "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Шунингдек, "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари сафарда бир хил 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонишди. "Машъал" эса ўз майдонида "Олмалиқ"дан устун келди.  

Сайтимизга одатига биноан 4-тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз. Бу сафар рамзий термадан "Пахтакор", "Машъал", "Локомотив", "Андижон", "Нефтчи", "Насаф" футболчилари жой олишди. Қолган жамоалардан эса номзод кўзга ташланмади.



ДАРВОЗАБОН
Александр Лобанов ("Пахтакор")

ҲИМОЯЧИЛАР
Сирож Ҳамроев ("Машъал")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Даврон Турсунов ("Андижон")



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Аббос Махситалиев ("Нефтчи")
Жамшид Ҳасанов ("Машъал")
Артур Геворкян ("Насаф")
Владимир Козак ("Пахтакор")
Икром Алибоев ("Локомотив")
Жасур Ҳасанов (катта, "Локомотив")



ҲУЖУМЧИ
Илҳом Шомуродов ("Насаф")

Бош мураббий: Вадим Абрамов

"Пахтакор" сафарда "Қизилқум"ни мағлуб этиб қайтди. Амалдаги чемпионлар посбони Александр Лобанов бир нечта вазиятда ўз дарвозасини голдан қутқариб қолди. Бу ўйинда майдонда ҳаракат қилган футболчилардан Владимир Козак ҳам илиқ таассурот қолдирди. Шу боис уни ҳам рамзий термага киритдик.

Олий лигада чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" эса Тошкент дербисида "Бунёдкор"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ўйинда майдон эгалари сафида Ислом Тўхтахўжаев, Икром Алибоев ҳамда катта Жасур Ҳасанов ажралиб туришди. Кўз тегмасин, айниқса Икром Алибоевнинг ўйини турдан турга қовушиб бормоқда.



Ниҳоят, 4-турга келиб "Андижон" чемпионатдаги илк очкосига эга бўлди. Эдгар Гесс шогирдлари сафарда "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнашди. Бу беллашувда ҳимоячи Даврон Турсунов яхши ҳаракат қилди. "Насаф" етакчиси Артур Геворкян яна катта саҳнага қайтмоқда. Жароҳатидан тезда фориғ бўлган ярим ҳимоячи "Бухоро"га қарши баҳсда ўзини кўрсатди. У ҳам ўзи гол урди, ҳам Илҳом Шомуродов тўп киритган вазиятда тўпни унга етказиб берди. Ҳужум чизиғига эса айнан Илҳом Шомуродовни қўйдик. Сурхондарёлик ҳужумчи чемпионатдаги голлари ҳисобини очди. Кейинги турларда ҳам ўзини кўрсатса ажаб эмас.



4-тур рамзий терма жамоасига бош мураббий сифатида "Локо" устози Вадим Абрамовни маъқул кўрдик. Негаки унинг қўл остидаги жамоа "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Қолаверса, "темирйўлчилар" охирги уч ўйинда 11та гол уришнинг уддасидан чиқишди. Бу эса яхши кўрсаткич ҳисобланади. Афтидан, Вадим Абрамов қўл остидаги жамоа ўз ўйинини тўлиқ топиб олган кўринади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика