RU

Последние новости

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  17 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   4 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Олий лига. 3-турнинг рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 3-турнинг рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 3-тур баҳслари якунига етди. Одатга кўра турнинг энг яхшиларини аниқладик.
3-турнинг рамзий терма жамоасига “Машъал”дан уч футболчи, “Пахтакор”дан икки футболчи, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Қизилқум”, “Металлург”, “Локомотив” ва “Олмалиқ”дан биттадан ўйинчи киритилди.

Энг яхши мураббий сифатида “Пахтакор” футбол клуби бош менежери Самвел Бабаянни танладик. “Пахтакор” Самвел Бабаян бошчилигида учта ўйин ўтказиб, учаласида ҳам ғалаба қозонди, бунинг устига ўз дарвозасидан атиги битта гол ўтказди.

ДАРВОЗАБОН
Артём Макосин (“Қизилқум”)

Гарчи “Қизилқум” мағлубиятга учраган бўлса-да, Макосин ўз дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади. Голни ҳам стандарт вазиятдан ўтказиб юборди. Бошқа вазиятларда бир неча бор муқаррар голдан қутқариб қолди.



ЧАП ҚАНОТ ҲИМОЯЧИСИ
Александр Мерзляков (“Пахтакор”)

Мерзляков чап қанот ҳимоясида анча ишончли ҳаракат қилди. Унинг ўйинида ўсиш борлиги кўриниб турибди. Жамоаси ҳужумларида ҳам фаол бўлди.  

ЎНГ ҚАНОТ ҲИМОЯЧИСИ
Жаҳонгир Жиямуродов (“Нефтчи”)

Жиямуродов секин-аста “Нефтчи”нинг тўпурарига айланиб бормоқда. У 2-турда бўлгани каби 3-турда ҳам гол муаллифи бўлди. “Нефтчи” 3та ўйинда иккита гол урди ва иккаласи ҳам сирдарёлик ҳимоячи ҳисобига ёзилди.

 

МАРКАЗИЙ ҲИМОЯЧИЛАР
Шерзод Файзиев (“Машъал”)
Шукурали Пўлатов (“Навбаҳор”)

Шерзод Файзиев ёш бўлишига қарамай, сардорликни яхши уддаламоқда. У сафарда “Андижон” билан кечган баҳсда ҳимояда яхши ҳаракат қилди, “Машъал”нинг гол ўтказишига йўл қўймади.
“Навбаҳор”даги Шукурали Пўлатов эса бу турда гол уришга муваффақ бўлди. Қолаверса, ҳимояда ҳам деярли бехато ўйин кўрсатди.  

ЧАП ҚАНОТ ЯРИМ ҲИМОЯЧИСИ
Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”)
Мирзоҳид Ғофуров “Машъал”га келгач, бирмунча ўсишга эришди. У қанот ярим ҳимоясида анча фаол ҳаракат қилмоқда. “Машъал”нинг сафардаги ўйинида у яхши ҳаракат қилди.

ЎНГ ҚАНОТ ЯРИМ ҲИМОЯЧИСИ
Шоҳназар Норбеков (“Металлург”)

Норбеков – истеъдодли футболчилардан бири. Гарчи “Металлург” ғалаба қозона олмаган бўлса-да, Шоҳназар ўзининг алдамчи ҳаракатлари билан ажралиб турди.



ТАЯНЧ ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАРИ
Кахи Махарадзе (“Пахтакор”)

Санжар Шоаҳмедов (“Олмалиқ”)
Грузиялик футболчи Махарадзе бу турда гол урди. Шоаҳмедов тўп кирита олмаган бўлса ҳам, ҳакамлар адашиб “Олмалиқ”нинг голини шу футболчи номига ёзиб юборишди. Лекин бутун ўйин давомида Санжар дадил ва фаол тўп тепди.



ҲУЖУМЧИЛАР
Зоҳир Қўзибоев (“Машъал”)
Иван Нагаев (“Локомотив”)

3-тур рамзий термасига киритилган ҳар иккала ҳужумчи сафарда гол урди ва бу голлар ғалаба келтирди. Қўзибоев ҳам, Нагаев ҳам ўзининг мавсумдаги иккинчи голини нишонлашди.



Бош мураббий: Самвел Бабаян (“Пахтакор”)
“Про” лицензияси соҳиби Самвел Бабаян бошчилигида “Пахтакор” ишончли ўйин кўрсатмоқда. “Пахтакор” дастлабки уч ўйинни ғалаба билан якунлаган ягона жамоа бўлиб турибди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика