RU

Последние новости

00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  5 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  0 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  1 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  71 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15

Олий лига. 25-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 25-тур рамзий терма жамоаси

2 ноябрь куни олий лигада 25-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Учта учрашув майдон эгаларининг ғалабаси билан якун топган бўлса, битта баҳсда меҳмонлар зафар қучишди, яъни “Бунёдкор” сафарда “Андижон”ни мағлуб этиб қайтди. Қолган учта ўйинда эса дуранг қайд этилди. Хусусан Самарқанд ва Навоийдаги беллашувларда ҳисоб очилмаган бўлса, Муборакда кечган воҳа дербисида 1:1 қайд этилди.  

Сайтимиз одатига кўра, 25-тур рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз. Мазкур тур рамзий термасидан “Машъал”, “Насаф”, “Металлург”, “Андижон”, “Динамо”, “Қизилқум”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Бухоро”, “Пахтакор”, “Нефтчи” футболчилари ўрин олишди. Айрим сабабларга кўра, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор” ва “Олмалиқ”дан ҳеч ким рамзий жамоага кира олмади.



ДАРВОЗАБОН
Санжар Қувватов (“Машъал”)

Воҳа дербисида муборакликлар посбони Санжар Қувватов анча яхши ҳаракат қилди. Гарчи у пенальтидан тўп ўтказиб юборган бўлса-да, бутун ўйин давомида ўз дарвозасини яхши қўриқлади. Шу боис Санжарни 25-тур рамзий терма жамоасига киритдик.

ҲИМОЯЧИЛАР
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Ҳикмат Ҳошимов (“Металлург”)
Даврон Турсунов (“Андижон”)
Фирдавс Абдусалимов (“Динамо”)



Воҳа дербисида шунингдек “Насаф” футболчиси Одил Ҳамробеков ҳам ажралиб турди. Ёшлар терма жамоамиз аъзоси асосий таркибда майдонга тушиб, ўз маҳоратини намойиш эта олди. Қолаверса, у мураббийнинг ҳам ишончини оқлади. “Металлург” етакчиси Ҳикмат Ҳошимов эса “Қизилқум” билан кечган учрашувда ўзини кўрсатди. “Бунёдкор”га қарши андижонликлардан Даврон Турсунов ажралиб турган бўлса, “Динамо”нинг ўз майдонида бўлиб ўтган баҳсида Фирдавс Абдусалимов яхши ҳаракат қилди.  

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Самандар Шодмонов (“Қизилқум”)
Сардор Рашидов (“Бунёдкор”)
Иброҳим Раҳимов (“Локомотив”)
Жамолиддин Убайдуллаев (“Бухоро”)



Ярим ҳимоячилардан Самандар Шодмонов ҳам бу турда яхши ўйин намойиш этди. У бир неча бор рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Секин-аста “Бунёдкор” етакчисига айланиб бораётган Сардор Рашидов навбатдаги турда гол уришга муваффақ бўлди. “Локомотив”нинг ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинида Иброҳим Раҳимов яхши ҳаракат қилган бўлса, бухороликларнинг ёш футболчиси Жамолиддин Убайдуллаев ҳам ўзини кўрсата олди.

ҲУЖУМЧИЛАР
Игорь Сергеев (“Пахтакор”)
Шерзод Ҳакимов (“Нефтчи”)

Ҳужум чизиғига эса Игорь Сергеев билан Шерзод Ҳакимовни муносиб кўрдик. “Пахтакор” ҳужумчиси иккита гол уриб жамоасига навбатдаги ғалабани тортиқ этган бўлса, Шерзод Ҳакимов “Локо” дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди.



БОШ МУРАББИЙ - Рустам  Мирсодиқов (“Металлург”)
Узоқ ўйланишлардан сўнг “Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқовни 25-тур рамзий терма жамоасига бош мураббий сифатида танладик. Агар адашмаётган бўлсак, бу Рустам Тўхтамуродовичнинг илк марта рамзий терма жамоага киритилиши бўлди. Тўғри, бунгача “Металлург” сингари бошқа клублар ҳам ғалаба қозонаётганди, бироқ “Металлург”нинг ғалабалари сенсация эмасди. Бу турда эса бекободликлар сафарда “Қизилқум” билан дуранг ўйнашди. Меҳмонларнинг ўйини чиройли чиққани боис Рустам Мирсодиқов вариантида тўхталдик.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика