RU

Последние новости

12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  0 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  0 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  2 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  5 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  9 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Олмалиқ” Новости

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Олмалиқ”

Эртага навбатдаги миллий чемпионатимиз старт олади.
Одатдагидек бу йил олий лигада иштирок этувчи жамоалар ҳақида қисқача тўхталишда давом этамиз. Демак, кўзгуда – “Олмалиқ”.

ЎТГАН ЙИЛГИ ЎРНИ: 5
“Олмалиқ” учун ўтган мавсум яхши якун топди. Жамоа 5-ўринни қўлга киритди. Жамоа бу йил ҳам кучли бешликка кириш учун кураш олиб боришини маълум қилди.

БОШ МУРАББИЙ: Игорь Шквирин
“Олмалиқ” олий лигада иштирок этишни бошлаганидан бери клубни Игорь Шквирин бошқариб келяпти. Шквирин – малакали мураббий, у иқтидорларни кўра олади. Бундан ташқари, ҳадеб натижанинг ортидан қувишдан кўра ёш кадрларни тарбиялаб чиқаришни маъқул деб билади.

ЭНГ ЯХШИ ХАРИД:
Александр Алемпиевич (Сербия)
Тунислик Шакер Зуаги борасида ҳозирча маълумотга эга эмасмиз. Лекин ўзим кўрган ўйинларда жамоанинг сербиялик легионери Александр Алемпиевич илиқ таассурот қолдирди. Бу футболчи тез орада машҳур бўлиб кетса ажаб эмас.  

ЭНГ КАТТА ЙЎҚОТИШ: Баҳром Юлдашев
Жамоа учун Баҳром Юлдашев ҳам анча меҳнат қилди. Унинг ҳали кўп фойдаси тегиши мумкин эди, бироқ клуб ўз қарорини танлади ва футболчи билан хайрлашди. Лекин Баҳромнинг ўрнини Азамат Исроилов билан Обид Жўрабоев билинтирмаса керак.

ЖАМОА ЕТАКЧИСИ: Санжар Шоаҳмедов
Санжар Шоаҳмедов учун “Олмалиқ”нинг яққол етакчиси бўлиш фурсати келди. Майдон марказида ва ҳужумчи ортида бирдек ҳаракат қила оладиган Шоаҳмедов бу йил ҳам ўзини кўрсатмаса бўлмайди. Ўзбек футболига мана шундай кадрлар керак.

ЎЗИНИ КЎРСАТИШИ КУТИЛАЁТГАН ФУТБОЛЧИ: Диёр Туропов
Жиззахлик Диёр Туроповда ҳам иқтидор яшириниб ётибди. Уни эса Игорь Шквирини очиши мумкин. Туропов ўтган йил жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олганди. У “Олмалиқ”да ҳам ярқ этиб порлаши керак.

ЧЕМПИОНАТНИ КИМГА ҚАРШИ БОШЛАЙДИ: уйда “Металлург”
“Олмалиқ” 1-турни бир кун кейин яъни, 16 март куни ўтказади. Жамоа шу куни ўзининг янги стадионида “Металлург”ни қабул қилади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика