RU

Последние новости

22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  1 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  30 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  2 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  23 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1

Олий лига. 18-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 18-тур рамзий терма жамоаси

Якшанба куни ўтказилган “Олмалиқ” - “Пахтакор” баҳсидан сўнг олий лиганинг 18-тур баҳсларига якун ясалди.
Сайтимиз одатига биноан ўтган тур рамзий термасини келтириб ўтамиз. Тур рамзий терма жамоасига энг кўп футболчи “Бунёдкор”дан киритилди - уч нафар. Чунки “Бунёдкор” ўта қийин беллашувда “Локомотив”ни мағлуб этди. Шунингдек, ўзини кўрсатган футболчилар қаторига “Пахтакор”, “Машъал”, “Динамо”, “Бухоро” ва “Насаф”дан ўйинчиларни танлаб олдик.

ДАРВОЗАБОН
Александр Лобанов (“Пахтакор”)



“Олмалиқ” майдонига сафар қилган “Пахтакор” 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди. Жамоанинг асосий дарвозабони Александр Лоюбанов мазкур баҳсда ўз дарвозасини яхши қўриқлади. У рақиб футболчиларига умуман тўп киритиш имкони бермади. Шу боис Лобановни рамзий термамизга асосий дарвозабон сифатида танладик.
 
ҲИМОЯЧИЛАР
Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”)
Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”)
Акмал Бозоров (“Динамо”)
Анвар Ғофуров (“Бунёдкор”)



“Олмалиқ” билан кечган баҳсда “шерлар”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов ҳам яхши ўйин намойиш этди. У иккита голга ўз ҳиссасини қўшди ва Сергеев билан Козак тўп киритган вазиятларда тўпни шерикларига ажойиб тарзда узатиб берди.

“Машъал”нинг чап қанот ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров ҳам бу турда ўзини кўрсата олди. Муборакда кечган “Қизилқум” билан ўйинда Мирзоҳид чап қанотдаги ҳаракатлари орқали мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.

“Динамо” вакили Акмал Бозоров эса гол уришнинг уддасидан чиқди. Қолаверса, унинг ҳимоядаги ҳаракатлари эвазига самарқандликлар рақибдан гол ўтказишмади.



Бу турда ўзини кўрсатганлар орасида Анвар Ғофуровни алоҳида кўрсатиб ўтсак арзийди. Йил бошида “Локомотив”га ўтиб, Вадим Абрамов келганидан сўнг яна “Бунёдкор”га қайтиб кетган Анвар “Локо” билан баҳсда ўзининг бор кучини ишга солди. Ғофуров бутун ўйин давомида яхши ҳаракат қилди.


ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”)
Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор”)
Фаррух Сайфиев (“Насаф”)
Предраг Вуйович (“Бухоро”)

Ярим ҳимоя чизиғига “Бунёдкор”дан икки футболчини танлаб олдик. Негаки “Локомотив”га қарши кечган беллашувда Достонбек Ҳамдамов билан Жавлон Иброҳимов яхши ўйин кўрсатишди. Хусусан Достонбек ёш бўлишига қарамай, тезда ўйинга киришиб кета олди. Жавлон эса майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажарди.



Бу турда “Нефтчи” меҳмони бўлган “Насаф” кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди. Бу учрашувда қаршиликлар сафида Фаррух Сайфиев анча меҳнат қилди. Бежизга уни Миржалол Қосимов миллий терма жамоага чақиргани йўқ. Чунки Фаррух ҳар турда ўзини кўрсатиб келмоқда.

“Бухоро”нинг черногориялик легионери Предраг Вуйович ҳам деярли ҳар бир учрашувда яхши ҳаракат қилиб келмоқда. Бу сафар у гол уришнинг ҳам уддасидан чиқди. Умуман олганда, Вуйовичнинг ўйини борасида кўпчилик илиқ фикрда.

ҲУЖУМЧИЛАР
Зоҳир Қўзибоев (“Машъал”)
Улуғбек Бақоев (“Бухоро”)



Ҳужум чизиғига эса Зоҳир Қўзибоев билан Улуғбек Бақоевни танлаб олдик. Фаолияти давомида илк бор олий лигада тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Қўзибоевнинг бу мавсумда роса омади келяпти. У ўтган тур “Қизилқум” билан кечган баҳсда ҳам рақиб дарвозасига тўп киритди.

Тажрибали ҳужумчи Улуғбек Бақоев олий лигага қайттгач, тезда ўз номига гол ёзиб қўйди. Элитада қолиш учун кураш олиб бораётган “Сўғдиёна” билан кечган баҳсда Бақоев ҳам гол урди, ҳам биринчи голга пас берди.

БОШ МУРАББИЙ
Сергей Лушан (“Бунёдкор”)

Шубҳасиз, 18-тур рамзий терма жамоасининг бош мураббийи деб “Бунёдкор” устози Сергей Лушанни танладик. Лушан клуб бош мураббийлигини қўлга олгач, тезда енг шимариб ишга киришди. Ҳамда жамоа ўйинида ўз имзосини туширишга ҳаракат қилмоқда. Лушан академияда ўзи тарбиялаган Акром Комилов, Забихилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов каби ёшларга ишонч билдирди ва ҳозирча ёшларнинг ўйини чакки чиқмаяпти. Бироз кучсизланган “Бунёдкор”нинг сафарда чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” устидан ғалаба қозониши тасодифий эмас ва бу ғалабада Лушаннинг ҳиссаси катта.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика