RU

Последние новости

07:56ОКМКнинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  0 07:20Англия кубоги. Асенсионинг дубли «Астон Вилла»ни кейинги босқичга олиб чиқди, Рэшфорддан навбатдаги ассист  1 02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  2 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  21 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  22 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  2 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  3 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  30 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  13 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  4 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  2 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1

Олий лига. 17-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 17-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 17-тур баҳслари бўлиб ўтди. Сайтимиз одатига кўра, турнинг рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз.
Мазкур турда энг кутилмаган натижа “Бунёдкор” - “Динамо” учрашувида қайд этилиб, бунда самарқандликлар Тошкентдан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Шу боис рамзий терма жамоага “Динамо”дан уч нафар футболчини киритдик. Бундан ташқари, “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Андижон” клубларидан ҳам ўйинчилар рамзий термага лойиқ кўрилди.

Дарвозага “Динамо” посбони Андрей Мельничукни қўйдик. Чунки бу дарвозабон “Бунёдкор” билан кечган баҳсда яхши ўйин кўрсатди. У бир неча бор ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Умуман олганда, Мельничук “Динамо” учун жуда яхши дарвозабон ҳисобланади.



Ҳимоя чизиғига Георгий Квесиешвили, Азамат Исроилов, Ильдар Маматказин, Салим Мустафоев каби ўйинчиларни қўйдик. Квесиешвили билан Исроилов бу турда гол урган бўлса, Ильдар Маматказин “Динамо” сафида анча яхши кўринди. Шунингдек, “Локо”нинг чап қанот ҳимоячиси Салим Мустафоев ҳам яхши ўйин намойиш этди. У “Локо”га келганидан бери анчагина ўсишга эришди.



Ярим ҳимоячилардан биринчи навбатда ҳамманинг эътибори Азамат Бобожоновга қаратилса ажаб эмас. Хоразмлик футболчи кўп ўйинларда “Динамо” захирасида қолиб кетмоқда. У “Бунёдкор” билан кечган беллашувда ҳам захирадан ўйинга қўшилди, бироқ тезда киришиб кета олди. Бобожоновнинг баҳс охирларида жарима тўпидан киритган тўпи жуда чиройли кўриниш олди.

Бу турда шунингдек, Руслан Вагапов ҳам ўзидан яхши таассурот қолдирди. Айнан у томондан етказиб берилган тўпдан сўнг “Нефтчи” дарвозасининг ишғол этилиши “Қизилқум” ғалабасини таъминлади. Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, “Бунёдкор”даги Достон Ҳамдамовнинг ўйини кўпчиликка маъқул келди. Достонбекни Сергей Лушаннинг ҳақиқий шогирди деса бўлади. “Насаф” мазкур турда “Навбаҳор”ни қийинчилик билан мағлуб этди. Ушбу учрашувда майдон эгалари вакили Эркин Бойдуллаев яхши ўйин намойиш қилди.



Ва ниҳоят ҳужум чизиғидан Баҳодир Пардаев билан Абдулатиф Абдуқодиров ўрин олди. Пардаев иккинчи давра арафасида “Пахтакор”га ўтган бўлишига қарамай, тезда янги жамоасига киришиб кета олди. У “Машъал” билан кечган беллашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди, бундан ташқари фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Биринчи лигадан чиқиб келган Абдулатиф Абдуқодиров билан олий лигага тезда мослашиб олди. У ўтган турда “Олмалиқ” дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди.



Рамзий терма жамоага бош мураббий сифатида Тачмурод Агамуродовни танладик. Тўғри, Тачмурод Шамакович “Динамо”нинг бош мураббийи эмас. У киши ҳозирда маслаҳатчи-мураббий бўлиб ишлаяпти. Аммо айнан туркманистонлик мураббий иш бошлаганидан сўнг “Динамо”нинг ишлари юришиб кетди. Жамоа иккинчи давра бошланганидан бери ғалаба қозониш тугул, ҳатто гол уролмасдан келаётганди. Мана энди бу тур сафарда кимсан “Бунёдкор” мағлуб этилди.
 
ДАРВОЗАБОН
Андрей Мельничук (“Динамо”)

ХИМОЯЧИЛАР
Георгий Квесиешвили (“Қизилқум”)
Азамат Исроилов (“Олмалиқ”)
Ильдар Маматказин (“Динамо”)
Салим Мустафоев (“Локомотив”)

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Азамат Бобожонов (“Динамо”)
Руслан Вагапов (“Қизилқум”)
Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”)
Эркин Бойдуллаев (“Насаф”)

ХУЖУМЧИЛАР
Баҳодир Пардаев (“Пахтакор”)
Абдулатиф Абдуқодиров (“Андижон”)

БОШ МУРАББИЙ
Тачмурод Агамуродов (“Динамо”)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика