RU

Последние новости

08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  0 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  6 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  8 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  116 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  849 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси

Ўтган ҳафта юртимизда олий лиганинг 13-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Одатимизга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон

Элдор Суюнов "Насаф"

Рамзий терма жамоамиз дарвозасини "Насаф" посбони Элдор Суюновга ишониб топиширга қарор қилдик. Элдор "Динамо" билан ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Унинг дарвозаси томон 10та аниқ зарба берилганди, дарвозабон бир қатор вазиятларда жуда қийин тўпларни қайтаришга муваффақ бўлди.



Ҳимоячилар
Ислом Тўхтахўжаев "Локомотив"
Хайрулла Каримов "Бунёдкор"
Ислом Иномов "Олмалиқ"

"Локомотив" Ғузордан йирик ғалаба билан қайтди. Вадим Абрамовнинг сафардаги ғалабасида ҳимоячиларнинг ҳам хиссаси катта бўлди. Улар орасида Ислом Тўхтахўжаевнинг хизмати беқиёс.

Тажрибали Хайрулла Каримов Сергей Лушан ишонч билдирган ўйинларда ўзини кўрсатмоқда. Футболчи "Андижон" билан сафардаги баҳсда ҳимоя ва бутун жамоани бошқарди. Натижада "қалдирғочлар" "бургутлар"ни таслим қилишди.



Яна бир тажрибали ҳимоячи Ислом Иномов ҳам рамзий термадан жой олди. У "Олмалиқ" билан бирга "Сўғдиёна"ни мағлуб этди. Бундан ташқари ҳимоячи жиззахликлар дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Ярим ҳимоячилар
Жасур Ҳасанов "Локомотив"
Кахи Махарадзе "Пахтакор"
Ғулом Ўрунов "Олмалиқ"
Акмал Холматов "Нефтчи"
Достон Ҳамдамов "Бунёдкор"

Катта Жасур Ҳасанов Ғузордаги ўйиннинг энг фаол ўйинчиси бўлди. У ўз қанотида рақибларга умуман тинчлик бергани йўқ. Битта гол урди ва битта голли пас оширди. Тажрибали ярим ҳимоячи жамоасининг йирик ғалабасига катта хисса қўшди.



"Пахтакор"нинг грузиялик легионери Кахи Махарадзе "Машъал" билан учрашувда ажойиб ўйнади. У голли пас ошириш билан бирга ўзи ҳам муборакликлар дарвозасига гол урди. Ўтган ҳафта ўз терма жамоасида ўйнаб қайтган футболчи юқори савияда ўйнай олди.

"Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Ғулом Ўрунов жамоасининг сенсацион мағлубиятидан қутқариб қолди десак бўлади. Сабаби "Сўғдиёна" сафарда "Олмалиқ"ни мағлуб этаётганда Ўрунов кетма-кет иккита гол урди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.



Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионатида ўйнаб қайтган Достон Ҳамдамов "Андижон"га қарши тўлиқ ўйнади. У нафақат сўнгги дақиқада гол урди, балки бир неча марта рақиб посбонини ҳушёрлигини синаб кўрди. Агар сал омади келганида Достон шу куни хет-трик қайд этиши мумкин эди.

Акмал Холматов "Қўқон-1912"га қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Тажрибали ярим ҳимоячи олий лиганинг сўнгги 3та турида гол уришга муваффақ бўлди.

Ҳужумчилар
Илҳом Шомуродов "Насаф"
Бахриддин Ваҳобов "Қизилқум"

"Насаф" ҳужумчиси Илҳом Шомуродов шу турга қадар 2та гол урганди. "Динамо" билан баҳсда Шомуродов бирданига дублга эришди. Рўзиқул Бердиев айтганидек агар Илҳомни тинч қўйсак гол уришда давом этар. Ҳужумчига омад тилаймиз.



Бахриддин Ваҳобов бу мавсумда ўзининг иккинчи ёшлигини бошдан кечирмоқда деб бемалол айта оламиз. Тажрибали ҳужумчи 13та ўйинда рақиблар дарвозасига 14та гол урди. 13-турда у "Навбаҳор" дарвозасига 3та тўп киритди. Март ва май ойининг энг яхши футболчиси бўлган Ваҳобов навбатдаги бор рамзий термадан ўрин олди.


Бош мураббий
Вадим Абрамов - "Локомотив"
Тошкентнинг "Локомотив" клуби Ғузордан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Жамоа устози Вадим Абрамов ҳақли равишда рамзий терма жамоадан ўрин олди. "Темирйўлчилар" олий лигада кетма-кет 4та ўйинда ғалабага эришиб келмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика