RU

Последние новости

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Олий лига 1-турнинг кейинги тўртта ўйини. Кимнинг имконияти қандай? Новости

Олий лига 1-турнинг кейинги тўртта ўйини. Кимнинг имконияти қандай?

Олий лига 1-турининг кейинги тўртта ўйини эртага бўлиб ўтади. Дастлабки тўрт ўйин каби эртанги баҳслар олдидан ҳам таҳририят қарашини эътиборингизга қаратамиз.
14 март, 2015 йил
"Динамо" (Самарқанд) - "Қўқон-1912" (Қўқон)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Гарчанд "Динамо" ўз майдонида ўйин ўтказса-да, жамоада бугун кузатилаётган молиявий аҳвол ғалабага тўсиқлик қилиши мумкин. Сўнгги кунларда кўплаб футболчилар жамоа раҳбариятининг устидан ПФЛга мурожаат қиляптилар. Айнан шу омил жамоанинг ўйинига таъсир ўтказмаса, мезбонлигини инобатга олса Агамуродов шогирдларининг имконияти бироз юқори. "Динамо" бу йил олган ўйинчилар, кетганлардан бир калла устун эмас. Ўрунов, Бобожонов, Шихов, Саматов ва Алиқулов том маънода жамоанинг кучи эдилар.

Бевосита "Қўқон-1912"га тўхталсак, жамоа анча йиллардан бери олий лигада кўринмай қолганди. Уларнинг иштаҳаси очилгани табиий, аммо дастлабки ўйин сафарда бўлиши қийинчилик туғдириши мумкин.
Бугун жамоа ўринбосарлари ғалаба қозонди, эртанги ўйин ҳам ёмон бўлмаслиги аниқ.

Имкониятлар: 55/45

"Нефтчи" (Фарғона) - "Шўртан" (Ғузор)
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Кутиб олинг, янги "Нефтчи" келяпти. Етар энди бас, шунча вақт бой берилди, катта саҳнага марҳабо, водий гранди! Баландпарвоз гапларни ёзиш осон, аммо барчаси майдонда ҳал бўлади. Фарғона 2015 йилги мавсумни ўз футболчилари билан бошлаяпти. Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов ва Шукурали Пўлатов энди яна "Нефтчи"да. Қолаверса, жамоага тажрибали посбон келган кўринади. Эртанги ўйин "Нефтчи"нинг олий лигада қайси ўринлар учун кураш олиб боришига ойдинлик киритади. Жамоа ғалаба қозониши мумкин, аммо ўйин бўлмаса қийин бўлади. Балки ғалаба қозонмас, аммо ўйини чиқар, бу эса яхшиликка бўлади.

Лекин унутмайлик, "Шўртан" Фарғонага ғалаба учун кетяпти. Аслида олий лигага чиққан клублар ундан тушиб кетмаслик учун кураш олиб борадилар. Аммо "Шўртан"нинг олий лигадан тушиб кетишига сабаблар бошқа бўлди. Жамоа бугун ўз сафини яхши футболчилар билан тўлдириб олди. Таран, Карпенко, Жўраев, Алиқулов, Камолов ва Станоевич каби футболчилар Қурбоновнинг имкониятини оширади.

Имкониятлар: 50/50

"Навбаҳор" (Навбаҳор) - "Машъал" (Муборак)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Буни қарангки, водийда бўлиб ўтадиган икки учрашувда ҳам водий - воҳа тўқнашувига гувоҳ бўламиз. "Динамо"даги трио - Саматов, Бобожонов ва Шихов жамоани кучайтира оладиган футболчилар. Меленчук ҳақида айтмасак ҳам бўлади, "Сўғдиёна" учун энг катта йўқотиш, "Навбаҳор" учун энг яхши харид. Айнан мана шу футболчилар жамоа ўйинига ижобий таъсир ўтказиши мумкин. Кетганлардан Мансур Саидовни катта йўқотиш деб айтиш мумкин, аммо 2014 йил Мансур барибир ўзини "Нефтчи"дагидек ҳис қилмаганди.

Ўйиннинг Наманганда бўлиб ўтиши жамоани ғалабага бўлган имкониятини оширади. "Машъал" ҳам чакки эмас. Ўтган йил жамоа бежизга бешинчи ўринни қўлга киритмаган. Фақат жамоани ёшлар тарк этгани ёмон бўлди. Келганларга қарасак, катта номларни кўрмаймиз. Икки нафар легионернинг савиясига тез кунларда баҳо берамиз.

Имкониятлар: 50/50

"Қизилқум" (Навоий) - "Сўғдиёна" (Жиззах)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Эртага бўлиб ўтадигани ўйинлардан келиб чиқсак, "Қизилқум" ғалаба қозониши мумкин бўлган энг яхши ўйинлардан бири мана шу бўлади. Сабаби рақиб ўтган йилгидан кўра анча кучсизланди. Жамоанинг ишонган посбони энди йўқ. Тўпурар бўлган Жасур Ҳакимов ҳам клубни тарк этган. Яна бир ҳужумчи Коблаш аллақачон ОЧЛда ўз юришини бошлаб юборди. Аслида бу ўйин Жиззахда бўлиб ўтиши керак эди, аммо "Сўғдиёна"нинг янги стадиони ҳали битмаганлиги учун кичик ўзгартириш киритилди. "Қизилқум" учун Вагапов катта йўқотиш бўлиши мумкин, холос.

"Сўғдиёна"дан фарқли равишда "Қизилқум" олий лигага жиддий тайёргарлик кўрди. Молиявий ҳолати ҳам рақибиникидан анча устун. Бу ерда Даврон Файзиевдан ўзгача ўйин кутмасак, жамоаларнинг олий лигадаги шароитидан келиб чиқсак, имконият кўпроқ "олтин изловчилар" томонида.

Имкониятлар: 60/40
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика