RU

Последние новости

07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  0 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  0 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  1 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  5 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  13 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10

Олег Зотеев: "Андижон" ўтган йили ажойиб тарих ёзди" Новости

Олег Зотеев: "Андижон" ўтган йили ажойиб тарих ёзди"

Маълумки, яқинда "Андижон" клуби тажрибали футболчи Олег Зотеевнинг трансферини эълон қилди.

Олег Зотеев: "Жамоани юқори чўққиларга чиқиши учун мен юрагимдан ўйнайман ва боримни бераман"

Эндиликда унинг бутун диққат-эътибори "бургутлар"га қаратилган. 

Зотеев "Андижон"га кўчиб ўтгач, клуб матбуот хизматига интервю берди.

- Олег, "Андижон" клубига хуш келибсиз! "Бургутлар" аъзосига айланишингиз сабаби нима билан боғлиқ?

- Раҳмат. "Андижон"га ўтишимнинг сабаблари кўп. Лекин битта асосий сабабини айтаман: отам ўз вақтида "Андижон"да ўйнаган. Шундай гап бор-ку: ўғил отасини изидан бориши керак. Мен ҳам "Андижон" тарихида қолиб, отамдан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Андижон" сизга бегона эмас. Ўзингизни уйга қайтгандек ҳис қиляпсизми? 

- Албатта, уйга қайтганимни ҳис қиламан. Ҳар доим Андижонга борганимда ёшилигимни яхши эслайман. Бу ерда дўстларим кўп, улар билан гаплашиб тураман. Андижон менга жуда яқин. 

- Шунингдек, кўпчилик сизни андижонлик деб ўйлайди. Ушбу вазиятга ҳам ойдинлик киритиб ўтсангиз...

- Тўғри, Андижонда туғилмаган бўлсам ҳам 5 ойлигимда ота-онам билан Андижонга келганмиз ва болалигим шу ерда ўтган. Мактабда ва университетда ўқиганман. 

- "Андижон" клуби Ўзбекистон Кубогини ютди. Ўша ўйинни кўргандирсиз, нима деган бўлардингиз?

- "Андижон" Кубокни ютганида хурсанд бўлганман. Финални телевизорда томоша қилганман. Тўғрисини айтсам, "Андижон" мухлислари мана шундай Кубок ва чемпионликка мос. Жамоа ишқибозлари Ўзбекистонда биринчи ўринда туради. Ўйлайманки, "Андижон" ўтган йили ажойиб тарих ёзди. Кубокни ютишида мухлисларнинг ҳиссаси жуда катта бўлди.

- "Андижон" бу мавсумда ОЧЛда иштирок этади ва сизда ҳам яна ОЧЛда тўп тепиш имконияти бор. Буни ўйлаганингизда нималарни ҳис қиляпсиз?

- Ҳа, тўғри. Бу "Андижон" учун катта синов ва катта турнир. Андижонда футбол байрами бўлади. Кореядан кетаётганимда тайёр шартномага қўл қўймаганман, оилавий сабаб туфайли. Мен Ўзбекистонга қайтганман. Ўшанда биз Кубокни ютганимиз учун Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнашимиз керак эди, лекин мен кетганман. Мана, уч йил ўтиб Худо менга яна бир имконият беряпти, Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этишим учун. Бундан жуда хурсандман. Ўйлайманки, "Андижон"га ОЧЛда қатнашиш бироз осонроқ бўлади. Сабаби жамоани катта аренада камроқ билишади. Футболда шунақа нарса бор: катта клублар кичкина жамоаларга нисбатан менсимасдан ўйинга чиқади. Шу томонлама "Андижон"га қулайроқ кечади. Ўйлайманки, жамоа гуруҳдан чиқа олса, катта ютуқ бўлади. Бу мухлислар учун ҳам, Андижон футболи учун ҳам ажойиб воқеага айланади. Бор кучимизни ишга солиб, гуруҳдан чиқа олишимизни ҳис қиляпман.

- Умуман, бу йил "Андижон" билан нимага эришишни кўзлаяпсиз?

- Бундай ҳолатда мен ўз режаларимни Аллоҳга айтишни хоҳлайман. Шунинг учун ҳозирда бу ҳақда гапира олмайман. Лекин мен ўзимдаги ҳамма нарсани бераман: тажриба, иштиёқ. Жамоа юқори чўққиларга чиқиши учун юрагимдан ўйнайман ва боримни бераман. Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам муваффақиятли қатнаша олишимизга умид қиламан. "Бобур Арена"да бирорта ҳам жой қолмаслигини истайман ва шундагина хотиржам бўламан. 

- Мухлисларни яхши биласиз ва сиздан уларнинг умиди катта. Улар учун нима дея оласиз ва "Бобур Арена"даги муҳитни соғиндингизми?

- "Андижон" мухлислари Ўзбекистонда тенгсиз! Болалигимда отам билан "Наврўз" стадионига борардим. Ўшанда яхши эслайман: Тоҳир Мўминов, Сергей Дуб, Отабек Пирматов, Ориф Маматказин, Рустам Абдиев, Қобил Олимжонов, Қаҳрамон Абдуқодиров каби ажойиб футболчилар ўйнашарди. Жуда зўр атмосфера ҳукм сурарди. Ҳар доим стадионда бўш жой қолмасди. Мухлислар деворлар устида футбол кўришарди. Ўйлайманки, бу йил ҳам ҳаракат қиламизки, "Бобур Арена"да жой қолмаслигига ва буни ўзим ҳам жуда хоҳлайман. Бунинг учун ғалабалар ва чиройли ўйинлар бўлса шу ишни эплай оламиз, деб ўйлайман. Масалан, ўтган йили "Сўғдиёна" билан Андижонга борганимизда қойилмақом атмосфера бўлди.

Умид қиламанки, янги мавсумда бундан ҳам зўр муҳитни яратишга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, жонимни бериб ўйнайман. Кўпроқ мухлислар кирса, ўйнаш осонроқ деб ҳисоблайман. Нимагаки, ишқибозлар қўшимча куч берадилар. 2012 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронда 1:0 ҳисобида ютган. Мен ҳам ўшанда ўйнаганман. Стадионга, адашмасам, 100 мингга яқин мухлис кирган. Стадион тўла мухлислар билан тўп тепиш жуда ёқимли. "Андижон"даги учрашувларда ҳам атмосфера супер даражада бўлади ва янги мавсумда ҳам бундан зўрини кўрамиз. 

- Андижон майдонида ўтказган қайси ўйин ёдингизда сақланиб қолган?

- Ҳар доим иккита ўйин хаёлимда туради. "Олмалиқ" билан Андижонда ютганмиз. Кейин "Бунёдкор" сафида 2014 йили 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Иккала учрашувни яхши ўтказганман. Ушбу ўйинлар ёдимда сақланиб қолган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика